Айни кунларда Исроил давлатида шахмат бўйича ФИДE жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида Польша қарши дона суриб, 2:2 ҳисобида дурангга имзо чекди.
Жорий йил 14-20 ноябрь кунлари Словакиянинг Братислава шаҳрида теннис бўйича ITF W60 турнири ўтказилди.Ушбу мусобақада ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам муваффақиятли иштирок этди.
Айни кунларда Исроил давлатида шахмат бўйича ФИДE жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.Унда Ўзбекистон терма жамоаси ГМ Нодирбек Яккуббоев, ГМ Жавоҳир Синдаров, ГМ Шамсиддин Воҳидов, ГМ Жаҳонгир Воҳидовлардан иборат квартет билан Б гуруҳида саралаш раундларини ўтказмоқда.
Новак Жокович 20 ноябрь, якшанба куни Туринда ўтган АТP якуний мусобақасида ғолибликни қўлга киритди.Сербиялик теннисчи финалда Норвегия вакили Каспер Рууд устидан ғалаба қозонди — 7:5, 6:3.Шу тариқа Жокович 2015 йилдан бери илк бор ва ўз фаолиятида олтинчи марта ушбу мусобақа ғолибига айланди.
21-27 ноябрь кунлари Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бокс бўйича В.И.Ливинцев хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари ҳам иштирок этишади.
Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун Мексикадаги жаҳон чемпионати якунланди. Амир Тўраев (-58 кг) ҳамда Зуҳра Тожиматова (-46 кг) 1/32 финалда мағлубиятга учрашди.
Ўзбекистон терма жамоаси Қуддусда (Исроил) бўлиб ўтадиган ФИДE жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўл олди.Чемпионатда жами 12 та жамоа икки гуруҳда иштирок этмоқда: Хитой, Франция, Нидерландия, ЖАР, Испания, Украина, Ўзбекистон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Исроил, АҚШ ва Польша.
Бугун Туриндаги ATP якуний турнирининг еттинчи кунги ўйинлари ўтказилади. Яккалик ва жуфтлик баҳсларида ярим финал баҳслари бўлиб ўтади.
Мексикада ўтаётган таеквондо бўйича жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этмоқдамиз. Ортда қолган навбатдаги кунда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медални ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Мексикада ўтказилаётган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг яна бир куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди. +73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз Светлана Осипова жаҳон чемпионлигини қўлга киритди!
Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Баҳодир Жалолов (11-0, 11 КО) ўзининг навбатдаги жангини америкалик Кёртис Ҳарперга (14-8, 9 КО) қарши ўтказади. Бу ҳақда расман эълон қилинди.
Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида Таэквондо WТ бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақанинг учинчи кун баҳслари якунланди.
Бугун жаҳон чемпионатида учинчи кун баҳслари ўтказилиб, унда Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов ҳамда Зарнигор Ҳусниддинова юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Улар мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади: Эркаклар, -68 кг: Улуғбек Рашитов – Адриан Бенитез (Пуэрто-Рико) / Федерико Гонсалез (Уругвай) Аёллар, -49 кг: Зарнигор Ҳусниддинова – Рабаб Охади (Марокаш).
Кеча Испанияда бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақанинг дастлабки кунида 5 нафар боксчимиз рингга кўтарилди ва уларнинг 4 нафари ғалабага эришди.
Бугун Испанияда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланади. Унда 5 нафар боксчимиз рингга кўтарилади:-48 кг: Миралижон Мавлонов - Бекзад Эргешов (Қирғизистон) (16:15 дан сўнг)- 54 кг: Хўжаназар Нортожиев - Стефано Гуглиелмино (Италия) (18:15 дан сўнг)-67 кг: Жавоҳир Умматалиев - Алманбет Шаурбек Уулу (Қирғизистон) (19:30)-75 кг: Тўрабек Хабибуллаев - Даниэль Флориан (Чехия) (20:45 дан сўнг)-63 кг: Шавкатжон Болтаев - Ваншаж (Ҳиндистон) (00:30 дан сўнг)Жанглар бошланиш вақти тахминан ва Тошкент вақти билан кўрсатилган.
Ўзбекистон терма жамоаси бугун юртимизга қайтиб келади! Иорданияда ўтказилган бокс бўйича Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, умумий ҳисобда 6 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари бугун юртимизга қайтиб келишади.
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Мадисон Square Garden’да Ўзбекистон вақти билан 13 ноябрь тонгида UFC 281 мусобақаси бўлиб ўтди.Мусобақанинг асосий кардида промоушен енгил вазн тоифасининг ёрқин вакиллари Дастин Порье (29-7) ва Майкл Чендлер (23-8) ўзаро тўқнаш келди.
Қозоғистонлик боксчи, жаҳон чемпиони — Сакен Бибосинов ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматовга қарши бўлиб ўтган финал баҳси борасида ўз фикрини билдириб ўтди. Мазкур жангда ўзбек боксчиси 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоаси аъзолар ўзаро 10 марта тўқнаш келишди (аёллар ва эркакларни биргаликда ҳисоблаганда).Якуний ҳисоб эса дуранг — 5:5!Эркаклар ўртасидаги финал жангларидан олдин бу борада устунлик қўшниларимиз томонида эди.
Аммандаги бокс бўйича Осиё чемпионати якунига етди. Кеча аёллар ўртасидаги финал жанглари ўтказилган бўлса, бугун эркаклар ўртасида чемпионлар аниқланди.
Аммандаги бокс бўйича Осиё чемпионати якунига етди. Мусобақа якунига кўра Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Аммандаги бокс бўйича Осиё чемпионатининг энг оғир икки вазн тоифасида ҳам Ўзбекистон ва Қозоғистон вакиллари ўзаро тўқнаш келишди.92 кг.гача бўлган вазнда Мадияр Саидраҳимов қозоғистонлик боксчи Айбек Оралбайга қарши рингга кўтарилиб, имкониятни бой бериб қўйди — 0:5 (27:28, 27:28, 27:28, 26:29, 26:29).
Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал баҳслари 12 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтмоқда. 80 вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Одилжон Аслонов иорданиялик Ҳуссайн Эйшашга қарши рингга кўтарилди.
Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал баҳслари 12 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтмоқда. 75 вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик Нурканат Райисга қарши рингга кўтарилди.
Аммандаги бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун эркаклар ўртасида финал жанглари ўтказилмоқда. 63.5 кг.
Аммандаги бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун эркаклар ўртасида финал жанглари бошланди. Ҳозиргина Ўзбекистон ва Қозоғистон спортчилари ўртасида яна бир "класико" бўлиб ўтди. 57 кг.
Аммандаги бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун эркаклар ўртасида финал жанглари бошланди. Ҳозиргина мусобақанинг энг қизиқарли жангларидан бири якунланди. 51 кг.
Иордания пойтахти Амманда бугун бокс бўйича Осиё чемпионатига якун ясалади. Бугун эркаклар 13та вазн тоифасида финал жангларини ўтказишади.
Иорданияда бокс бўйича аёллар ўртасидаги мусобақа якунига етди. Ўзбекистон терма жамоаси унда 3та медални қўлга киритди: Навбаҳор Ҳамидова — олтин, Соҳиба Рўзметова — кумуш ва Фарзона Фозилова — бронза.
Иорданиянинг Амман шаҳрида бугун бокс бўйича Осиё чемпионатининг аёллар ўртасидаги финал жанглари ўтказилмоқда. 75 кг. вазндаги вакилимиз Соҳиба Рўзметов олтин медаль учун ҳиндистонлик Ловлина Боргоаинга қарши рингга кўтарилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.