Парранда гўштини экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинмоқда. “Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетик технологиялар ва кооперация тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-238-сон, 27.06.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, кооперация тизимига асосланган “Агропарранда кластери” лойиҳаси амалга оширилади.
Жорий ҳафтада Телеграм жамоаси лойиҳа асосчиси Павел Дуров ва унинг акаси Николай бошчилигида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Отабек Умаров Тошкентда Павел Дуров билан учрашди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигида «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раҳбари Омон Мусаев ҳамда Япониянинг «Trust engineering partners» компанияси президенти Шозо Маишиги ўртасида учрашув ўтказилди. Унда аҳоли сони ўсиб бораётган Ўзбекистонда балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришда Япония тажрибаси ва технологиясини жорий этиш, мутахассисларни жалб қилиш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Бугун, 28 июнь куни соат 01:12 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчасида жойлашган Чорсу бозори ҳудудидаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 12 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 01:17 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:22 да қуршаб олинган ва ёнғин соат 02:47 да тўлиқ бартараф этилган.
Футбол бўйича Испания Олимпия терма жамоаси Париж—2024 учун қайдномасини эълон қилди. Париж Олимпиадаси 24 июлдан 10 августга қадар давом этади.
Қозоғистонлик профессионал боксчи Иван Дичко (13-0, 12 КО) “Vesti.kz” нашрига берган интервьюсида ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов билан ўтказилиши мумкин бўлган жанг ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.Спортчилар ҳаваскор боксда тўқнаш келган.
База ишламаган давр ичида жарима қарорларининг ўтиб кетган имтиёзли даври автоматик равишда қайта тиклаб берилади. Аввалроқ, автомашина эгалари ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўлашда муаммоларга дуч келишаётгани ҳақида хабарлар берилганди.
Бугун Спорт вазири Адкҳам Икрамов Қирғиз Республикаси Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Алтинбек Максутов билан учрашди. Учрашувда Қирғиз Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муса Жаманбаев ҳамда Спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳам иштирок этишди.
Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари ҳамда Тошкент туманидаги айрим истеъмолчилар 27 июнь куни маълум вақт давомида электр энергиясиз қолди. “Ҳудудий электр тармоқлари” ахборотига кўра, соат 14:23 да Тошкент шаҳрида “Л-ДОК-1” ва “Л-ДОК-2” юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.
Ўзбекистонда жазирама иссиқ сабаб поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати хабар берди.
"Ўзсувтаъминот" АЖ ҳодиса юзасидан маълумот берди. "Ўзсувтаъминот" АЖ хабарига кўра, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри “Боғишамол” МФЙ Гулистон кўчасида жойлашган 5-оқова сув ҳайдаш насос станциясидан соат 10:00да вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига тезкор мурожаат келиб тушган.
Шавкат Мирзиёев “BYD Uzbekistan Factory” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди. Шавкат Мирзиёев илк электромобилларга имзо қўйди.
Сотувчи эркак маст ҳолатда бўлган ва тарвуз олиш учун келган аёлнинг белидан паст қисмидан билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилган. Тошкентда харидор аёлнинг танасидан ушлаб, унга тегажоғлик қилган маст эркакка жазо тайинланди.
«Ўзгидромет» бугун, 27 июнь Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида хабар берди. Унга кўра Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Ўзбекистонга қарши 1-турда ўйнайдаган Испания терма жамоасининг Олимпиада ўйинлари учун Парижга олиб кетадиган таркиби маълум бўлди.
Супероғир вазн тоифаси жаҳон чемпиони, украиналик боксчи Александр Усик IBF камаридан воз кечишини эълон қилди. Маълум бўлишича, энди бу камар учун 21 сентябрь куни Энтони Жошуа ва Даниэль Дюбуа ўзаро жанг қилади.
Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангига тайёргарликни давом эттирмоқда. Чарм қўлқоп устамиз 27 июль куни АҚШнинг Мичиган штати Детройт шаҳрида америкалик Хулиан Смитга қарши рингга кўтарилади.
31 ёшли эркак блогер ниқоби остида иккинчи хотинга уйланиб, унинг вояга етмаган қизини мунтазам зўрлаб келганликда гумонланиб қўлга олинди. Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбариятининг аралашуви билан бояга етмаган қизни зўрлаган эркак қўлга олинди.
Мамлакатимизда 2017 йилдан сўз ва фикр эркинлиги соҳасида бошлаган ижобий ўзгаришларга кейинги йилларда путур етгандек бўлди. Бунга мисол сифатида “Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилотининг матбуот эркинлиги рейтингида Ўзбекистон 11 поғонага пастлаб, 148-ўринга тушганлигини келтириш мумкин.
Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрамлари билан табриклади. Давлат раҳбари матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини 27 июн куни Ўзбекистонда нишонланадиган касб байрами билан табриклади.
Бутун дунёда интернетда ҳақоратлар ва таҳдидлар тобора ўсиб бораётгани сир эмас. Нафрат, ғазаб, ёмон ниятлилик ижтимоий таромқларда одатий ҳолга айланиб қолган.
37 ёшли украиналик боксчи, оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Олександр Усик Халқаро бокс федерацияси (IBF) чемпионлиги унвонидан воз кечаётганини маълум қилди.Буни спортчи 2024 йил 21-сентябрь куни британиялик боксчилар Энтони Жошуа ва Дэниэл Дюбоис ўртасида ушбу унвон учун чемпионлик жангини ташкил қилиш имкониятини яратиш мақсадида камардан воз кечаётгани билан изоҳлади.
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирлар, IT-компаниялар учун грантлар, мактабларда фоторадар ўрнатиш – шу ва бошқа қонунчиликдаги ўзгартиришлар 1 июлдан кучга киради Қонунчиликка кўра, фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатишнинг қуйидаги тартиби жорий қилинади: — Адлия вазирлиги томонидан “Мадад” ННТ билан ҳамкорликда республиканинг барча туман ва шаҳарларидаги давлат хизматлари марказларида “Мадад” ННТнинг ҳуқуқий маслаҳат бюролари босқичма-босқич ташкил қилинади; — ҳуқуқий маслаҳат бюролари томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади, шунингдек низоларни судгача ва суд орқали ҳал этишда зарур бўладиган процессуал ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашилади. Айрим давлат изматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади. 2026 йил 1 июлгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади.
Ижтимоий тармоқларда метрополитеннинг ер усти йўналишидаги ҳаракат таркибларида совитиш тизими ишламаётгани ҳақида хабарлар жойланмоқда. Ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени” ДУК расмий муносабат билдирди.
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида ноқонуний муомаладан мусодара қилинган 2 тонна 158,4 кг дан зиёд гиёҳвандлик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Божхона қўмитаси хабар берди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқиб, қабул қилди. Мазкур қонун лойиҳаси билан бир қатор қонунларга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи, ёлғиз кекса ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, хотин-қизлар ва болаларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича тест синовларида иштирок этиш учун 894 279 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармасининг (ЮНИCЕФ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Регина Мария Кастилло билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ЮНИCЕФ ва Агентлик ўртасидаги жорий ва истиқболдаги ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.
Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган заводда ноқонуний муомаладан мусодара қилинган гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди. Бугун, 26 июнь куни кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокида жами 2 тонна 158,4 кгдан зиёд гиёҳвандлик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинди. Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида "26 июнь – Халқаро гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмоли ва ноқонуний айланишига қарши курашиш" куни муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган гиёҳвандлик воситаларини йўқ қилиш бўйича тадбир ташкил қилинди.
Матбуот ва ОАВ вакиллари байрам муносабати билан давлат раҳбари томонидан орден ва медаль билан мукофотланди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.