Магнит бўрони пайтида нима қилиш керак: 5 та фойдали маслаҳат

Магнит, шунингдек, геомагнит бўронлар қуёш шамоли ва чақнашлари натижасида Ер магнитосферасидаги бузилишлардир. Ушбу бўронлар сайёрамизга турли хил таъсир кўрсатиши мумкин.

Навоийда учта машина тўқнашиши оқибатида даҳшатли автоҳалокат содир бўлди

“Навбаҳор-Нурота” йўлида бир йўналишда ҳаракатланиб бораётган Damas машинасини қувиб ўтмоқчи бўлган Gentra қарама-қарши томондан келаётган Onix билан тўқнашган. Бунинг оқибатида Onix’да бўлган бир оиланинг 5 аъзоси ҳамда Gentra’да бўлган эркак воқеа жойида вафот этган.

Қозоғистон чигирткаларга қарши курашиш учун самолётлар жалб қилди

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида чигирткаларга қарши курашга 70 та техника, тўртта самолёт жалб қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигига таяниб, Tengrinews хабар берди.

2017 — 2023 йилларда Ўзбекистондаги жами корхона ва ташкилотлар сони 1,7 маротаба кўпайган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда фаолият юритган корхона ва ташкилотлар билан боғлиқ демографик ҳолатнинг ўзгаришини таҳлил қилди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири бу тадбиркорлик субъектлари сонини ошириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини оширишдир.

Янги ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади

2024-2025-ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкентдаги фавқулодда ҳодиса сабаб иккита туман аҳолиси “свет”дан узилди

Аввал хабар қилинганидек, Тошкентжа ИИВ биноси яқинида кучли қора тутун тарқалгани акс этган видеолар тарқалди.  ФВВ хабарига кўра, Яккасарой тумани, Афросиёб ва Ш.Рашидов кўчалари кесишмаси олдида жойлашган ер ости туннелида электр симларини туташи кузатилган.

Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Синоптиклар 10-12 июнь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Дўстлик каналида 14 ёшли бола чўкиб кетди

Тошкент вилоятининг Бекобод туманидан оқиб ўтувчи Дўстлик каналида 14 ёшли бола чўкиб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Ўзбекистонда АҚШ визаси учун суҳбат шакли ўзгаради

Ўзбекистонда АҚШ визаси учун янги виза суҳбатини белгилаш тизими ишга тушади. Бу ҳақда Тошкентдаги АҚШ элчихонаси хабар берди.

Саида Мирзиёева бошчилигида “Муваффақиятли ислоҳотлар — юқори натижалар” халқаро анжумани бўлиб ўтди

“Муваффақиятли ислоҳотлар — юқори натижалар” халқаро анжумани бугун, 7 июнь куни бўлиб ўтди.  Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, анжуман қатнашчилари таълим сифати, бу соҳадаги жорий тенденциялар борасида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Инвестициялар вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Шоҳрух Ғуламов ҳамда Акрам Алиев инвестициялар, саноат ва савдо вазирига ўринбосар вазифасини бажарувчилар этиб тайинланди. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби Беҳзод Ҳидоятов маълум қилди.

Кореянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Аввалроқ, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Ким Хи-санг дипломатик миссиясини якунлаётгани ҳақида хабар қилгандик. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Элчи билан учрашиб, Ўзбекистонда бўлган даврида алоҳида стратегик шерикликни бойитишга қаратилган фидокорона хизмати учун ўз миннатдорлигини билдирган эди.

“Uzbekistan Airways” бепул олиб ўтиладиган қўл юки оғирлигини оширди

«Uzbekistan Airways Express» авиақатновлари учун бепул қўл юкини ташиш меъёрини оширди. «Uzbekistan Airways» хабар берди.

Ўзбекистон илк маротаба Халқаро меҳнат ташкилоти кенгаши аъзолигига сайланди

Ўзбекистон тарихда илк маротаба Халқаро меҳнат ташкилоти Маъмурий Кенгаши аъзолигига сайланди  Сўнгги йилларда мамлакатимизда Давлатимиз Раҳбари Ш.Мирзиёев раҳбарлигида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатлари халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам берилди, муносиб меҳнат тамойилларини илгари суриш хусусан, халқаро меҳнат, ишлаб чиқариш, техник, экологик стандартларни кенг тадбиқ этиш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.

