1 июнь куни юзага келган тирбандликда вилоятликлар айбланиб, қўпол сўзлар билан ҳақорат қилинди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир қиз 1 июнь байрам муносабати билан юзага келган тирбандликларда вилоятликларни айблаб, Instagram'га видео жойлаган эди.
Жанжал икки тарафнинг фарзандлари ўртасидаги тортишув сабаб келиб чиққан. ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Американинг Ньюарк шаҳрида ўтказилган UFC 302 турнирининг марказий жангидан сўнг россиялик собиқ UFC жангчиси Хабиб Нурмагомедов АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп билан учрашиб, унга Фаластиндаги урушни тўхтата олишида ишонч билдирди. “Ишончим комилки, сиз Фаластиндаги барча урушларни тухтата оласиз”, деди Хабиб Трампга.
1-2-июнь кунлари Тошкентда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Унда юртимизнинг турли ҳудудлари, шунингдек, Тожикистон, Украина, Қозоғистондан ташриф буюрган 350 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.
Мексикада якшанба куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида Мехико шаҳрининг собиқ мэри ва амалдаги президент тарафдори Клаудия Шейнбаум ғалаба қозонди. Бу ҳақда BBC News хабар берди.
Бухоро вилоятининг халқ депутатлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, хотин—қизлар ва ёшлар вакиллари, тадбиркорлар ҳамда агрокластер эгаларининг вилоят аҳолисига МУРОЖААТИ Азиз бухороликлар! Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг куни кеча вилоятимизга ташрифлари чоғида белгилаб берилган устувор вазифалар қадим Бухоронинг яқин истиқболдаги ривожланиш стратегияларини ўзида мужассам этади.
Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз. Эзгуликни шиор қилган жамият эртанинг ҳақиқий эгаларини тарбиялайди.
“Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Психологик ёрдам кўрсатишни тартибга солишга қаратилган “Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Андижонда Damas ва Nexia-3 иштирокидаги ЙТҲда бир йўловчи жароҳат олди. Ҳодиса юзасидан Андижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.
Президент қарори билан мажбурий рақамли белгиланиш жараёнини тезлаштириш, жумладан, бир қатор солиқлар ва ҳуқуқбузарликлар учун санкциялар миқдорини камайтириш чоралари кўрилди. Президент қарори билан 2027 йил 1 январгача рақамли маркировкаланган маҳсулотлар чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлар учун маркировкани ўқиш қурилмаларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, бироқ битта қурилма учун БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда, ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари камайтириш ҳуқуқи берилади. Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни маркировкалаш учун зарур бўлган ва импорт қилинадиган ускуналар (ТИФ ТН кодлари: 7616 999 009, 9029 900 009, 8544 499 500 ва 8528 529 000) 2024 йил 1 июндан 2027 йил 1 июнгача божхона божидан озод қилинади.
Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йилдаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти Қорақалпоғистонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда президент тегишли қарорида қайд этилган.
Ижтимоий тармоқларда эркак киши аёл кишига қўл кўтаргани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, ҳолат жорий йилнинг 1 июнь куни тахминан соат 17:00 ларда Яшнобод тумани, Оҳанграбо кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган. 1998 йилда туғилган, руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турувчи А.А.
“Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-203-сон, 30.05.2024й.) қабул қилинди.Қарорга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан:— тадбиркорлар томонидан маркировкаланадиган маҳсулотларни маркировкани ўқиш қурилмаларидан фойдаланмаган ҳолда сотиш ҳолатлари солиқ органлари базаси маълумотлари асосида аниқланганда, ушбу тадбиркорлар шахсий кабинети орқали ҳолат юзасидан огоҳлантирилади ҳамда қуйидаги чораларни кўриш амалиёти жорий этилади:— икки марта огоҳлантиришдан сўнг қонун бузилиши бир ой ичида қайта такрорланган тақдирда, тадбиркорларга нисбатан ҳуқуқбузарлик содир этилган чоракдаги фаолият юзасидан солиқ текшируви тайинланади;— қонун бузилиши солиқ текшируви якунлангандан бир ойдан кейин қайта такрорланганда тадбиркорларни хабардор қилмасдан ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни текшириш кунида хабардор қилган ҳолда солиқ текшируви тайинланади.
Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи давлат хизматчисини тандиқ қилмаслик кераклиги, унинг олаётган ойлиги халқ пулидан эмас, давлат пулидан келишини айтди. Алдлия вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.
