Бир йилда 45 мингга яқин мактаб ўқувчиларининг ота-оналари жавобгарликка тортилди

Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида айтилишича, профилактика инспекторлари ўз фарзандларини мактабга юбормаган ота-оналарга 175 мингга яқин огоҳлантириш хатларини ёзиб беришган. Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида "Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун кўриб чиқилди.

2024 йилда Ўзбекистонга 75 минг донага яқин енгил автомобиль импорт қилинди

Энг кўп автомобиллар Хитойдан кириб келди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 1,28 млрд АҚШ долларига тенг бўлган 74,7 минг дона (электромобилларни қўшган ҳолда) енгил автомобиль импорт қилинган.  Ўзбекистонга 2024 йилда энг кўп енгил автомобиль импорт қилган давлатлар: — Хитой – 61 минг дона;— Корея – 11,9 минг дона;— АҚШ – 639 дона;— Ҳиндистон – 577 дона;— Япония – 168 дона;Бошқа давлатлар – 374 дона.

Сурхондарё ҳокимининг ўзини ва ўринбосарларини мукофотлаш тўғрисидаги фармойиши бекор қилинди

Аввалроқ, Сурхондарё вилояти ҳокими 14 январь муносабати билан ўринбосарлари ва шаҳар-туман ҳокимларини мукофотлаш учун 661 млн сўм ажратганди. Сурхондарё вилояти ҳокими Улўғбек Қосимов 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан вилоят ҳокими ўринбосарлари ҳамда шаҳар ва туман ҳокимларини мукофотлаш учун 661 миллион сўм ажратганди.

WBC Усикнинг камари учун даъвогарлар кимлигини маълум қилди

Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) Александр Усик учун навбатдаги рақиб ким бўлишини маълум қилди. Унга кўра, Агит Кабайел ва Жан Жилей ўртасидаги жанг ғолиби Александр Усикка қарши тўқнаш келади.

Наоя Иноуэ кореялик рақибини 4-раундда нокаутга учратди

Япония пойтахти Токио шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Кечанинг марказий жангида биринчи ярименгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, япониялик 31 ёшли Наоя "Монстр" Иноуэ (29-0, 26 KO) кореялик 32 яшар Ё Жун Кимга қарши рингга кўтарилди.

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Улуғбек Одашевич Раҳимов Андижон вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.Улуғбек Раҳимов бир пайтда вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи ҳам ҳисобланади.

Бокс. Станионис ва Эннис ўртасида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади

Яримўрта вазн тоифасида IBF чемпиони Жейрон Эннис (33-0, 29 КО) WBA чемпиони Эймантас Станионис (15-0, 9 КО) билан жанг ўтказиш борасида деярли келишувга эришди. Бирлаштирувчи чемпионлик жанги 12 апрель куни Нью-Жерси штатининг Атлантик-Сити шаҳрида бўлиб ўтади.

12 баллдан юқори жарима балли тўплаган ҳайдовчилар 3 йилгача "права"сидан маҳрум бўлади

Сенат йиғилишида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ортиқча жарима баллар тўплаган ҳайловчиларга қандай чора кўрилиши ва суний ҳолатлар сабаб мажбурий қоидабузарликлар ҳақида маълумот берилди. Бугун, 24 январь куни Сенат томонидан маъқулланган қонунга кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун бир йил ичида 12 жарима балли тўплаган ҳайдовчилар 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилади.

Ўзбекистондаги 70 дан ортиқ парк аттракционлари қўлбола эканлиги аниқланди

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан республика бўйлаб истироҳат боғлари ҳолати ўрганилди. Назорат остидаги корхона ва ташкилотларда умумий 44 та бахтсиз ҳодисага йўл қўйилиб, булардан 19 таси ўлим билан тугаган.

Australian Open. Новак Жокович Зверевга қарши ярим финал учрашувини охиригача етказа олмади

ATP рейтингида еттинчи ўринни эгаллаб турган сербиялик Новак Жокович Australian Open ярим финалида Германия вакили, дунёнинг иккинчи ракеткаси Александр Зверевга мағлуб бўлди – 6/7(5). Учрашув 1 соат 22 дақиқа давом этди.

Бангкок ҳукумати ҳавонинг юқори даражада ифлосланиши туфайли юзлаб мактабларни ёпди

Ҳукумат қишлоқ хўжалиги қолдиқларини ёқишни тақиқлади ва йўлларда машиналар сонини камайтириш учун бепул жамоат транспортида юришни эълон қилди. Бангкок ҳукумати ҳаво ифлосланиши ҳаддан ташқари юқори бўлганлиги сабабли 350 дан ортиқ мактабни ёпиб қўйди ва бир ҳафта давомида жамоат транспортида бепул юришни эълон қилди.

Алишер Қодиров ўзбекистонликларни уйларини газ билан иситмасликка чақирди

“Миллий тикланиш” партияси етакчиси Алишер Қодиров уйларни иситиш ва овқат тайёрлаш учун газдан фойдаланишни тўхтатиб, уни электр энергиясига алмаштиришни таклиф қилди. Газ қиммат ресурс, 1 куб газдан 10 га яқин юқори қийматли, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш, хорижга сотиш ва унинг пулига миллионлаб фуқароларга иш ўрни яратиш мумкин.

Ўзбекистон футзал федерациясида тайинловлар амалга оширилди

Хабарингиз бор, мамлакатимизда спортнинг футзал турини янада ривожлантириш, Осиё ва Жаҳон миқёсидаги муваффақиятлари салмоғини ошириш, футзалнинг оммавийлигини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Янги ташкил топган федерацияда қатор тайинловлар амалга оширилди.

