Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”. Фақат Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ва Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида бир оз ёмғир ёғиши мумкин.

Президент Халқ қабулхонаси ва “маҳалла еттиликлари” биргаликда аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Фарғона вилоятида давом эттирмоқда. Президент масалаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги гуруҳ Қўқон шаҳрининг 21 та маҳалласида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан амалий ишлар олиб бормоқда.

Япония бош вазири Ўзбекистонга келади

Япония бош вазири Фумио Киcида Марказий Осиё мамлакатларига иқтисодий ёрдам пакетини эълон қилди. Бу ҳақда «Azerbaycan 24» хабар берди.

Чирчиқда 17 ёшли йигит каналда чўкиб кетди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 17 ёшли ўсмир каналда чўкиб кетди. Бу ҳақида “Миллар” дастурида хабар қилинди.

Туркияда Instagram блокланди

Туркияда 2 август куни эрталаб Инстаграм ижтимоий тармоғига кириш блокланди. Бу ҳақда Туркия Ахборот технологиялари ва коммуникациялар бошқармаси қарор қабул қилди.

2 августдан Тошкентда автобуслар йўналишларига ўзгартириш киритилди

Тошкент шаҳар жамоат транспорти фаолиятини мақбуллаштириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида, 2024 йилнинг 2 август кунидан бошлаб, автобус йўналишлари бўйича ўзгаришлар киритилмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати хабар қилди.

ФАО ва USAID Ўзбекистонда ҳайвонлар саломатлигини яхшилаш бўйича тренинглар ўтказмоқда

Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) нинг АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) томонидан молиялаштирилаётган “Глобал саломатлик хавфсизлиги – Ўзбекистонда ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш, “ягона саломатлик” ва антимикроб резистентлик борасида салоҳиятни ошириш ва зооноз таҳдидларни юмшатиш” лойиҳаси доирасида Эпидемиологик назорат ва ҳайвонлар саломатлиги учун хавфларни баҳолаш бўйича 5 кунлик ўқув семинари бўлиб ўтди. Семинарда ветеринария қўмитаси вакиллари, ҳудудий бошқармалар ходимлари, ҳайвонларни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар, лаборатория ходимлари ва ветеринария эпидемиологияси соҳасидаги олимлар иштирок этди.

“Метан нархини бозор белгилайди”

Унда метан нархининг юқори чегарасини бекор қилиш масаласи муҳокама қилинди. Эндиликда давлат бу соҳада нарх белгилашга аралашмайди, нархни бозор белгилайди.

Чет тили ўқитувчиларидан бу йил ҳам тил сертификати сўралмайдиган бўлди

Ўзбекистон мактабларида чет тили ўқитувчилари камида B2 сертификатига эга бўлиши лозимлиги тўғрисидаги талаб муддати узайтирилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги darakchi.uz’га маълум қилди.

Қамчиқ довонида юк машинаси ва Matiz жарликка тушиб кетди

Қамчиқ довонида юк машинаси тормози ишламай қолиши оқибатида содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Севимли” телеканали “Замон” информацион дастурида хабар қилинди.

Ўзбекистонда бугундан 1-синф учун микроҳудуддан ташқари мактабларга қабул бошланди

Микроҳудуддан ташқари мактабларнинг 1-синфига қабул 1 август куни соат 11:00 да бошланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

ОТБ Ўзбекистоннинг энергетика сектори ва молия бозорларидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурларни маъқуллади

МАНИЛА, ФИЛИППИН (2024-йил 31-июл) — Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон Ҳукуматининг мамлакат молия бозорларини мустаҳкамлаш ва барқарор бозорга йўналтирилган энергетика секторини ривожлантириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун умумий қиймати 400 миллион АҚШ доллари бўлган иккита қарзни маъқуллади. «Хусусий секторнинг фаол иштироки Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва трансформацияси учун жуда муҳим аҳамиятга эга», — деди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича Бош директори Евгений Жуков.   «Ушбу дастурлар қўллаб-қувватлайдиган ислоҳотлар тартибга солувчи органлар ва компаниялар учун барқарор ички молиявий бозорларни яратиш ва иқлим ўзгариши масалаларини ҳал қилган ҳолда энергияга бўлган эҳтиёжларини қондириш орқали ривожланишни рағбатлантиришда ўз ролини ўйнаши учун қулай муҳит яратишга ёрдам беради.»   «Энергетика секторини ислоҳ қилиш дастури»нинг 2-кичик дастури учун ажратиладиган 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги карз хусусий сектор инвестицияларини рағбатлантириш ва молиявий барқарорликни ошириш мақсадида энергетика секторининг тузилиши, ҳуқуқий-меъёрий базаси ва бошқарувини такомиллаштиришга қаратилган сиёсат чораларини амалга ошириш учун бюджет ёрдамини тақдим этади.

Шаҳрам Ғиёсов АҚШда навбатдаги жангини ўтказди

Профессионал боксда мағлубиятсиз ҳаракат қилаётган Шаҳрам Ғиёсов бугун, 1 август куни Мигел Перрага қарши жанг қилди. Ушбу жанг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтди.

1 августдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Бугун, 1 августдан Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор янги тартиблар кучга кирмоқда. Жумладан:  — Айрим объектлар ҳудуднинг зилзилабардошлигидан келиб чиқиб лойиҳаланади ва қурилади.

