Истанбул-2022. Бугун 2 нафар боксчимиз чорак финал йўлланмаси учун жанг қилади

Туркияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун 3та вазн тоифасида нимчорак финал жанглари бўлиб ўтади. Унда 2 нафар ватандошимиз рингга кўтарилади.57 кг.

Истанбул-2022. Ҳадичабону Абдуллаева иккинчи жангида мағлуб бўлди

Истанбулда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун бир нафар ҳамюртимиз ўз жангини ўтказди. 70 кг вазнли боксчимиз Ҳадичабону Абдуллаева австралиялик Франсис Скоттга қарши жанг қилди ва афсуски имкониятни бой бериб қўйди.

Қозоғистонлик боксчи: «Навбаҳор Ҳамидованинг кучига етарли баҳо бермагандим...» (видео)

Истанбул шаҳрида ўтказилаётган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кеча ўзбек-қозоқ дуэли юзага келди. 66 кг. вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Навбаҳор Ҳамидова илк босқичда қозоғистонлик Дариға Шакимовага қарши жанг олиб борди.

Бугун жаҳон ареналарида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг

13 май санасида қиличбозлик, бокс спорт турларида ҳамюртларимиз нуфузли мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Бокс бўйича аёллар ўртасидаги ЖЧ: -70 кг: Хадичабону Абдуллаева – Франсис Скотт (Австралия) Қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги.

Истанбул-2022. Бугун Ҳадичабону Абдуллаева иккинчи жангини ўтказади

Бугун Истанбул шаҳрида IBA Конгресси ўтказилади. Шу сабабли фақатгина кечки дастурда жанглар ташкил этилади.

Истанбул-2022. Кеча барча боксчи қизларимиз ғалаба қозонишди

Истанбулда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кеча тўрт нафар спортчимиз ўзларининг илк жангларини ўтказишди. Эътиборли томони, уларнинг барчаси жангни ғалаба билан якунлашди.

Грецияда ўтган ЖЧ қаҳрамонлари юртимизга қайтиб келишди

Грециянинг Ираклион шаҳрида ўтган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган терма жамоамиз Ватанимизга қайтиб келди. Спортчи ва мураббийларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Истанбул-2022. Бугун дастлабки Ўзбекистон-Қозоғистон дуэли бор

Истанбулда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун тўрт нафар спортчимиз рингга кўтарилади. Мусобақа доирасида дастлабки ўзбек-қозоқ дуэли рўй беради. 66 кг.

Ираклионда ўтган оғир атлетика бўйича ЖЧ ҳақидаги қизиқарли фактлар

2-10 май кунлари Грециянинг Ираклион шаҳрида ёшлар ўртасида навбатдаги дунё биринчилиги ўтказилди. 62 мамлакатдан 300 нафардан ортиқ ёш оғир атлетика юлдузлари қатнашган мусобақада ҳамюртларимиз муносиб иштирок этиб, 5 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Ёш оғир атлетикачиларимиз ЖЧни умумжамоа ҳисобида 3-ўринда якунлашди

Хабарингиз бор, жорий йил 2-10 май кунлари Гресиянинг Ираклион шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.Ушбу мусобақада дунёнинг 61та давлатидан жами 304 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Бугун халқаро майдонда қайси спортчиларимиз кураш олиб боришади?

11 май санасида бир қатор спорт турларида терма жамоамиз вакиллари турли даражадаги мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Шубҳасиз, ҳозирда кўпчиликнинг диққат-маркази Туркияда ўтказилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қаратилган.

Оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатини 12 та медаль билан якунлашди

Грециянинг Ираклион шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Ҳамюртларимиз орасида сўнгги бўлиб +109 кг вазн тоифасида Мирҳосил Мирзабоев супага чиқди ва 3 та кумуш медалини қўлга киритди.

Шоҳжаҳон Эргашев май ойида аргентиналик боксчига қарши жанг қилади

Профессионал бокснинг суперенгил вазн тоифаси (-63,5 кг) вакили Шоҳжаҳон Эргашев (21-0, 19 КО) ўзининг навбатдаги жангини 26 май куни АҚШда ўтказади.Аввалроқ унга ушбу жангда Буркина Фасо вакили Иссуф Кинда (18-5, 7 КО) рақиблик қилиши хабар қилинганди.

Оғир атлетика: Мирзабоевдан ҳозирча кичик кумуш медаль, олдинда эса силтаб кўтариш машқи...

Грециянинг Ираклион шаҳрида давом этаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бугун ўз ниҳоясига етади.Ҳозиргина эркаклар ўртасида +109 кг вазн тоифасида даст кўтариш машқи якунига етди.

Ўзбекистонлик ММА бўйича жаҳон чемпиони вафот этди

ММА бўйича ўзбекистонлик жангчи ва мураббий Хасан Мажлимов 35 ёшида вафот этди. 2005-йилда Ҳасан Мажлимов К1 бўйича Осиё чемпионатида ғолиб бўлган.

Боксчиларимиз Қозоғистондаги халқаро мусобақада иштирок этишади

10-15 май кунлари Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бокс бўйича Сагадат Нурмагамбетов хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилади. 25-маротаба ташкил этилаётган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам қатнашишади.