Фуқароларнинг ИИО ходимларини тасвирга олиш ва уларни тарқатиш ҳуқуқи сақланиб қолинмоқда

Қонунчилик палатасининг келишув комиссияси мазкур тасвирларни тарқатиш ҳуқуқи чекланмаслиги ҳақида якдил хулосага келди. Фуқароларнинг ИИО ходимларини фото ва видеога тушириш ва тасвирларни тарқатиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.

Тошкентда машинага ўтирган талаба қизга тегажоғлик қилган 62 ёшли эркак қамалди

Қиз эркакнинг автомобилига йўловчи сифатида ўтирган. Ҳайдовчи эркак эса унинг оёқларига тегиниб, шаҳвоний шилқимлик қилган.

Ўзбекистон ва Европа кенгаши раҳбарлари КШҲТ тез орада имзоланишига ишонч билдирди

Шавкат Мирзиёев 23 январь куни Европа кенгашининг янги президенти Антониу Кошта билан илк марта телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Суҳбат чоғида икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

World Boxing 2025-йил учун мусобақалар тақвимини эълон қилди

World Boxing ташкилоти 2025-йил учун мусобақалар тақвимини эълон қилди. Унда 4 та Жаҳон кубоги босқичи, 1 тадан Жаҳон челленж турнири ва дунё биринчилиги кўрсатиб ўтилган.

Эндиликда янги уй-жой оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисми кешбэк қилиб қайтарилиши мумкин

Президент мазкур масалада таклифлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Бугун, 23 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека дастури доирасида 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Икки йилда уй-жой қурилишида 5,5 мингдан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган

Президент раислигида ўтган йиғилишда пудратчилар ўртасида қурилиш маданиятини тубдан ошириш зарурлиги таъкидланди. Ўзбекистонда фойдаланишга топширилган уйлар бўйича кўплаб камчиликлар аниқланган.

Эндиликда фуқаролар тўлиқ қуриб битказилмаган уйга кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади

Қурувчи ташкилотлар томонидан объект муддатида топширилмаса, девелопер ер солиғини 2 карра миқдорда тўлайди. Айни дамда Шавкат Мирзиёев иштирокида ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Трамп Яман ҳусийларини террорчи ташкилот деб тан олиш жараёнини бошлаб берди

Президент Дональд Трамп фармонига кўра, ҳусийлар гуруҳи хорижий террорчилик ташкилоти сифатида тан олинади. АҚШ президенти Дональд Трамп Яман шимолида ҳукмрон бўлган ҳусийлар ҳаракатини хорижий террорчилик ташкилоти сифатида қайта тан олиш жараёнини бошлаб берди.

Трамп федерал ҳукуматга АҚШга ноқонуний киришга уринган муҳожирларни чиқариб юбориш ваколатини берди

Федерал ҳукумат АҚШ жанубий чегарасидан ноқонуний муҳожирларни репатриация қилиш ва чиқариб юбориш учун зарур чораларни кўриш ваколатига эга бўлди. АҚШ президенти Дональд Трамп федерал ҳукуматга ноқонуний мигрантларнинг мамлакат жанубий чегарасини кесиб ўтишига қарши чоралар кўришга имкон берувчи фармонни имзолади.

Тошкент вилоятидаги боғчада илон билан томоша кўрсатуви иши судга юборилди

Болаларга кўрсатилган иккита заҳарли кобра мусодара қилиниб, Тошкент ҳайвонот боғига топширилди. Экология вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкент вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш бошқармасининг экологик назорат тезкор гуруҳи томонидан боғчалардан бирида илонлар билан боғлиқ шоу-дастур билан боғлиқ вазият ўрганилган.

Иқтисодиётни иқлим ўзгаришига мослаштириш зарур — Танзила Нарбаева

Экологик барқарорликка йўналтирилган ҳудудлар ва тармоқлараро мувофиқлаштирувни таъминлашга эътибор кучайтирилади. Айни дамда Олий Мажлис Сенатида учинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.

«Чиноркент» темирйўл бекати фойдаланишга топширилди

Тошкентдан Хўжакентгача бўлган электропоезд қатнови 1,5 км масофага — «Чиноркент» бекатигача узайтирилди. Аввалроқ, “Тошкент -Хожикент -Тошкент” йўналишида янги тезюрар электропоезд қўйилиши ҳақида хабар қилган эдик.

Ўзбекистон ва Россия ҳарбий соҳада беш йиллик шериклик дастурини имзолади

Ўзбекистон ва Россия мудофаа вазирликлари ўртасида 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси ва 2026−2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий соҳада стратегик шериклик дастурини имзолади, деб хабар қилди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.Маросим 22 январь куни Тошкентда бўлиб ўтди.

Самарқандда апрелда Европа Иттифоқи — Марказий Осиё саммити бўлиб ўтади

Апрель ойида Самарқандда Европа Иттифоқи — Марказий Осиё саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар билан учрашув якунлари бўйича хабарида маълум қилди.

Тошкентдаги давлат ташкилотларида ходимлар миллий либосларда юриш тавсия этилади — Ҳоким қарори

Ҳоким Шавкат Умрзоқовнинг миллийликни кенг тарғиб қилишга қаратилган қарори эълон қилинди. Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг 21 январь куни "Тошкент шаҳрида миллийликни кенг тарғиб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Эндиликда китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин

“Миллий тикланиш” партияси аъзолари маҳкумларнинг қонунга бўйсунишини рағбатлантирувчи нормаларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини муҳокама қилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилишида маҳкумларни ахлоқан тузатиш ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.

Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Ўзбекистон президентининг фармони билан Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.