Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан жорий йилнинг май–июль ойларида республика бўйлаб тадбиркорлар билан кенг қамровли очиқ мулоқотлар ташкил этилади. Маълум қилинишича, май ойида 42 та ҳудудда, июнь–июль ойларида эса яна 166 та туман ва шаҳарда учрашувлар ўтказилиб, жами 208 та ҳудуд қамраб олинади.
2026 йил январь–апрель ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда 4,05 млн нафар хорижий фуқаро ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.
Оммавий ахборот воситалари учун Контент тайёрлаш марказида «Юрт қайғусидаги 365 кун» номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Нашрда 2025 йил давомида Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида юз берган муҳим воқеалар жамланган.
15–17 май кунлари Бухоро шаҳрида III Халқаро зардўзлик ва заргарлик санъати фестивали бўлиб ўтди. Тадбирда дунёнинг қарийб 50 мамлакати вакиллари — ҳунармандлар, дизайнерлар, санъатшунослар, олимлар ҳамда меҳмонлар иштирок этди.
Centrum Air авиакомпанияси Тошкент — Гуанчжоу — Тошкент йўналиши бўйича 16 май куни амалга оширилиши керак бўлган рейс кечикишига изоҳ берди. Компания маълумотига кўра, олдинги рейсни амалга ошириш вақтида ҳаво кемасига чақмоқ урилган.
Тошкентда 24 ёшли Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабаси наркотик моддаларни закладка тизими орқали тарқатишда гумон қилиниб қўлга олинди. ИИВ маълумотларига кўра, ёш йигит Қўйлиқ массивида ҳудудни айланиб юрган профилактика инспектори томонидан шубҳали ҳолатда тўхтатилган.
19 май куни Тошкентнинг бир нечта туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади. Бу ҳақда Hududgaz Poytaxt матбуот хизмати хабар қилди.
17 май куни эрта тонгдан “Янги Ўзбекистон” боғи оммавий спорт майдонига айланди. Тошкент шаҳрида баҳорнинг йирик оммавий спорт тадбирларидан бири — Silk Road Tashkent 2026 халқаро югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.
Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича Grand Chess Tour 2026 туркумига кирувчи халқаро турнирнинг иккинчи босқичи — Super Chess Classic мусобақасида 5-тур учрашувлари якунланди.Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров дунёнинг энг истеъдодли шахматчиларидан бири, франциялик Алиризо Фирузжага қарши баҳс олиб борди.
Хитойнинг Чунсин шаҳрида енгил атлетиканинг сакраш дастурлари бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Илк бор алоҳида тартибда ташкил этилган ушбу қитъа биринчилигининг дастлабки кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин медалга сазовор бўлди.
Бутунжаҳон урбанизация форуми доирасида 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури — БМТ-Ҳабитат ижрочи директори Анаклаудия Россбах билан учрашув ўтказди. Музокаралар чоғида БМТ-Ҳабитат билан шаҳарларни барқарор ривожлантириш, шаҳар инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда шаҳарсозлик соҳасида замонавий ёндашувларни жорий этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Боку шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни олий даражада эришилган келишувлар асосида янада ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари муҳокама қилинди.
— Сизнингча, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ТДТ геосиёсий лойиҳа эмаслиги ва у ҳарбий альянсга айланмаслиги кераклиги ҳақидаги баёнотига нима сабаб бўлди?Газиз Абишев, сиёсатшунос: Менимча, Тоқаевнинг баёнотлари, шубҳасиз, Озарбайжон ва Туркиянинг ташаббусларига жавоб бўлди.
Ўзбекистон иқтисодиёти тарихида илк бор миллий акциялар халқаро оммавий савдога чиқарилди. Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси “Franklin Templeton” компанияси билан ҳамкорликда бир вақтнинг ўзида Лондон ва Тошкент фонд биржаларида IPO жараёнини бошлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни Бокуда ўтган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессиясида сўзга чиқиб, урбанизация жараёнлари глобал барқарорлик ва хавфсизликка бевосита таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. Давлат раҳбари нутқи унинг матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Лондон фонд биржасида бўлиб ўтган UzNIF IPO маросими Ўзбекистон иқтисодиёти учун муҳим тарихий воқеалардан бири сифатида баҳоланмоқда. Халқаро молия бозоридаги мазкур жойлаштириш мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва капитал бозорини ривожлантириш йўлидаги навбатдаги қадам бўлди.