Париж-2024: Бугун 7 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳслашади

1 август куни Олимпия ўйинларида чиқиш қилиши кутилаётган спортчиларимиз рўйхати эълон қилинди. Унга кўра: 12:30 да: Анна Пракатен (академик эшкак эшиш) 13:00 да: Музаффарбек Тўрабоев (дзюдо) 13:00 да: Ирисхон Қурбонбоева (дзюдо) 14:00 да: Сабина Бобоқулова (бокс) 15:52 да: Руслан Абдуллаев (бокс) 19:18 да: Навбаҳор Ҳамидова (бокс) 00:52да: Лазизбек Муллажонов (бокс) Мусобақа жараёнларини Спорт телеканали орқали жонли томоша қилиш мумкин.

Ўзбекистон ва Хитой туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум

31-июл куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Интернатионал Ҳотел Ташкент” меҳмонхонасида Хитой Халқ Республикасининг туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди. Мазкур форум Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Хитойда тарғиб қилиш ва Ўзбекистон-Хитой туризм саноати вакиллари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга бағишланди.

Yandex Узбекистан Тошкентда «Ўйинлар» сериалини тақдим этди

1980-йилда бўлиб ўтган Олимпиадага тайёргарлик ҳақидаги драманинг жаҳон премераси Тошкентда, Алишер Навоий номидаги Кино саройида бўлиб ўтди. Меҳмонлар дастлабки иккита эпизодни томоша қилишди ва сериал ижодкорлари билан суҳбатлашишди.

Мактабларда 1,3 миллион нафар болаларда турли касалликлар аниқланди

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяровнинг “Мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар орасидаги касалликлар профилактикаси ҳамда уларни даволаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги истиқбол режалар тўғрисида”ги ахбороти эшитилди. Қайд этилганидек, сўнгги йилларда юртимизда болалар соғлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, бирламчи тиббий хизматни халққа янада яқинлаштириш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистонлик эшкак эшувчи олимпиада ярим финалига йўл олди

Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда. Олимпиаданинг бешинчи куни омадли бошланди.

«Сув кодекси» қабул қилиниши мумкин. Дастлабки тафсилотлар маълум қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Тошкентда шифокорларни калтаклаган фуқароларга жиноят иши очилди

Аввалроқ, Тошкентдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасида икки нафар тиббиёт ходими бемор ҳамда унинг ўртоқлари томонидан аёвсиз калтаклангани, мазкур ҳодиса оқибатида жиддий тан жароҳати олган шифокорлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тегишли муолажаларни олаётгани ҳақида хабар берилган эди. Тиббиёт ходимларига жиддий тан жароҳати етказган ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Хитойдан Тошкентга ноқонуний тарзда ёшартирувчи ичимликлар олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди

“Тошкент- АЭРО” ИБК ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 28 июль куни соат 20:30 ларда “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона пости ходимлари томонидан “Пекин-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган хориж фуқаросининг қўл юклари ва багажлари тегишли тартибда текширилди. Унга кўра, божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, сифати кафолатланмаган, жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёж учун дори воситаларини олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган, муқобил манбаларга кўра тахминий нархи 100 млн 922 минг сўм бўлган жами 160 дона 10000 мг номли коллаген ичимликлар борлиги аниқланди.

Ўзбекистонда кўчада сотилаётган музқаймоқ таркибида стафилококк бактерияси аниқланди

Бугунги кунда кўчада рухсат этилмаган идишларда музқаймоқ сотиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда Санэпидқўмитa Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

«Париж-2024»: бугун ҳамюртларимиз 4 та спорт тури бўйича майдонга тушишади (рўйхат)

Ўзбекистон делегацияси «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинларидаги тўртинчи кунини 4 та спорт тури бўйича давом эттиради. Хусусан, академик эшкак эшиш (яккалик), дзюдо, бокс ва футбол бўйича спортчиларимиз мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади

Тошкентнинг Учтепа ҳамда Бектемир туманларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.

Meta, Google, Apple … Ярим йилда хорижий компаниялар Ўзбекистонга 48,4 млрд сўм солиқ тўлади

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 60 та хорижий компания томонидан 2024-йил январ-июн ойларида 48,4 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробар кўп, дея хабар бермоқда Солиқ қўмитаси.

Ўзбекистонда экотизимларни тиклаш соҳасида кучлар бирлашмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар, илмий муассасалар билан ҳамкорликда табиий ресурсларни бошқаришни такомиллаштириш, биохилма-хилликни сақлаш, сув ресурсларини комплекс бошқариш борасида янги лойиҳалар устида иш олиб бормоқдалар. Маълумки, 2024 йил 4-5 март кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган семинарда Экотизимни тиклаш, табиий ресурсларни бошқаришни яхшилаш ва мустаҳкамликни ошириш учун Марказий Осиё сув ва ер муносабатлари (CAWLN) минтақавий дастури доирасида бир қанча лойиҳаларнинг дастурларини ишлаб чиқиш расман бошланган эди.

Шохимардонга кириш қисмида жойлашган “Оқ-қия” божхона пункти туну кун ишлаш режимига ўтказилди

Ўзбекистон ва Қирғиз Республикалари Президентларининг жорий йил 18-19 июль кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган учрашувда икки давлат чегарасида жойлашган чегара божхона постларидан самарали фойдаланиш масалалари ҳам кўриб чиқилган эди. Шундан сўнг, Ўзбекистон ва Қирғиз Республикалари божхона ҳамда чегара хизмати раҳбарлари Фарғона вилоятидаги мавжуд божхона постларини кўздан кечирдилар.

Ўзбекистонда фуқаролар пенсиялари энди автоматик тайинланади

2025 йил 1 мартдан бошлаб ёшга доир  фуқароларнинг мурожаатисиз (автоматик) тайинланади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тошкентда Жанубий Кореянинг Кёнги-до провинцияси ваколатхонаси очилади

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов 26 июль куни Корея Республикаси элчиси Вон До Ённи қабул қилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) telegram канали маълумотига кўра, учрашувда савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва янада кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.