Бугун, 4 март куни Грузия Бош вазири Иракли Кобахидзе расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар тантанали кутиб олди.
Тошкент вилоятидаги мактабгача таълим муассасаларининг бирида тарбиячи тарбияланувчиларга нисбатан ножўя ҳаракат қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изоҳ берди.
Жорий йилнинг 20 март кунидан бошлаб Ўзбекистон қонунчилиги талабларига мувофиқ Temu платформасидан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланади. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги хабар берди.
Хоккей бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон U-18 термаси навбатдаги турда ғалабага эришди. III дивизионнинг "Б" гуруҳида кураш олиб бораётган ёшларимиз бу сафар Туркманистон терма жамоасини мағлуб этди.
МОҚда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қоʻмитаси раиси Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган видеоселекторда берилган топшириқлар ижроси, уларнинг назоратига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдурахманов, шунингдек, Спорт, Олий таълим, фан ва инновацияцлар, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари ҳамда МОҚ раҳбарияти қатнашди.
Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изоҳ берди. Тошкент вилоятидаги мактабгача таълим муассасаларининг бирида тарбиячи тарбияланувчиларга нисбатан ножўя ҳаракат қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
"Наврўз" ва Рамазон Ҳайити муносабати билан 20 мартдан 1 апрелгача “Самарқанд - Тошкент - Самарқанд” йўналишида қўшимча поезд қатновлари амалга оширилади. "Наврўз" ва Рамазон Ҳайити муносабатлари билан юқори тезликда ҳаракатланувчи 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қатновчи "Афросиёб" электропоезди жорий йилнинг 20, 21, 22, 23, 24, 25, 29, 30, 31 март ва 1 апрель кунлари қўшимча қатновни амалга оширади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ушбу ҳуқуқбузарлик учун мансабдор шахсларга 50 бараваригача миқдорда жарима солишни назарда тутувчи модда билан тўлдирилди. Қурилиш майдонларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талаблар белгиланиши муносабати билан МЖтКга қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақидаги Ўзбекистон қонунини имзолади.
Муҳтож оилаларининг иқтидорли фарзандларига олий таълим бириш, уларни замонавий касбларни ўрганишга йўналтириш оилани камбағалликдан чиқаришнинг энг мақбул йўли эканлигини чуқур англаган Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) раҳбарияти бу йўналишда муҳим қадам ташлади. “Темир дафтар”га киритилган оила фарзандлари учун Кореяда ўқишни давом эттириш имконияти яратилди.
Наврўз байрами ва 8 март куни ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олади. Бандлик вазирлиги 8 март "Хотин-қизлар куни" ва Наврўз муносабати билан неча кун дам олинишини маълум қилди.
Велоспорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан 4-5 март кунлари Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли ёпилади. 4-5 март кунлари “В.Искандаров” хотирасига бағишланган велоспорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли ёпилади.
Бугун Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди. Янгиланган рейтингда ҳамон беларуслик Арина Соболенко пешқадамлик қиляпти.
Пицца тайёрловчи Domino's Pizza ижтимоий тармоқларда "Манчестер Юнайтед" устидан кулди. Аввалроқ манкунианлар Англия Кубоги 1/8 финалида "Фулхэм"га мағлуб бўлиб (1:1, пенальтиларда 3:4), турнирдан чиқиб кетган эди.
Жаҳон шахмат федерацияси февраль ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.
4−5 март кунлари Грузия бош вазири Иракли Кобахидзе расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати порталида маълум қилинди.
Генерал-лейтенант Пўлат Раззоқович Бобожонов президентнинг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
2 март куни "Ҳумо Арена"да хоккей бўйича Қозоғистон чемпионати плей-офф чорак финал сериясининг бешинчи ўйини бўлиб ўтди.Унда вакилларимиз 5:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритиб, турнирдаги тўртинчи ғалабани қўлга киритишди ва ярим финалга йўл олишди.
Туркияда 2027 йил ноябрь ойида муддатидан олдин президентлик сайловлари бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда парламентнинг рақамли оммавий ахборот воситалари қўмитаси раҳбари Ҳусайн Яйманга таяниб, Дуня Газетеси хабар берди.
2 март куни Ҳумо Аренада Про Ҳокеи Лигасй плей-офф чорак финал сериясининг бешинчи ўйини бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз 5:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритиб, турнирдаги тўртинчи ғалабани қўлга киритишди ва ярим финалга йўл олишди.
Президент фармони билан Азиз Анварович Тошпўлатов Ички ишлар вазири лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.Азиз Тошпўлатов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланди.
ДСҚ бутун мамлакат бўйлаб онлайн назорат-касса техникаси мавжуд бўлган 8,5 мингдан ортиқ дорихоналардаги фискал чеклар маълумотлари таҳлилини эълон қилди. 2024 йилда Ўзбекистон аҳолиси дори-дармонларга 19,7 триллион сўмдан ортиқ маблағ сарфлаган, деб хабар бермоқда ДСҚ матбуот хизмати.
22 февралдан 3 мартгача Болгариянинг София шаҳри анъанавий 76 “Strandja” халқаро турнирига мезбонлик қилди. Ушбу мусобақада Тўлқин Қиличев бошчилигидаги фақатгина эркаклар терма жамоамиз иштирок этди.
Ҳозирда таклиф этилган 30 та атаманинг ўзбекча муқобили Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари томонидан кўриб чиқилди. Бир қатор Хорижий атамаларни ўзбекча муқобилларига алмаштириш бўйича жамоатчилик юборган таклифлар Ўзбекистон Атамалар комиссиясининг ишчи кенгаши – Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти олимлари томонидан кўриб чиқилди.
Малайзия пойтахтида бўлиб ўтган Жануби-Шарқий Осиё математика олимпиадасида (CEAMO 2025) Ўзбекистон ўқувчиларидан 17 нафари медаль қўлга киритди. "Дунё" АА хабарига кўра, кўлга киритилган медаллардан 1 таси олтин, 3 таси кумуш ва 13 таси бронза.
Аввалроқ, сал кам 7 кг бўлган ўғил бола чақалоқ туғилган эди. Янгийўл шаҳар туманлараро перинатал марказида вазни 7 килограмм 3 грамм бўлган қиз бола чақалоқ дунёга келди.
Тошкент мезбонлигида ўтаётган дзюдо бўйича “Катта Дубулға” турнирининг иккинчи куни ортда қолди.Турнирнинг икки кунлик натижаларига кўра, ўзбекистонлик дзюдочилар жами 8 та медал — 3 та кумуш ва 5 та бронза жамғарди.
UFC жангчиси Жастин Гэтжи Ислам Махачевга қарши жанг қилиш истагида. "Мен енгил вазн тоифасидаги энг яхши жангчилардан бири эканлигимга ишонаман.
Таиланднинг Бангкок шаҳрида 18 ёшгача бўлган хоккейчилар ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионати III дивизионида қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси муносиб натижаларни қайд этмоқда. Кеча ўтказилган гуруҳ босқичининг иккинчи ўйинида ҳамюртларимиз Люксембург жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Қувайтда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида кечган жамоавий баҳсларда шпага ва сабля йўналишларида қизларимиз олтин медалларга сазовор бўлишди.
Болгарияда давом этаётган “Strandja” халқаро турнирида кеча ярим финал жанглари ўтказилди. Рингга кўтарилган 8 нафар ҳамюртимиздан 6 нафари ғалаба қозониб, ҳал қилувчи жангга етиб келди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.