18 май куни Лондон фонд биржасида Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси акцияларининг дастлабки оммавий жойлаштирилиши (IPO)га бағишланган расмий маросим бўлиб ўтади. Ушбу воқеа мамлакат молия секторини ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг халқаро капитал бозорларидаги иштирокини кенгайтиришда муҳим босқич бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бокуда ўтказилган Бутунжаҳон урбанизация форуми 13-сессиясининг Етакчилар саммитида иштирок этиб, барқарор шаҳарлар қуриш, уй-жой сиёсати ва урбанизация жараёнларига оид қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди. Давлат раҳбари ўз нутқида глобал урбанизация жараёнлари XXI асрнинг энг долзарб масалаларидан бирига айланганини таъкидлади.
Намангандаги «Маърифат маскани» маърифат марказида бутун мамлакатдан оммавий ахборот воситалари вакилларини бирлаштирган «Медиа-ҳафталик» — таълим лойиҳаси ўз ишини бошлади. Очилиш маросимидан сўнг иштирокчилар гуруҳларга тақсимланиб, медиа соҳасининг етакчи мутахассислари ва экспертлари раҳбарлигида амалий машғулотларга киришдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бокуда БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури ҳомийлигида ўтаётган Жаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси очилиш маросимида иштирок этди. Пойтахт Конгресс марказида давлат раҳбарини Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури ижрочи директори Анаклаудия Россбах кутиб олди.
Тошкентда «Никотин муқобилларини тартибга солишнинг долзарблиги: жамоат саломатлиги ва иқтисодиёт манфаатлари мувозанати» мавзусида халқаро экспертлар давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда электрон сигареталар ва никотин паучларини тақиқлаш оқибатлари, яширин бозор ўсиши ва Яқин Шарқ ҳамда Европа мамлакатларида қўлланилаётган халқаро тартибга солиш моделлари муҳокама қилинди.
Ҳиндистоннинг Гандинагар шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, тўлиқ медаллар жамланмасини қўлга киритди.
АҚШ ва Хитой ўртасидаги кескинликни тушунтиришда сўнгги йилларда «Фукидид тузоғи» ғояси энг оммабоп концепциялардан бирига айланди. Уни сиёсатчилар, дипломатлар ва таҳлилчилар тез-тез тилга олмоқда, терминнинг ўзи эса вақти-вақти билан ҳатто дунё етакчилари даражасидаги музокараларда ҳам янграмоқда.
Андижонда “Ҳудудий электр тармоқлари” компаниясининг «Энергосавдо» филиали ҳудудий бўлинмаси етакчи юрисконсульти пора олишда гумонланиб қўлга олинди. Давлат хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, гумонланувчи электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун пишлоқ ишлаб чиқарувчи корхонага ҳисобланган 788,4 млн сўмлик моддий зарарни бекор қилишда ёрдам бериш эвазига 5 минг доллар талаб қилган.
12-13 май кунлари Геленжик шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Мўғулистон ва бошқа давлатларнинг етакчи таҳлилий ва илмий-тадқиқот марказлари вакилларини бирлаштирган “Россия — Марказий Осиё: янги дунё тартибида навигация” мавзусидаги “Валдай” халқаро мунозара клубининг VI Марказий Осиё конференцияси бўлиб ўтди. Кун тартибидан халқаро муносабатлар трансформацияси шароитида Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, транспорт-логистика алоқадорлигини кучайтириш, шунингдек, савдо-иқтисодий, илмий-маърифий ва маданий соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик масалалари асосий ўрин олди.
Наманганда 24 май куни 65-юбилей Халқаро гуллар фестивали старт олади. Тантанали очилиш Бобур номидаги боғда бўлиб ўтади ва меҳмонларни анъанавий гул композициялари билан безатилган автомобиллар паради қарши олади.
Республика ҳудудида ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади. Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
UFC ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ирландиялик Конор Макгрегор ва америкалик Макс Холлоуэй ўртасидаги жанг UFC 329 турнирида бўлиб ўтишини эълон қилди. Ушбу тўқнашув 12 июль куни Лас-Вегасдаги (АҚШ) «Ти-Мобайл Арена»да ташкил этилади.
13 май куни Қозоғистон Республикаси делегацияси Тошкентда бўлиб ўтадиган «Хитой – Марказий Осиё – 2026» форумида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикасига келди. Қозоғистон томони вакиллари билан Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори, академик Акмал Саидов учрашди.
Ленобластидаги «Синявинская» парранда фабрикасида мигрантлар ўртасидаги тўқнашув сабаби маълум бўлди Бангладешлик ишчи ўзбек ҳамкасбини биродарона тарзда шунчаки ўпмоқчи бўлган, аммо буни ўзбек ишчининг отаси кўриб қолгани оқибатида оммавий жанжал бошланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.