«Ўзгидромет» 3 июнь, душанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Жорий йилнинг 5 июнь куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти форумининг XIX йиғилиши бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон раислигида Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан ташкил этилмоқда.
Ҳолат юзасидан расмий тушунтириш берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Анталья-Тошкент рейси бўйича учадиган самолётда техник носозлик кузатилгани ва парвоз кечиктирилгани ҳақида хабарлар тарқалиб, кўплаб йўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлган эди.
UFC президенти Дана Уайт россиялик жангчи Ислом Махачевнинг UFC 302 турнирида Дастин Порье билан дуелдаги ғалабасидан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди. У биринчи рақамли pound-for-pound рейтинги (вазн тоифасидан қатъий назар энг яхши жангчи) ҳақида гапирди. "Ислом - барча даврларнинг энг буюк жангчиларидан бири, аммо Жон Жонс фаол бўлиб қолаверар экан, мен уни pound-for-pound бўйича биринчи рақамли деб биламан", деди Уайт тадбирдан кейинги матбуот анжуманида.
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони россиялик Ислом Махачев UFC 302 турнирида америкалик Дастин Порье устидан қозонилган ғалабадан сўнг мухлисларга хабар ёзди. “Ҳаммага салом!
Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Навбаҳор Ҳамидова (-66 кг) Таиландда якунига етаётган Париж-2024 жаҳон литсензион турнирида муваффақиятли қатнашиб, 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси иштирокчисига айланди. Юртдошимиз ҳал қилувчи баҳсда сербиялик Кристина Кулуховадан устун келди.
UFC собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов Ислом Махачев ва Дастин Порье ўртасидаги жангдан сўнг америкалик ММАчига яқинлашиб, унга жанг учун миннатдорчилик билдирди. Енгил вазндаги жанг бешинчи раундда Махачевнинг ғалабаси билан якунланди.
Россиялик жангчи Ислом Махачев UFC 302'нинг асосий жангида америкалик Дастин Порьени мағлуб этди. У учинчи марта енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини ҳимоя қилди.
Россиялик Ислом Махачев UFC 302 турнирининг асосий жангида америкалик Дастин Порьени мағлуб этди. Жанг бешинчи раундда Махачевнинг бўғиш усулида ғалаба қозониши билан якунланди.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, боғ директори, ўринбосари, реклама бўлими бошлиғи 15 суткага қамалди. 1 июнь куни “Ашхобод”да текинга ўйинчоқ ва музқаймоқ тарқатиш тадбирини ўтказган ташкилотчилар жазога тортилди.
31 май куни Адлия вазирлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамкорлигида “Миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш масалалари” мавзусида конференция бўлиб ўтди. Унда миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) битимларига уйғунлаштиришнинг долзарб масалалари, ушбу ташкилотга аъзо бўлишдаги алоҳида ўрни ва аҳамияти ҳамда илмий саволлар муҳокама қилинди. Хусусан, адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Адлия вазирлиги ҳамда 20 дан ортиқ вазирлик ва идораларда ЖСТ масалалари бўйича бўлинмалар ташкил этилганлигини ҳамда миллий қонунчиликни уйғунлаштириш бўйича доимий иш олиб борилаётганлигини белгилаб ўтди. Ўз навбатида, вазир ўринбосари 2023-2024 йиллар давомида ЖСТ битимларига мувофиқлаштириш мақсадида 24 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингани ва 40 тага яқин ҳужжатлар уйғунлаштирилишига эришилганини таъкидлади.
Гулистонда жойлашган омборда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Шоҳруҳ Давлатов ва Екатерина Тунгусковага BYD машиналари тақдим этилди. Жорий йилнинг 21-апрель куни пойтахтимиз мезбонлик қилган Тошкент ВИ халқаро марафонида ҳамюртларимиз Шоҳруҳ Давлатов ва Екатерина Тунгускова бош соврин – БЙД машинасини ютиб олишган эди.
Супер ярим ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик профессионал боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров (20-3-0) АҚШнинг Техас штатида навбатдаги жангини ўтказди.Унга Гран-при кўринишидаги ОТХ турнирининг 1/4 финалида грециялик Андрес Кацуракис (13-0-0) рақиблик қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Таиланд ҳамда Филиппиннинг Ўзбекистондаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Бокс афсонаси Майк Тайсоннинг блогер-боксчи Жейк Полга қарши жанги бошқа муддатга қолдирилди. Ушбу жанг 20 июль куни АҚШда ўтказилиши керак эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.