Марказий Осиё умумий бозор ва умумий овозга интилмоқда

Тошкентда 14 август, пайшанба куни «Марказий Осиё — ишонч, хавфсизлик ва барқарор ривожланишнинг умумий макони» VIII Марказий Осиё экспертлар форуми ўз ишини бошлади. Тадбир президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМTИ) томонидан ташкил этилди.

Эркин курашчиларимиз Туркияда жаҳон чемпионатига тайёрланишмоқда

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу кунларда Туркиянинг Кастамону шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. 6 август куни бошланган ушбу йиғин келаси ой бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг асосий босқичи вазифасини ўтаб беради.

Ўзбекистонлик хоккейчи Швеция клубига ўтди

Хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Салоҳиддин Азимов Швециянинг “Соллентуна U-18” клубининг аъзосига айланди. Азимов мазкур жамоа кўригидан аъло даражада ўтди.

Хамзат Чимаев UFC тарихидаги беш буюк жангчини санаб берди

Якшанба тонгида чемпионлик камари учун октагонга чиқадиган Хамзат Чимаев Шимолий Америка промоушени тарихидаги беш буюк жангчи рейтингини тузиб чиқди. Уларнинг бари мағлубиятга учрамаган аралаш яккакураш усталари ҳисобланади.  "Жанглари бўйича ҳам, рекордлари борасида ҳам улар юқорида узоқ вақт қолишган... Эҳтимол, Жон Жонс, Жорж Сен-Пьер, Хабиб Нурмагомедов, Би-Жей Пенн.

Қатор давлатларда мигрантларни қуролли ҳаракатларга ёллаш кўпаймоқда — Ўзбекистон Миграция агентлиги

Миграция агентлиги хориждаги Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилиб, қуролли можароларда иштирок этиш жиноий жавобгарликка олиб келишини эслатди.«Қатор давлатларда меҳнат мигрантларини қуролли ҳаракатларда иштирок этишга ёллаш ҳолатлари кўпаймоқда.

Иноуэ — Аҳмадалиев жанги учун чиқарилган чипталар икки соатда сотиб бўлинди

Хабарингиз бор, 14 сентябрь куни Япониянинг Нагоя шаҳридаги IG Arena мажмуасида йирик профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Оқшомнинг марказий жанги иккинчи энг енгил вазн тоифасида япониялик мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда WBA Interim камари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев ўртасида бўлиб ўтади.

UFC жангчиларнинг гонорар ва бонусларини оширади

Ташкилот Бош директори Дана Уайтнинг айтишича, Paramount билан 7,7 миллиард долларлик келишув жангчиларнинг маоши сезиларли даражада ошишига хизмат қилади. "Бу ҳақда изоҳ бермайман, чунки биз ҳали ўтириб, бу ҳақда гаплашиб олишимиз керак.

Тадбиркор Баҳодир Абдуллаев «Ўзметкомбинат» раҳбари бўлди

Кузатув кенгаши қарори билан тадбиркор Баҳодир Тожимирзаевич Абдуллаев «Ўзметкомбинат» бошқаруви раиси — бош директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси хабар берди.

Енгил атлетика. Анвар Анваров Венгриядаги турнирда бронза медалини қўлга киритди

Венгриянинг Будапешт шаҳрида енгил атлетика бўйича Gyulai István Memorial - Hungarian Athletics Grand Prix турнири бўлиб ўтди. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг тақвимидан ўрин олган олтин даражадаги мазкур мусобақада қатнашган ҳамюртимиз Анвар Анваров шоҳсупага кўтарилди.

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил қилинади

Ўзбекистонда тўқимачилик, чарм ва ипак саноатига масъул бўладиган Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил қилинади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 13 август куни ўтган видеоселекторда маълум қилди.

Самарқанд яна бир Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Маълум қилинишича, 17-21 август кунлари Самарқанд шаҳрида триатлон бўйича ҳарбийлар ўртасидаги дунё биринчилиги ташкил этилади. Мусобақа "Ипак йўли" халқаро туризм марказида бўлиб ўтади.

Аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш йўлида

Кеча пойтахтимиздаги “Tashkent City Mall” савдо марказида ҳамюртларимиз учун стол тенниси кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон стол тенниси федерацияси мутасаддилари иштирок этишди.

Оммавий спортни янада ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб олинди

Бугун Спорт вазирлигида спорт мактаблари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Музаффархўжа Раҳматхўжаев томонидан спорт мактаблари фаолиятини ривожлантиришга бағишланган семинар ташкил этилди. Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар спорт бошқармаларининг ушбу йўналишга масъул ходимлари иштирок этди.

AUIC: Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги инвестицион муносабатлар тобора ривожланмоқда

Ўзбекистон Президентининг Боку шаҳрига расмий ташрифи Озарбайжон–Ўзбекистон Инвестиция компанияси (AUIC) учун икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамловчи муҳим имконият бўлди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Озарбайжон сармояси иштирокида 280 та корхона фаолият юритмоқда.

Ҳиндистонда кўча итларини тутишга қарши намойишлар бошланди

NDTV телеканали полиция томонидан намойишчиларнинг қўлга олиниши ва автобусларда олиб кетилиши акс этган кадрларни эфирга узатди. Фаоллар Ҳиндистон Олий судининг кўча итларини тутиш, стерилизация қилиш ва бошпаналарга жойлаштириш ҳақидаги қарорига қарши чиқмоқда.

Қўқонда 435 млн сўмлик қалбаки пул фош этилди

Қўқон шаҳрида 50 млн сўмлик қалбаки пулни 8 млн сўмга “шартли харидор”га сотаётган фуқаро қўлга олинди. Унинг уйидан 315,5 млн сўмлик сўм купюралари ва 120 минг АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пул топилди.

Аспиналл Оқ уйдаги турнирда жанг қилмоқчи эмас

UFC'нинг оғир вазн тоифасидаги чемпиони, британиялик Том Асиналл Оқ уйда ўтказиладиган турнирда қатнашмоқчи эмас. "Менга бу қизиқ эмас.

Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Орелия Бушез фаолиятини якунламоқда

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатда ўз фаолиятини якунлаётган Франциянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушезни қабул қилди.«Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Франциянинг икки томонлама алоқалари мислсиз динамикани намоён этди, мамлакатларимиз тарихий марраларга эришди, давлатларимиз стратегик ҳамкорларга айланди», — деб ёзди вазир.

Велоспорт: Терма жамоамиз аъзоси Хитой турнирининг энг кучлиси номига сазовор бўлди

Хабар берганимиздек, Хитойда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича ўтказилган “Trans-Himalaya Cycling Race” кўп кунлик велопойгаларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари юқори натижаларни қайд этиши ортидан Осиёнинг энг яхши жамоаси номига мушарраф бўлди. Турнир давомида 4 та босқич баҳслари якуни бўйича қитъа спортчилари орасида энг яхши натижа қайд этган терма жамоамиз аъзоси Никита Светков энг яхши осиёлик велоспортчи номига лойиқ кўрилди.

Женнифер Лопес концертидан Тошкентга 42,5 млрд сўм солиқ тушди

Тошкентда бўлиб ўтган Женнифер Лопес концерти учун давлат бюджетидан маблағ ажратилмаган. Концерт пайтида меҳмонхоналар бандлиги ўтган йилга нисбатан 25,7 фоизга ошди.

Женнифер Лопес концертидан Тошкентга 42,5 млрд сўм солиқ тушди

Тошкентда бўлиб ўтган Женнифер Лопес концерти учун давлат бюджетидан маблағ ажратилмаган. Концерт пайтида меҳмонхоналар бандлиги ўтган йилга нисбатан 25,7 фоизга ошди.

Хоразм вилояти маҳаллаларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши: таҳлил ва ҳудудий тадбиркорлик салоҳияти

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган тадқиқот ҳар бир маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини тизимли баҳолаш имконини берди. Маҳаллаларни тоифаларга ажратиш эса ресурсларни самарали тақсимлаш, ҳудудий тенгсизликни камайтириш ва жойларда барқарор ўсиш нуқталарини яратиш учун янги имкониятларни очади.