“Киночилар уйи” “Ўзбекистон Миллий кино санъати саройи” деб қайта номланди

“Кинематография соҳасини янада ривожлантириш ҳамда мамлакатимиз тарихига бағишланган фильмлар туркумини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарорига мувофиқ, Кинематография агентлигига маҳаллий ва хорижий кинокомпаниялар билан ҳамкорлик (co-production) асосида “Тирик тарих” дастури доирасидаги фильмларни яратишга рухсат берилди. Шунингдек, “Киночилар уйи”  “Ўзбекистон Миллий кино санъати саройи” деб қайта номланди.

Автомобиль дори қутичасидаги дорилар рўйхатига ўзгартириш киритилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2011 йилдаги «Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар рўйҳатини тўғрисида»ги буйруғига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда. Жумладан, автомобиль салонида сақланадиган дори қутичасидаги дорилар рўйхатига ҳам ўзгартириш киритиляпти.

Жанубий Корея президенти рафиқаси билан Ўзбекистонга ташриф буюради

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл келаси ҳафта Марказий Осиёнинг учта давлати — Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Кореа Times хабар берди.

Кинематография агентлигига янги раҳбар тайинланди

2017 йилдан буён Кинематография агентлик директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб Шуҳрат Ризаев мазкур ташкилот раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ахборот хизмати хабар берди.

Қорақалпоғистонда Cobalt жарликка тушиб кетди

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳайдовчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

АҚШ Конгрессида Ўзбекистон бўйича брифинг бўлиб ўтди

Вашингтонда сенаторлар ва конгрессменлар идоралари ходимлари, шунингдек, АҚШ Конгрессининг ташқи ишлар, йўллар ва воситалар ҳамда миллий хавфсизлик қўмиталари вакиллари учун Ўзбекистонга бағишланган брифинг ўтказили, деб хабар бермоқда «Дунё» АА. Тадбирда жами 44 сенатор ва конгрессменлар идорасидан 60 нафар ходим – стаффер иштирок этди.

Ўзбекистон Президентининг Туркияга ташрифи якунланди

Анқара шаҳридаги самарали Ўзбекистон-Туркия саммити якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат янада кўтарилади

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, чўл ҳудудларида 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон, Хитой ва Қирғизистон ўртасида темир йўл қурилиши бўйича битим имзоланди

Пекин шаҳрида “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақида Президент Матбуот котиби хабар берди.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик шериклик янада кенгайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған раислигида Ўзбекистон-Туркия олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Сиёсий мулоқот, парламентлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувлар жадал ривожланмоқда, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик фаоллашмоқда.

Тарихда илк бор: Марказий банк хорижий давлат қимматли қоғозларига инвестиция киритди

Жорий йил 27-31 май кунлари Жаҳон банки миссиясининг ташрифи доирасида Ўзбекистон Марказий банки илк бор хорижий давлат қимматли қоғозларига инвестиция киритди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Ўзбекистон ва Туркия етакчилари кенг кўламли ҳамкорликни янада кенгайтиришга интилиш қатъий эканини тасдиқладилар

Анқара шаҳридаги Президент саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Қурбон ҳайити билан бир-бирларини самимий қутладилар.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистонга қарши баҳс олиб боради

2026 йил ўтказиладиган жаҳон чемпионати саралашининг «E» гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси бугун Туркманистон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу терма жамоалар ўртасидаги биринчи баҳсда ҳамюртларимиз сафарда 1:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Самарқандда эрига жаҳл қилган аёл фарзандини ўлдирмоқчи бўлди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида 32 ёшли аёл чет давлатдаги эрига жаҳл қилиб, фарзандини ўлдирмоқчи бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати бошлиғи Жаҳонгир Саъдуллаев хабар берди.

Фарғонада уч нафар бола чўкиб, вафот этди

Кеча, 5 июнь куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги фермер хужалиги ер майдонида жойлашган сунъий сув ҳавзасига чўмилиш учун тушган уч нафар вояга етмаган бола эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб, вафот этган. Ҳозирда прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқандда Камаз она ва унинг икки боласини босиб кетди

Нуробод туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби ҳодиса бўйича маълумот берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.