Собиқ Европа чемпиони ҳибсга олинди

Узоққа сакраш бўйича собиқ Европа чемпиони кокаин контрабандасида айбланиб ҳибсга олинди. Болгариялик Олимпиада иштирокчиси ва узунликка сакраш бўйича собиқ Европа чемпиони Петар Дачев кокаин контрабандасида гумон қилиниб ҳибсга олинди.

Жаҳон кубоги. Асилбек Жалилов терма жамоамизга илк олтин медални олиб келди!

Бразилияда бокс бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси якуний паллага етиб келди. -50 кг да Асилбек Жалилов франциялик Ники Куммингсга қарши жанг қилди.

Бокс. Баҳодир Жалолов украиналик рақибини очколар ҳисобига кўра мағлуб этди

Супер оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов фаолиятидаги навбатдаги жангини украиналик Игор Шевазускийга қарши ўтказди. 10 раунд давом этган жанг якунида Жалолов очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.

Марказий Осиёда интеграциядан кўра ҳамкорликнинг устуворлиги; ЕИдан нималарни ўрганиш мумкин?

Самарқандда ўтказилган Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги илк саммит минтақа мамлакатлари орасида машҳур бўлган «C5+» форматига янги ҳамкорни расман қўшди. Бундан ташқари, йирик дебютларга хос равишда, ушбу учрашув ўзаро дўстлик ва стратегик аҳамиятга эга эканини таъкидловчи ишончли баёнотлар билан тўла бўлди.

ФАО раҳбари Виорел Гутсу Самарқанд иқлим форумида сув хавфсизлиги масалаларида минтақавий ҳамкорликни муҳимлигини таъкидлади

САМАРҚАНД, ЎЗБЕКИСТОН – Маълумки, Самарқанд шаҳрида “Марказий Осиё глобал иқлим муаммолари қаршисида: умумий фаровонлик йўлида бирлашиш” мавзусидаги нуфузли Самарқанд иқлим форуми бўлиб ўтмоқда. Тадбир Марказий Осиё минтақасида иқлим ўзгариши, сув ресурслари бошқаруви ва экологик барқарорлик масалаларига бағишланган.

Баҳодир Жалолов чемпионлик жанги ўтказишга тайёр

Бугун Астана шаҳрида профессионал бокс фаолиятидаги 15-жангини ўтказадиган Баҳодир Жалолов The Ring нашрига интервью берди. Ҳаваскор боксда икки карра Олимпиада чемпиони бўлган супероғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз бугун Астанада Top Rank промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган турнир доирасида украиналик Игорь Шевадзуцкийга қарши рингга кўтарилади.

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбарлари икки ва кўп томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

Россиялик ўқувчилар Ўзбекистон оромгоҳларига келади

Россиянинг Приморск ўлкаси мактаб ўқувчилари Ўзбекистонда жойлашган болалар оромгоҳларига ташриф буюришади. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди.

Субсидия ва ссуда бериш бўйича аризалар қабули бошланди

Ишсиз фуқароларга субсидия (қайтарилмайдиган маблағ) ва ссуда (фоизсиз қарз) ажратиш бўйича аризалар қабули бошланди.  Субсидия ва ссуда аризалари жисмоний шахслардан тест режимда қуйидаги 3 та йўналишда қабул қилинмоқда.

WBA янги рейтингида боксчиларимиз пешқадам

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) апрель ойи учун ўзининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу жадвалдан 6 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари жой олди.

Бугун Астанадаги профессионал бокс оқшомида Баҳодир Жалолов ва Отабек Холматов рингга кўтарилади

Бугун Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Мазкур жанг кечасида икки нафар боксчимиз рингга кўтарилади.

World Boxing Cup. Бугун 7 нафар боксчимиз финал жангини ўтказади. Унда 2 та дерби бор

World Boxing ташкилоти кубогида бугун финал жанглари бўлиб ўтади. Ярим финал доирасидаги кечаги кун баҳсларида рингга кўтарилган 3 нафар ватандошимизнинг барчаси ғалаба қозонди.

Ёш қиличбозларимиз жаҳон чемпионатида қатнашишади

7-15-апрель кунлари Хитойнинг Уси шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Дунёнинг энг кучли ёш қиличбозлари жам бўладиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади.

Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз олтин медаль учун жанг қилади

Бразилияда бокс бўйича “World Boxing” ташкилоти томонидан ўтказилаётган жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар вакили финал босқичига йўл олди. Ярим финал беллашувларининг сўнгги кунида вазни -55 кг.

Велоспорт бўйича Ўзбекистон чемпионатига тайёргарлик жиддий

Гап шундаки, UCI календарь режасига киритилган мазкур чемпионат "велос-шоссе" йўналиши бўйича 7 - 10 - апрель кунлари Самарқанд вилоятида ўтказилади. Унда катталар, U - 23 ёшли (эркак ва аёллар) иштирок этишлари белгиланган.

Бугун Баҳодир Жалолов Остонада бўлиб ўтадиган профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилади

Бугун Остонада профессионал бокс оқшоми бўлиқ ўтади. Ушбу жанг кечасида икки нафар боксчимиз рингга кўтарилади.