“Уч қаҳрамон” бозоридаги ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкент туманида содир бўлган ёнғин натижасида бозор ҳудудининг 40 фоизи зарар кўрди, ҳодиса юзасидан тергов бошланди. Кеча, 11 август куни Тошкент вилояти, Тошкент туманида жойлашган “Уч қаҳрамон” бозорида ёнғин содир бўлди.

Picture background

Россия ва Украина ўртасидаги давом етаётган қарама-қаршилик фонида Киевнинг чегарадаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган яна бир уриниши рус ҳарбийлари томонидан тўхтатилди. Манев қишлоғи ҳудудида, Брянск ва Черниҳив вилоятлари туташган жойда, Украина саботаж гуруҳи Россия ҳудудига киришга ҳаракат қилди, аммо қаттиқ ва мувофиқлаштирилган қаршиликка дуч келди.

Тошкентда енгил атлетика бўйича бронза туркумидаги мусобақа ўтказилади

16-17 август кунлари пойтахтимиздаги енгил атлетика федерацияси стадионида Silk Road to Tokyo WA Continental Tour Bronza халқаро мусобақаси бўлиб ўтади. Турнирда дунёнинг 15 та мамлакатидан жами 250 нафарга яқин профессионал спортчилар иштирок этади.  Бронза туркумидаги мусобақада жами 22 та дастурда медаллар ўйналади:   Эркаклар:            - 100 метр  - 1500 метр - 110 метр тўсиқлар оша - 400 метр тўсиқлар оша - баландликка сакраш - узунликка сакраш  - уч хатлаб сакраш  - босқон улоқтириш - найза улоқтириш  - ўнкураш Аёллар:  - 200 метр - 400 метр - 1500 метр  - 100 метр тўсиқлар оша  - 400 метр тўсиқлар оша - баландликка сакраш  - узунликка сакраш  - ядро итқитиш  - босқон улоқтириш - еттикураш - 4х400 метр эстафетали югуриш - 4х400 метр Аралаш эстафетали югуриш.

Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгашига қайта сайланди

Холмўмин Буврабоевич Ёдгоров иккинчи муддатга Судьялар олий кенгаши раиси этиб сайланди, деб хабар беради ЎзА.Унинг номзоди президент тақдимномасига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан беш йил муддатга тасдиқланди.

«Ижтимоий тармоқ билан ҳамкор бўлмаган ҳокимнинг эртанги куни йўқ» — Тошкент вилояти ҳокими

11 август куни бўлиб ўтган «Ҳокимлик соати»да Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ижтимоий тармоқларни юритмайдиган раҳбарларни танқид қилди.Унинг сўзларига кўра, айрим туман ҳокимлари ўз иштирокидаги ёзувлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетишидан қўрқиб, фаоллик ва ташаббус кўрсатишдан қочмоқда.

Икки ёш тоифасидаги Осиё чемпионатида 30 та медаль қўлга киритдик ва бу борада ҳам биринчи бўлдик!

Бугун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида илк бор ташкил этилган Asian Boxing ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Бугун мусобақанинг сўнгги куни доирасида U-22 ёш тоифасидаги финал беллашувлари ўтказилди.

Америкалик шарҳловчи Баҳодир Жалолов кимга қарши жанг қилиш кераклигини айтди

Америкалик бокс шарҳловчиси Ҳарри Уильямс ўзбекистонлик супер оғир вазн тоифасида рингга чиқадиган Баҳодир Жалолов (15-0, 14 КО) британиялик 20 ёшли Мозес Итаума (12-0, 10 КО) билан жанг қилиши кераклигини айтди. Бу ҳақда Sports.kz нашри хабар берди.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 2 та янги ўтказиш пункти очилди

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида иккита янги назорат-ўтказиш пункти очилди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати. Ушбу пунктлар фаолияти 10 август куни 6:00 дан бошлаб йўлга қўйилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.