U18 хоккей бўйича ЖЧ. Биз - чемпионмиз!!!

Ўзбекистоннинг ўсмирлар терма жамоаси ўзининг илк U18 Жаҳон Чемпионати (III B дивизиони)да ғалаба қозонди! Таиландда бўлиб ўтган турнирда йигитларимиз илк уринишдаёқ юқорироқ дивизионга кўтарилишди – келаси мавсумда U18 Жаҳон Чемпионатида III А дивизионида иштирок этишади.

Боксчи қизларимиз жаҳон чемпионатига йўл олишди

8-17 март кунлари Сербиянинг Ниш шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада қатнашадиган жамоамиз Сербияга жўнаб кетди.

Тошкент метрополитенида фавқулодда чақирув тугмалари ўрнатилмоқда

Фуқаролар тугмани босиш орқали метрополитен ходимлари билан боғланиб, ҳуқуқбузарлик тўғрисида хабар бериши ёки ёрдам сўраши мумкин. Тошкент метрополитенида фавқулодда чақириқ тугмаларини ўрнатиш бошланди.

Внуково аэропортида реактив кўприк Uzbekistan Airways самалётининг двигателига шикаст етказди

Авиакомпаниянинг Москвадан Тошкентга учиши керак бўлган самолёти шикастланган. Самолёт техник баҳолаш учун Москвада қолди.

Шавкат Мирзиёев 6 та давлатдан янги тайинланган элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди

Бугун, 6 март куни хорижий давлатларнинг мамлакатимизга янги тайинланган элчилари томонидан ишонч ёрлиқларини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда кўчмас мулкни бозор қийматига яқинлаштириш мақсадида оммавий баҳолаш бошланди

Бу кўчмас мулк бозорининг ягона маълумотлар базасини яратишга, солиқларнинг камайиши ва адолатли солиққа тортишга олиб келади. Ислоҳотлар доирасида 8 миллиондан ортиқ кўчмас мулк обекти ва 7 миллионга яқин ер участкаси баҳоланади.

"Wizz Air" ходимлари эндиликда ўзбек тилида хизмат кўрсатадиган бўлди

Расул Кушербаев авиакомпания хавфсизлик қоидаларини инглиз тилида эмас, балки ўзбек тилида тушунтиришни сўраганлиги учун компания ходимлари унга қўпол муомалада бўлган эди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Расул Кушербаев "Wizz Air" авиакомпанияси Ўзбекистон рейсларида ўзбек тилида хизмат кўрсатмаганлигидан норози бўлиб, видео мурожаат эълон қилган эди.

“Ангрен” кўмир конидаги ҳалокат сабаб 1 киши вафот этди

Жорий йилнинг 5 март куни соат 10:15 ларда «Ангрен» кўмир конида «БелАЗ» русумли автоағдаргич тоғ жинсларини тўкиш вақтида орқага сирпаниб, ағдарилиб кетган ва ёнғин рўй берган. Бу ҳақда «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти хабар қилди.

Ўзбекистонда саноатнинг ривожланиши секинлашмоқдами? Паст ва юқори база таъсири

2025-йил январ ойида саноат ишлаб чиқаришининг ўсиш суръати 4,3% ни ташкил этди — бу йил бошидаги даврда корхоналар фаолияти учун яхши кўрсаткич бўлиб, келгуси даврларда муваффақиятли иқтисодий фаолиятни англатади. Албатта, агар ўтган йилнинг январ ойида 16,6% га рекорд даражадаги ўсиш билан солиштирилса, ҳозирги ўсиш сур’ати унчалик ҳайратланарли эмас.

«Бу эски даврга қайтиш эмас». Президент — прокурорлар, ИИБ бошлиқлари ва солиқчиларни сектор ишидан озод этиш ҳақида

Прокурорлар, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарлари энди ҳудудларни ривожлантириш учун жавобгар бўлмайди. Шавкат Мирзиёев 5 март куни бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида улар олдига жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича қўшимча вазифалар қўйди.

Ўзбекистонда эртадан "газ заправка" босқичма-босқич очилади

Энергетика вазирлиги метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланишини маълум қилди. Метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланади.

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Полковник Шавкат Наврузович Раҳмонов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бу вазирлик сайтидаги маълумотлардан келиб чиқади.

Президент амалдорларнинг ҳашамат ва дабдабага интилишини қоралаб, уни коррупциянинг илдизи деб атади

Шавкат Мирзиёев 5 март куни бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида раҳбарлар ўртасидаги ортиқча ҳашамат ва дабдабани кескин танқид қилди.«Коррупцияни енгиш учун, биринчи навбатда, унинг ортиқча ҳашамат ва дабдаба деган «ўқ илдизларини» қуритишимиз шарт.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси таровиҳ намозларига ёш болалар билан келмасликка чақирди

Муфтий Нуриддин Холиқназаров таровиҳ намозлари вақтида ёш болалар масжидда югуриб юраётганини, ҳазил қилаётганини ва кулиб юбораётганини айтди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров таровиҳ намозларига болалар билан келмасликка чақирди.

