Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Фаррух Турсунов бошчилигидаги делегация БМТ Туризм Ижроия кенгашининг 121-сессиясидаги иштироки доирасида Глобал хавфсиз туризм кодексини ишлаб чиқиш бўйича ҳукуматлараро комиссия тузиш ташаббуси бир овоздан маъқулланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Андижон вилоятида 18 июнь куни ерости силкинишлари қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
London, Buyuk Britaniya, 2024-yil 10-iyun – Raqamli to‘lovlar bo‘yicha jahon yetakchisi Visa va jahon mamlakatlair uchun tobora yangi imkoniyatlarni taqdim etayotgan fintech kompaniya – TransferGo uzluksiz transchegaraviy to‘lovlarni soddalashtirish hamda moliyaviy inklyuzivlikni rag‘batlantirish maqsadida Markaziy Osiyo, Kavkaz mamlakatlari va Moldovada.hamkorlikni kengaytirdi. Ushbu hamkorlik Yevropa va Buyuk Britaniyadagi odamlarga quyidagi to‘qqizta davlatlarga pul o‘tkazmalarini amalga oshirish imkoniyatini taqdim etadi: Armaniston, Ozarbayjon, Gruziya, Qozog‘iston, O‘zbekiston, Tojikiston, Qirg‘iziston, Turkmaniston va Moldovada. Ushbu hamkorlik tufayli mijozlar endi ushbu hududlardagi o‘z oilasi va do‘stlariga tez va oson tarzda pul yuborishlari mumkin.
Ўзбекистонда жорий йилнинг июл ва август ойи бошларида ғайритабиий (аномал) иссиқлик даврлари кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти прогнозида маълумот берилди.
Ўзбекистонда январь-май ойларида қайд этилган никоҳлар сони эълон қилинди. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзгидрометнинг хабар беришича, жорий йилнинг 17-19 июнь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан: Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида; Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида; Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида; Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида; Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида; Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида; Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида; Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида; Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. “Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.
Наманган вилоятидаги “Учқўрғон”чегара божхона пости 2024 йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.
Президент Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади. Муҳтарам ватандошлар! Сиз, азизларни, бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва мунаввар бўлаётган юртимизга кириб келган Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида «Cobalt» русумли машина ёниб кетди. Вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Тошкентда ўтаётган Ўзбекистон-Корея саммити доирасида Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева Корея Республикаси биринчи хоними Ким Кон Хи билан учрашув ўтказди. Самимий ва дўстона муҳитда ўтган суҳбат давомида халқлар ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни янада мустаҳкамлаш, маданий ва гуманитар алмашинувларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темирйўли қурилиши яқин ойларда бошланиши мумкин. Бу ҳақда Қирғизистон бош вазири Оқилбек Жапаровга хабар берди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ички бозорда ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар, хусусан, шакар маҳсулоти реализацияси доимий таҳлил қилиб борилади. Бу ҳақда қўмита раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов маълум қилди.
17 августдан бошлаб Ҳиндистоннинг «IndiGo» авиакомпанияси Деҳли-Тошкент-Деҳли йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновлари сонини ҳафтасига тўрт мартадан етти мартагача оширмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар берди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари ҳудудларнинг 2017-2023 йиллардаги иқтисодий фаоллик барометрини (ИФБ) баҳолади. Мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланиши ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) нинг барқарор ўсиши (2017-2023 йилларда 1,4 баробарга ошди) билан тавсифланади.
Футбол бўйича ёшлар ўртасида 2025 йил ўтказиладиган Осиё кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди. Куала-Лумпурда ўтказилган маросимда Ўзбекистон терма жамоаси «B» гуруҳидан ўрин олди.
Марказий банк бошқаруви 13 июндаги йиғилишда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея президенти Юн Сок Ёл рафиқаси Ким Гон Хи билан биргаликда 13-15 июн кунлари давлат ташрифи билан мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот котиби хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги Сергели машина бозори яқинида юк машиналари ёнаётгани тасвирланган видео тарқалди. Пойтахт ФВБ олат юзасидан расмий маълумот берди.
Самарқанд вилояти Экология бошқармаси Нарпай туман бўлими давлат инспекторлари томонидан туманда дарахтлар кесилиши билан боғлиқ вазият ўрганилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар қилди.
Таъмирлаш ишлари туфайли Учтепа, Яккасарой, Миробод, Юнусобод ва Янгиҳаёт туманларининг қатор ҳудудларига бугун, 13 июнь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз пойтахт” хабар бермоқда.
2024 йилнинг январь–март ойларида республикадаги деҳқон ва томорқа хўжаликлари томонидан жами 477 519 тонна (тирик вазнда) гўшт етиштирилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар “Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш тизимини янада такомиллаштириш, шу жумладан, давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш учун имтиҳонларни “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилди. Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов гапирди.
Жорий йилнинг 13 июнь куни соат 01:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида инсон ўлими билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи 1997 йилда туғилган М.А.
12−13 июнь кунлари кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу бўйича шошилинч Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди.
Жорий йилнинг 1 июль санасидан «Насаф», «Шарқ», «Ўзбекистон» поездлари чипта нархларининг тариф қисми 25 фоизга ошади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 16 июнь куни пойтахтдаги 121 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда. Бу ҳақда ИИБ ЙҲХБ хабар берди.
Ўзбекистон билан Қозоғистон чегарасидаги айрим ўтказиш пунктларида одамлар ва транспорт воситалари тирбандлиги келиб чиқмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати муносабат билдирди.
Хитойнинг шимоли-шарқий қирғоғи бўйидаги Далян шаҳрида психотерапияда қўлланилиши мумкин бўлган гиперреал одамсимон роботларни ишлаб чиқилмоқда. Одамсимон роботлар — яратиш учун энг мураккаб робот тури, кашфиётчилар сунъий интеллектдан инсон хатти-ҳаракатларини таниб олиш ва унга тақлид қилишни ўрганиш мақсадида фойдаланадилар.
Тошкент шаҳри Учтепа туманида юк машинаси 3 ёшли боғча бўласини босиб кетди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида маълум қилинди.
Жиззах вилояти прокуратурасининг прокурори пора билан ушланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.