Тошкент ва Самарқанд вилоятлари ИИБларига янги раҳбарлар тайинланди

Полковник Абдувосит Абдулхаевич Абдуразаков Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда бошқарма матбуот хизмати.2022 йилнинг мартидан тайинловга қадар Абдувосит Абдуразаков Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Президент 500 та бозор ва савдо марказларида рақамли ечимларни жорий этишни топширди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рақамлаштиришни коррупцияга қарши курашда энг самарали восита деб атади. Бу ҳақда у 29 июль куни маиший коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари бўйича тақдимотда айтиб ўтди.

Ўзбекистонда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ташкил этилади

Президент, Қуролли кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев ҳарбий таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар билан танишди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Тақдимот 21 февраль куни Хавфсизлик кенгаши йиғилишида берилган топшириқ ижроси доирасида бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда ҳокимлар ва депутатлар кенгашлари ўртасида ваколатларни қайта тақсимлаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 29 июль куни бўлиб ўтган мажлисида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ва ижро этувчи ҳокимият органларига тегишлилиги бўйича қайта кўриб чиқишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди ва қабул қилинди.Адлия вазирининг ўринбосари Шерзод Рабиев ҳисобот билан чиқиш қилди.

Ҳисоб палатасига қўшимча вазифалар юклатилди

25 июль куни «Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони [ПФ-117-сон] қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари ишдан олинди

Президент фармони билан Талъат Шухратович Валиев президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Озарбайжон Ўзбекистон президентини ҳақоратлашда айбланган шахсни экстрадиция қилди

Озарбайжон Бош прокуратураси жиноят иши бўйича давлатлараро қидирувга берилган 43 ёшли Ўзбекистон фуқароси А.Юсуповни Тошкентга экстрадиция қилди. Бу ҳақда Озарбайжон вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев Россияга самолёт ҳалокати муносабати билан таъзия йўллади

Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинга Амур вилоятида йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия мактуби йўллади, деб хабар берди ЎзА.«Давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди», — дейилади хабарда.

ТИВ ўзбекистонликларга Таиланд ва Камбоджанинг чегарадош ҳудудларига сафар қилмасликни тавсия қилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Таиланд ва Камбоджа ўртасида юзага келган қуролли тўқнашув сабаб ушбу икки давлат чегарадош ҳудудларига сафар қилмасликни тавсия қилди.Қайд этилишича, Таиланд ва Камбоджа чегарасида юз берган ҳодиса ортидан шаклланган вазият Ўзбекистон томонидан диққат билан кузатилмоқда.

«Президент топшириқларининг ижроси Ҳисоб палатаси назоратида бўлади» — Меҳриддин Абдуллаев

Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Меҳриддин Абдуллаев «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида ташкилот фаолиятида режалаштирилаётган ўзгаришлар ва чоршанба куни бўлиб ўтадиган тақдимот якунлари бўйича президент топшириқлари ҳақида гапирди.Унинг сўзларига кўра, Ҳисоб палатаси ташқи қарзлар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларга нисбатан халқаро аудит стандартларини қўллашни бошлаган.

Ҳисоб палатаси 5,6 трлн сўмлик самарасиз харажатларни ва 4 трлн сўмлик қонунбузилишларни аниқлади

Президент Шавкат Мирзиёев 23 июль куни Ҳисоб палатасининг фаолияти ҳамда ижро тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.Ўзбекистон президентининг 2024 йил 10 июлдаги «Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Ҳисоб палатасининг иш услуби ўзгарди, унинг ваколатлари кенгайтирилди.

Ўзбекистоннинг Шри-Ланкадаги биринчи элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Шри-Ланкага янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси қароргоҳи (Исломобод шаҳрида жойлашган) Алишер Тўхтаев мамлакат давлат протоколи раҳбари Роҳана Амбаголлага ишонч ёрлиғи нусхаларини топширди, дея хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Роҳана Амбаголла мазкур қадам икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим сиёсий қарор бўлиб, ўзаро ҳамкорликка янги суръат бағишлашини таъкидлади.

Африка — Ўзбекистон дипломатиясидаги янги йўналиш. Нега айнан ҳозир?

10 июль куни Нью Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Эритрея дипломатик муносабатлар ўрнатди. Ўзбекистоннинг Африка йўналишидаги фаоллиги сўнгги бир неча йил давомида кўзга ташланмоқда.

«Ҳамкорлик диверсификацияси ва Глобал жануб билан алоқаларни мустаҳкамлаш». Ўзбекистон ТИВ — Африка давлатлари билан ҳамкорлик ҳақида

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Африка давлатлари билан фаол дипломатик алоқалар ўрната бошлади. Gazeta Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан Африка қитъасига қизиқиш ортиб бораётгани, шунингдек, икки томонлама ва минтақалараро ҳамкорлик бўйича яқин режалар ҳақида изоҳ беришни сўради.

Шавкат Мирзиёев Жиззахга боради

22 июль куни Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Ташриф давомида саноат ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар, янги ишлаб чиқариш қувватлари ва бошқа объектлар билан танишади.

Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунламоқда

Украинанинг фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда. Бу ҳақда у Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Коррупцияга қарши курашишда Европа амалиётлари Ўзбекистонда жорий этилиши мумкин

8−12 июль кунлари Латвиянинг Рига шаҳрида комплаенс ва коррупцияга қарши сиёсат бўйича ёзги мактаб бўлиб ўтди. Дастурда Ўзбекистон ва Латвия давлат идораларининг 20 нафар комплаенс бўйича мутахассиси иштирок этди, деб хабар берди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати.

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева қандай ваколатларга эга бўлди?

Президент Шавкат Мирзиёев 14 июль куни «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Gazeta ҳужжатнинг нусхасига эга.

ШҲТ саммити 31 август — 1 сентябрь кунлари Хитойда бўлиб ўтади

31 август — 1 сентябрь кунлари Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши якунлари бўйича маълум қилди, деб ёзмоқда Xinhua.

АОКАнинг назорат ва мониторинг вазифалари «Ўзкомназорат»га ўтказилди

14 июл куни президентининг «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони [ПФ-111-сон] қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Президентнинг тўрт йўналиш бўйича вакиллари тайинланди

Президент Шавкат Мирзиёев администрациясига яна беш нафар вакилни тайинлаш тўғрисида фармон чиқарди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.Тайинловлар:Эркин Турақулович Юлдашев — президент администрациясининг Комплаенс хизмати раҳбари (илгари — Тошкент шаҳри прокурори);Азизбек Аллабергенович Урунов — президентнинг Жаҳон савдо ташкилотидаги вакили (илгари — Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили);Азиз Юлдашевич Магрупов — президентнинг ташқи инвестициялар бўйича вакили (илгари — президентнинг ташқи инвестициялар бўйича маслаҳатчиси);Алишер Саидаббасович Султанов — президентнинг энергетик хавфсизлик бўйича вакили (илгари — президентнинг энергетика хавфсизлиги бўйича маслаҳатчиси);Одил Қаландарович Абдурахмонов — президентнинг спорт масалалари бўйича вакили (илгари — ПА Ижтимоий ривожлантириш департаменти раҳбари).

Вазирлик ва идораларнинг қарор қабул қилишдаги мустақиллиги оширилади

Ўзбекистон вазирлик ва идоралари қарорлар қабул қилишда кўпроқ мустақилликка эришади. Бу президент фармонида назарда тутилган, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

ПАнинг 8 та департаментига янги раҳбар тайинланди

Шавкат Мирзиёев фармони билан Президент администрациясида бир қатор тайинловлар амалга оширилди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Унга кўра, Алишер Бахадирович Самадов ПА Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Ҳилола Умарова таълим вазири лавозимидан олиниб, ПА раҳбари ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Президент администрацияси раҳбарига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда Шерзод Асадов хабар қилди.

Энди норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва лойиҳалар ПА ҳузуридаги илмий-таҳлилий институтлар тадқиқотлари ва экспертлар тавсиялари асосида ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда эндиликда ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва лойиҳа Президент администрацияси ҳузуридаги илмий-таҳлилий институтлар тадқиқотлари, олимлар, маҳаллий ва хорижий экспертларнинг тавсиялари асосида ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Шерзод Асадов маълум қилди.

Президент администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди

Ўзбекистон Президент администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди. Бу Шавкат Мирзиёев томонидан «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги имзоланган фармонда белгиланди, дея хабар қилди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Эритрея ва Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатди

10 июль куни Эритрея ва Ўзбекистон БМТнинг тегишли ваколатхоналари орқали расман дипломатик муносабатлар ўрнатди. Бу ҳақда Эритреянинг Нью Йоркдаги доимий ваколатхонаси хабар берди.

«Тошкент ҳамма соҳада намуна бўлсин» — президент

Шавкат Мирзиёев 10 июль куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги Янги Камолон маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан учрашувда амалга оширилаётган ислоҳотлар, маҳаллаларга эътибор, тинч-осойишта ҳаётни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.«Ҳозирги таҳликали замон, ҳаммамиз кўриб турибмиз, одамлар тинчликнинг қадрига жуда етаётган бўляпти.

Ўзбекистон Франция билан реадмиссия тўғрисидаги битимни тасдиқлади

Шавкат Мирзиёев 8 июль куни Ўзбекистон ва Франция ҳукуматлари ўртасида реадмиссия борасидаги битимни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолади, деб хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати. У 12 март куни Парижда Ўзбекистон президентининг Францияга ташрифи доирасида имзоланган эди.

Президент маъмурий бинолар атрофидаги автотураргоҳларда тартиб ўрнатишни буюрди

Шавкат Мирзиёев 9 июль куни йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилишда маъмурий бинолар яқинидаги автотураргоҳлар муаммосига тўхталди.Унинг сўзларига кўра, вазирлик ва идораларнинг маъмурий бинолари жойлашган кўчалар ёпиб қўйилгани туфайли шусиз ҳам тирбанд кўчаларда уларнинг ходимлари йўлнинг икки-уч қаторини автотураргоҳ қилиб олган ва бундан аҳоли жуда норози.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.