Яна бир олтин: Турсуной Жабборова чемпион бўлди

Грецияда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида -87 кг вазн тоифасида ўтказилган баҳсларда Турсуной Жабборова олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси хабар берди.

Бугун икки спорт тури бўйича вакилларимиз ЖЧдаги иштирокини давом эттиришади

Бугун бокс ва оғир атлетика бўйича терма жамоаларимизнинг жаҳон чемпионатидаги иштироки давом этади. Соат 17:00 да Мирҳосил Мирзабоев +109 кг вазн тоифасидаги оғир атлетикачилар баҳсида чемпионлик учун курашса, кечурун боксчи қизимиз Маржона Савриева жаҳон чемпионатидаги илк иштирокини ўтказади.

Оғир атлетика. Ираклионда Ўзбекистон учун аталган кун ёхуд Жабборованинг ғалабаси шарафига иккинчи бор мадҳиямиз янграйди

Грецияда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бугунги кун баҳслари терма жамоамиз учун аталди. Қизлар ўртасида -87 кг вазн тоифасида ўтказилган баҳсларда Турсуной Жабборова олтин медални қўлга киритди.

Оғир атлетика. Шарофиддин Амриддинов жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди

Грециядан хушхабар. Ҳозиргина Ираклион шаҳрида ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги дунё биринчилигида йигитлар ўртасида -102 кг вазн тоифасидаги баҳслар ҳамюртимиз Шарофиддин Амриддиновнинг ғалабаси билан якунланди.

Шаҳрам Ғиёсов кечаги ғалабадан сўнг ўзбекистонликларга мурожаат қилди

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Шаҳрам Ғиёсов 7 майдан 8 майга ўтар кечаси Лас-Вегасда (АҚШ) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Ўзбекистонлик боксчи мексикалик Кристиан Гомесга қарши 10 раунд жанг ўтказиб, очколар бўйича ғалабани қўлга киритди.

Канело Дмитрий Биволга реванш таклиф қилди. Россиялик боксчи эса бунга рози

Бокс бўйича супер ўрта вазн тоифаси мутлақ чемпиони Сауль Альварес (57-2-2, 39 КО) Дмитрий Биволни (20-0, 11 КО) реванш жангига чақирди.8 май тонгида иккала боксчи россиялик Биволга тегишли бўлиб турган ярим ўрта вазн тоифасида WBO камари учун жанг қилди.

Оксана Чусовитина: «Париж-2024 Олимпиадасига ҳам тайёрланаман»

Айни кунларда спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Эътиборлиси унда иштирок этган афсонавий атлетимиз Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида ғалаба қозониб, ушбу йўналишда айни пайтда мамлакатимизда тенги йўқ эканини исботлади.

Бокс. Бивол чемпионлик камарини муносиб ҳимоя қилди

Россиялик боксчи Дмитрий Бивол ярим оғир вазн тоифасида WBA йўналиши бўйича мексикалик Сауль "Канело" Альваресни мағлуб этди. Россиялик ҳакамларнинг бир овоздан (115-113, 115-113, 115-113) қарорига кўра ғалаба қозонди ва чемпионлик камарини ҳимоя қилди.

UFC 274. Оливейра Гэтжини биринчи раунддаёқ таслим қилди

Бразилиялик Чарлз Оливейра UFC 274 турнирининг асосий жангида америкалик Жастин Гэтжини мағлуб этди. Оливейра биринчи раундда бўғиш усули орқали ғалаба қозонди.

Оғир атлетика: Ҳожиакбар Олимов кумуш медални қўлга киритди

Хабарингиз бор, айни кунларда Грециянинг Ираклион шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Кеча 89 кг вазн тоифасида эркаклар ўртасидаги кураш якунига етди.

Шаҳрам Ғиёсов: «Янги вазнга ўтганим учун маза қилиб овқатландим. Чемпионлик камарлари мен кутмоқда» (видео)

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Шаҳрам Ғиёсов 7 майдан 8 майга ўтар кечаси Лас-Вегасда (АҚШ) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Ўзбекистонлик боксчи мексикалик Кристиан Гомесга қарши 10 раунд жанг ўтказиб, очколар бўйича ғалабани қўлга киритди.

Шаҳрам Ғиёсов тўлиқ давом этган жангда мексикалик рақибидан устун келди (видео)

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Шаҳрам Ғиёсов (13-0, 9 КО) 7 майдан 8 майга ўтар кечаси Лас-Вегасда (АҚШ) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.Ўзбекистонлик боксчига бу жангда мексикалик Кристиан Гомес (22-2-1, 20 КО) рақиблик қилди.

Элнур Абдураимов кубалик енгилмас боксчини 2-раунддаёқ нокаутга учратди (видео)

Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик Элнур Абдураимов (9-0, 8 КО) 7 майдан 8 майга ўтар кечаси Лас-Вегасда (АҚШ) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.Ўзбекистонлик боксчига бу жангда кубалик Мануэль Корреа (11-1, 7 КО) рақиб бўлди.

Шаҳрам Ғиёсов мексикалик рақибини енгиб, IBF Шимолий Америка камарини қўлга киритди

Профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов (12-0, 9 КО) Лас-Вегасдаги "T-Mobile Arena"да рингга кўтарилди. Ушбу жангда боксчимизга мексикалик Кристиан Гомес (22-2-1, 20 КО) рақиблик қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.