Тошкентнинг Учтепа туманида 16 ёшли йигит Malibu’да пиёдани уриб кетди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Шуша шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг «Транспорт, ўзаро боғлиқлик ва иқлим ҳаракати орқали барқарор келажакни бунёд этиш» шиори остидаги норасмий саммитида иштирок этди. Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев ва ТДТ Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим ҳам қатнашди.
Велосипедда сайр қилишнинг инсон соғлигига фойдаси бисёр. Бу машғулот нафақат қадди-қоматнинг тўғри шаклланиши, балки тананинг умумий саломатлигига ҳам ижобий таъсир этади.
Ижтимоий тармоқда Ангрен ИЭС ҳудудида ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги бу хабар мутлақо ёлғонлигини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи Эрон Ислом Республикаси Президенти этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Ўзбекистонда тиббий техникалар ва рецептсиз сотиладиган дори-дармонларга нисбатан нарх чекловларини бекор қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов 4 июль куни тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги бизнес вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқот чоғида маълум қилди.
2024 йилнинг январь—май ойларидаги бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 569,2 минг нафарга ёки 35,5 фоизга ошган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Шуша шаҳрига келди. Давлатимиз раҳбарини бу ерда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев кутиб олди.
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг қарорига асосан қарздор акциядорлик тижорат банкидан ундирувчи О.Б. фойдасига жами 635 млн.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) директори, и.ф.д. Умид Обидхўжаев Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси стратегик институтлари томонидан ташкил этилган илмий-амалий конференцияда иштирок этди.
2024 йилнинг ўтган давр мобайнида Тошкент вилояти божхона бошқарма томонидан жами 6,5 трлн. сўмлик божхона тўловлари ҳисобланиб, шундан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан 3,2 трлн.
Жиззах вилоятига янги прокурор тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистонда лифт импортининг сунъий равишда тўхтатиб қўйилиши атрофидаги хабарларга Рақобат қўмитаси расмий муносабат билдирди. Рақобат қўмитасининг маълум қилишича, бир гуруҳ тадбиркорларнинг мурожаатига асосан, лифт ва лифт ускуналарини импорт қилишда вужудга келаётган муаммолар ваколат доирасида ўрганиб чиқилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Остона шаҳрига амалий ташрифи дастуридаги тадбирлар якунига етди. Кеча, 3 июль куни давлатимиз раҳбари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказиб, икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари китоб ва мобил телефон ўзбекистонлик 15 ёшли мактаб ўқувчиларининг академик натижаларига қандай таъсир қилишини эконометрик тадқиқот асосида ўрганди. Ўтказилган бир қанча халқаро тест натижалари ўзбекистонлик ўқувчиларнинг билим даражаси нисбатан паст эканлигини кўрсатганди.
Швециядаги Каролинска институти олимлари саратон ҳужайраларини йўқ қила оладиган нанороботларни яратишди. Тадқиқот натижалари Nature Nanotechnology журналида чоп этилди.
Президент Остона шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида нутқ сўзлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ИИО ходими бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Остона шаҳрида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
3 июль куни Ўзбекистон Қирғизистоннинг селдан зарар кўрган ҳудудлари учун инсонпарварлик ёрдамини юборди. Бу ҳақда Қирғизистон ФВВ хабар берди.
«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йилги II мавсумига 6 июлдан старт берилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
«Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Ходжаев Маруфхон Махсудович – “Худудгазтаъминот” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган. М.Ходжаев Андижон вилоят прокурори бўлгунига қадар эса транспорт прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкентнинг икки туманига газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда ”Ҳудудгаз Пойтахт” матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ хабар берди.
Ҳиндистондан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга сифати кафолатланмаган дори воситаларини олиб келиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва «ШҲТ плюс» форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Остона шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 3 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва «ШҲТ плюс» форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Остона шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган катта сув ўтказгич тармоғида носозлик вужудга келгани ортидан кўчаларни сув босгани ҳақда хабар берилган эди. Тошкент шаҳар «Сув таъминот» АЖ матбуот котиби Равшан Ёқубжонов аварияга ҳудуддаги қозонхонада электр энергияси узилгани сабаб бўлганини айтган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.