Дўрмонлик севги-муҳаббат куйчиси

Йўлин йўқотса одам – муҳаббатга суянгай,Ғуссага ботса одам – муҳаббатга суянгай,Чорасиз қотса одам – муҳаббатга суянгай,Мен кимга суянгайман, биринчи муҳаббатим,Фақат эслаб ёнгайман, биринчи муҳаббатим. Нидо бергил, қайдасан, шарпангга қулоқ тутдим,Сирли тушлар кўриб мен бор дунёни унутдим,Тонгда туриб номингга ушбу шеъримни битдим,Дилдаги охим менинг, биринчи муҳаббатим,Ёлғиз Оллоҳим менинг, биринчи муҳаббатим.

«Баҳодир Жалолов кучлироқ рақибларга қарши жанг қилиши керак» — америкалик журналист

Boxing247.com нашри журналисти Майкл Коллинз ўзбекистонлик супер оғир вазн тоифасидаги боксчи Баҳодир Жалолов (14–0, 14 КО) яқин орада профессионал рингда кучлироқ рақиблар билан жанг қилишига умид қилаётгани ҳақида ёзди."Оғир вазн тоифасидаги Олимпия чемпиони Баҳодир Жалолов рингга қайтмоқда.

«Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ҳамкорлиги якуний мақсад эмас, балки йўлдир» — Антониу Кошта

Европа кенгаши президенти Антониу Кошта Самарқанд саммитидаги нутқида Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ҳамкорлиги якуний мақсад эмас, балки йўл эканини таъкидлади.«Ушбу саммит муносабатларимизнинг янги йўналишини бошлаб беради ва у бир марталик тадбир бўлмайди», — деди у.

Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи стратегик шериклик декларациясини қабул қилди

Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи раҳбарлари икки минтақанинг биринчи саммити якунлари бўйича қўшма декларацияни қабул қилди, деб хабар берди Европа кенгаши матбуот хизмати.Ҳужжат савдо, транспорт, энергетика, рақамли алоқа ва сув ресурсларини бошқариш каби соҳаларда стратегик ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган.

ЕИ Марказий Осиё учун транспорт, хомашё, яшил энергия ва сунъий йўлдош интернетига 12 млрд евро ажратади

Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен 4 апрель куни Самарқандда бўлиб ўтган Марказий Осиё — Европа Иттифоқи биринчи саммитида минтақалар ўртасида стратегик шериклик бошлангани ва 12 миллиард евролик Global Gateway стратегияси ишга туширилганини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.https://twitter.com/vonderleyen/status/1908038286452392274?ref_src=twsrc%5Etfw%7Ctwcamp%5Etweetembed%7Ctwterm%5E1908038286452392274%7Ctwgr%5Ef0b007a611715ab53e3fbfab1da7452688f13780%7Ctwcon%5Es1_c10&ref_url=https%3A%2F%2Fwww.gazeta.uz%2Fru%2F2025%2F04%2F04%2Fca-eu%2F«Марказий Осиё қадимий тарих ва улкан мақсадларга эга мағрур, суверен давлатлар минтақасидир.

Эндиликда ҳарбий хизматга шартнома асосида ишга кириш учун онлайн ариза бериш мумкин

Бунинг учун my.gov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб, сўралган маълумотларни тўлдириш талаб этилади. Маълум қилинишича, эндиликда Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга ариза бериш янада осонлашди.

World Boxing Cup. Бугун 3 нафар спортчимиз ярим финал жангини ўтказади

World Boxing ташкилоти кубогининг навбатдаги кунидан ярим финал жанглари ўрин олган. Ҳозиргача 4 нафар вакилимиз финал йўлланмасини ҳал этиб бўлишди.

Ўзбекистон МО ва ЕИ ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолашни таклиф қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммитида Марказий Осиёдаги муносабатлар ва интеграциянинг ўзгариши ҳақида гапирди.«Минтақа мамлакатлари ўртасида ишонч ва яхши қўшничилик мустаҳкамланмоқда, кенг кўламли ҳамкорлик ва кооперация алоқалари кенгаймоқда.

«Дунё Афғонистон ҳудудидан келаётган таҳдидларга етарлича баҳо бермаяпти» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммитидаги нутқида минтақавий хавфсизлик ва Афғонистон билан ҳамкорлик масаласига тўхталди.Икки минтақа учун хавфсизликка таҳдидлар умумийдир.

Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Финляндиядаги элчиси бўлди

Ўзбекистоннинг Финляндияга янги тайинланган элчиси Тимур Раҳмонов мамлакат президенти Александр Стуббга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Расмий тадбирдан сўнг ўтказилган мулоқот чоғида Ўзбекистон ҳамда Финляндия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

«Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокаралар бошланганини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз» — Шавкат Мирзиёев

Марказий Осиё — Европа Иттифоқи биринчи саммити 4 апрель куни Самарқандда бўлиб ўтмоқда. Тадбирни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кириш сўзи билан очди.

World Boxing Cup. Тўрт боксчимиз финалга чиқди

World Boxing ташкилоти кубоги доирасида кеча ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Ушбу босқич доирасида 5 нафар боксчимиз рингга кўтарилди.

Тошкент вилоятида боғча тарбиячиси болаларни калтаклади — видео

Болаларга қўпол муносабатда бўлган тарбиячи ишдан бўшатилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги боғчалардан бирида тарбиячи болаларни калтаклагани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи стратегик шерикларга айланади

Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи ўзаро муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқмоқчи. Бу икки минтақанинг биринчи саммити якунлари бўйича жума куни қабул қилинадиган Самарқанд декларациясида кўзда тутилган, деди Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов бир кун аввал бўлиб ўтган брифингда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.