Ўзгидромет 4 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра: ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Самарқанд шаҳридаги Халқобод маҳалласида содир бўлган ёнғин хонадонлардан бирини тўла кулга айлантирди ва яна тўртта хонадонга анчагина зарар етказди. Бугун бу даҳшатли воқеанинг олтинчи куни бўлишига қарамасдан, давлат ташкилотларининг бирортасидан келиб хабар олганлар бўлмади.
Юнусобод тумани, Мойқўрғон кўчаси ва Қорақамиш кўчалари кесишмасида д1200мм катта сув ўтказгич тармоқда носозлик вужудга келди. Айни пайтда туманнинг кўплаб ҳудудларида сув тошқини юзага келган.
Экология вазирлиги айрим тадбиркорлар, ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан шар учириш каби тадбирлар ўтказилишига қарши турли чора-тадбирлар кўрмоқда. Вазирликнинг маълум қилишича, шарларни Ўзбекистонга олиб кириш учун божхона тўловларини 10 бараварга ошириш, юртимизда шар учириш каби тадбирларни ўтказмоқчи бўлганларга утилизация талабини қўйиш ва бунда шарларнинг нархига нисбатан 100 баравар миқдорда нарх белгилаш таклиф қилинмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги иккита мактабда ярим тунда кесиб кетилган 85 туп дарахт ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, ҳолат Шайхонтоҳур туманидаги 42- ҳамда Яккасарой туманидаги 48- мактабларида содир бўлган.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева маълум қилди.
Бухоро туманидаги савдо дўконида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан амалга оширилаётган «Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва қайта тиклашга таъсирини баҳолаш дастури» (FOLUR) лойиҳаси доирасида ҳудудларда қуриб берилган иссиқхона ва етказиб берилган мотокультиваторлар эгалари ҳамда қизиқиш билдирган бошқа томорқа хўжаликлари эгалари учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда тегишли олимлар ва мутахассиcларни жалб қилган ҳолда «Дала кунлари» ташкил этилди. Тадбирларда жами 60 нафардан ортиқ иссиқхона ва мотокультиватор эгалари, туманлар ҳоким ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари бевосита иштирок этишди. Лойиҳа доирасида танлаб олинган 6 та тумандаги томорқа ер эгалари билан самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида Давлат бошқаруви, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш, Ички ишлар вазирлиги академиялари, Жамоат хавфсизлиги университети, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан бирга маҳаллаларда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш, жиноятчиликни камайтириш мавзусида ўқув-амалий семинарлар ташкил қилди. Оролбўйидаги 16 та туман-шаҳар секторлари раҳбарлари ва 400 дан зиёд маҳалла “еттилик”лари иштирок этган семинарлардан асосий мақсад – аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, секторлар раҳбарлари ва “маҳалла еттилик”лари фаолияти самарадорлигини янада оширишдан иборат.
Таъмирлаш ишлари туфайли Сергели, Олмазор ва Миробод туманлари ҳудудларига 2 июль куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» хабар берди.
Айни дамда пойтахтдаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон делегациясини Париж-2024 ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчиларга қанча мукофот пули берилиши маълум қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев 1 июль куни тармоқ ва ҳудудларда энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари бўйича ҳисобот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди, дея хабар қилмоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент. Департаментнинг Булоқбоши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “B.t.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар паррандачилик фаолиятини ташкил этишда ускуналар сотиб олиш учун тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағларининг 5,2 млрд сўмини, “Z.t.” МЧЖ масъул шахслари эса тикув дастгоҳлари сотиб олиш учун ажратилган 950 млн сўм имтиёзли кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши , айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Олий даражадаги музокаралар якунида Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида кенг кўламли ҳамкорликни янада кенгайтириш борасидаги қатъий интилишлар ифодаси сифатида Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экдилар.
Мамлакатимиздаги мавжуд анъанавий таълим тизими кўпроқ назарий билимларга эътибор қаратилади. Талабаларнинг амалиёт ўташи учун ажратилган соатлар етарли эмас.
Ўмон Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга 14 кун давомида визасиз бўлиб туриш тартибини жорий қилди. Бу ҳақда Ўмоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 июль куни Кўксарой қароргоҳида расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
29-июн куни иккита аҳамиятли сана – Ўзбекистон Ёшлар куни ва Халқаро Олимпия куни муносабати билан республиканинг 16 шаҳрида бир вақтнинг ўзида BYD Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Қарийб 60 минг югуриш ишқибозлари ёшлар олимпия ҳаракатини бирлаштириш учун шаҳарларнинг марказий кўчаларига чиқдилар.
Навоий шаҳри атрофидаги ҳудудда 1 млрд 200 млн сўмлик сохта пуллар ёндириб ташлаш йўли билан йўқ қилинди. Бу ҳақда Навоий вилояти Божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида фуқароларга тўппонча ўқталиб, буни видеога олган шахс қамалди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Навоий вилояти фермерлари республикада биринчилар қаторида давлатга дон сотиш бўйича 83 300 тонна улкан хирмон яратиб, шартномавий режани 100 фоизга бажаришга эришди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги “Наврўз“ боғида 5 мингта шар учирилиши ҳақида эълон тарқалди. Унда бепул музқаймоқ, 10 мингга яқин совғалар берилиши ҳам айтилган.
Ўзбекистоннинг катта қисмида 1–2 июль кунлари, водий вилоятларида эса 2–3 июль кунлари салқин ҳарорат бўлиши кутилмоқда. Прогнозларга кўра, 1–2 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро-Навоий вилоятларида, 2 июлда Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида, 2–3 июль кунлар эса водийда кундуз кунлари ҳаво ҳарорати максимумлари 30–35 даража илиқ бўлади.
30 июнь куни соат 00:45 да Қамчиқ довонидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 268-километрида юк машинасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ”Қамчиқавтойўл” унитар корхонаси матбуот хизмати хабар берди.
Наманганнинг «Навбаҳор» клуби бош мураббийи Самвел Бабаян жамоани тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
29 июнь куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Марказий Осиё давлатларига сафар қилади. У Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга ташриф буюради.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мазкур мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликларга эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилди. Элчихона Исроилдаги мавжуд хавфсизлик вазияти сабаб қуйидаги эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилди: Исроилнинг айрим ҳудудларига боришдан сақланинг; Исроил расмийлари ва Ўзбекистон элчихонаси ҳамда расмий хабарларини кузатиб боринг.
Президент иштирокидаги йиғилишда бундан кейин ҳам қизларнинг таълим олиши, даромад топиши, шароитларини яхшилаш борасидаги ишлар давом эттирилиши таъкидланди. Жумладан, оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қурилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.