Айрим идоралар томонидан судга таъсир ўтказишга уринишлар ҳали-ҳануз давом этмоқда — президент

Президент Шавкат Мирзиёев айрим идоралар томонидан судга таъсир ўтказишга уринишлар ҳали-ҳануз давом этаётганини таъкидлади. Бу ҳақда давлат раҳбари Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 5 март куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилиши гапирди, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

U18 хоккей бўйича ЖЧ. Охирги жанг – энг қийинидир

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк бор U-18 Жаҳон чемпионатининг III дивизион «B» гуруҳида қатнашмоқда ва Таиландда ўтаётган ушбу мусобақада жуда муваффақиятли иштирок этмоқда.Ўсмирларимиз Жанубий Африка Республикаси (12:0), Люксембург (12:1), Туркманистон (8:2) ва Босния ва Герцеговинани (11:3) йирик ҳисобларда мағлубиятга учратди.

Энди секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди — президент

Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди. Бугун президент иштирокидаги йиғилишда Шавкат Мирзиёев сектор раҳбарлари фаолияти ҳақида гапирди.  Йилишда солиқ идоралари ходимлари ҳар бир маҳаллага бириктирилгани билан тушумлар кескин ошмагани қайд этилди.

Президент айрим ҳудудлар ички ишлар раҳбарлари статистикани яхшилаш учун жиноятни яшираётганини таъкидлади

Президент Шавкат Мирзиёев айрим ҳудудлар ички ишлар раҳбарлари статистикани яхшилаш учун жиноятни яшираётганини таъкидлади. Бу ҳақда давлат раҳбари Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 5 март куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилиши гапирди, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

«Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда давлат раҳбари Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 5 март куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилиши гапирди, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Президент 117 та вазирлик ва идорадаги коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари раҳбарларини ишдан олишни топширди

Шавкат Мирзиёев бош вазирга 117 та вазирлик ва идорадаги «коррупцияга қарши ички назорат» тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш ва уларнинг ўрнига ҳалол, фидойи ва профессионал кадрлардан қўйиш, уларни олдига аниқ вазифаларни белгилаб бериш топширди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

«Олдинги 25 йил давомида бу тушунчалар бизга ёт эди». Президент — рақамлаштириш ва коррупцияга қарши кураш ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида давлат харидлари, банк, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва таълим соҳаларида рақамлаштириш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.Давлат раҳбарининг таъкидлашича, давлат харидлари бўйича қонун қабул қилингани, танлов ва тендер рақамлашиб, соғлом рақобат бўлгани учун ўтган йили 14 триллион сўм бюджет маблағи тежалган.

Президент: Хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, миллий автомобиль ва мебелга ўтиш зарур

Президент Шавкат Мирзиёев хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, миллий автомобиль ва миллий мебелга ўтиш зарурлигини қайд этди. Бу ҳақда давлат раҳбари Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 5 март куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилиши гапирди, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Президент ФВВ раҳбари ва унинг ўринбосарлари ишдан олингани сабабини айтди

Ўтган ҳафтада Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг собиқ раҳбари Абдулла Қўлдошев ва унинг ўринбосарлари ишдан олинганди. Аввалроқ, янги Фавқулодда вазиятлар вазири тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Шавкат Мирзиёев 117 та вазирлик ва идорадаги коррупцияга қарши курашга масъул бўлган раҳбарларни ишдан олди

Президент Бош вазирга ишдан олинган масъул раҳбарлар ўрнига ҳалол, фидойи ва профессионал кадрлардан қўйиш, уларни олдига аниқ вазифаларни белгилаб беришни топширди. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилишда 117 та вазирлик ва идоралардаги коррупцияга қарши курашга масъул бўлган раҳбарлар ишдан олингани айтилди.

Охирги жанг – энг қийинидир

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк бор У-18 Жаҳон чемпионатининг ИИИ Б дивизионида қатнашмоқда ва Таиландда ўтаётган ушбу мусобақада жуда муваффақиятли иштирок этмоқда. Ўсмирларимиз Жанубий Африка Республикасини (12:0), Люксембургни (12:1), Туркманистонни (8:2) ва Босния ва Герцеговинани (11:3) йирик ҳисобларда мағлубиятга учратди.

Бугун пойтахтнинг 4 та туманида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Бунга таъмирлаш ишлари режалаштирилгани сабаб бўлган. Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасидан ўтувчи ўрта босимли газ қувуридаги газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш мақсадида Яшнобод ва Миробод туманларининг айрим ҳудудларида 5 март 12:00 дан 6 март 08:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Равшан Султанходжаев Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи этиб тайинланди

Полковник Равшан Иркинович Султанходжаев Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди, деб хабар қилди бошқарма матбуот хизмати.У 2023 йил август ойидан буён Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Маданият вазири ўринбосари хонандалар иштирокида "Санъаткор одоби" йиғилишини ўтказди

Йиғилишда куй-қўшиқларнинг мазмунига эътибор қаратиш, дабдабабозлик, шоҳона ҳаётни кўз-кўз қилмаслик ва муаллифлик ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатларига тўхталиб ўтилди. Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов  "Ўзбекконцерт" давлат муассасасининг раҳбарияти, ходимлари, хонандалар, ҳудудий бўлимлар раҳбарлари, ҳудудлардаги хонандалар (Zoom платформаси орқали) иштирок этди.

ФВВ раҳбарига янги ўринбосарлар тайинланди

Президент қарори билан Хуршид Тўлқинбоевич Сотиев фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари — Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.Хуршид Сотиев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар ФВВ Штаб бошлиғининг ўринбосари — Қутқарув кучларининг хизмат ва жанговар тайёргарлигини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди

Азамат Эгамбердиевич Мирзаев Тошкент вилояти прокурори этиб тайинланди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.Азамат Мирзаев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йил ноябрь ойидан Навоий вилояти прокурори, унгача Қашқадарё вилояти прокурори ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.