Боксчи қизларимиз рекорд даражадаги давлатлар қатнашадиган ЖЧга йўл олишди

9 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бошланади. Бугун мусобақада қатнашадиган терма жамоамиз аъзолари Туркияга йўл олишди.

2022 йилги Осиё ва Параосиё ўйинларида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар қанча пул мукофотига эга бўлиши маълум бўлди

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларида совриндор бўлган ўзбекистонлик атлетлар ҳамда уларнинг мураббийлари пул мукофотлари билан тақдирланади.Бу ҳақда «2022 йилда Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида»ги президент қарорида эълон қилинди.

Осиё ўйинларида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар қандай тартибда мукофотланиши аниқ бўлди

«2022 йилда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра: а) Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари: олтин медаль учун – 5 000 АҚШ доллари; кумуш медаль учун – 3 000 АҚШ доллари; бронза медаль учун – 2 000 АҚШ доллари;   б) Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаган тренерлар: олтин медаль учун – 2 500 АҚШ доллари; кумуш медаль учун – 1 500 АҚШ доллари; бронза медаль учун – 1 000 АҚШ доллари;   в) Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаган бошқа мутахассислар (шифокор, диетолог, массажист ва бошқалар): олтин медаль учун – 2 000 АҚШ доллари; кумуш медаль учун – 1 000 АҚШ доллари; бронза медаль учун – 500 АҚШ доллари миқдорида ҳар бир медаль учун бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантирилади.

Умида Омонова шахмат бўйича рапид ва блиц йўналишларида ёшлар ўртасида жаҳон чемпионига айланди

Грециянинг Родос шаҳрида рапид ва блиц йўналиши бўйича FIDE 2022 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди.Рапид йўналишида олтин медални қўлга киритган Омонова Умида блиц йўналишида ҳам 9та имкониятдан 8,5 балл тўплаб биринчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум

9-20 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилади. Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу мусобақада иштирок этадиган таркиби маълум бўлди.

Оғир атлетика. Жамила Панфилова жаҳон чемпионатида иккита бронза медалига сазовор бўлди

Ираклион шаҳри мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ҳамюртларимиз муваффақиятли бошлашди. Вакилларимиз орасида биринчи бўлиб курашга қўшилган Жамила Панфилова иккита медаль билан мусобақани якунлади.

Теннис: ҳамюртимиз Нигина Абдураимова Тунисдаги турнирда чемпион бўлди

Туниснинг Монастир шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасидаги турнир ўз якунига етди. Теннисчимиз Нигина Абдураимова ҳал қилувчи финал баҳсида испаниялик Йвонне Кавалле-Реимерсга қарши кортга чиқди.

Спортчиларимизнинг ЖЧда иштирок этадиган саналари маълум бўлди

Бугун Грециянинг Ираклион шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди. Маълум қилганимиздек, унда 6 нафар вакилимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Чимаев — Ибраҳимович ҳақида: «Ҳамма уни аҳмоқ деб айтайди, аммо...»

Асли чечен бўлган машҳур швед жангчиси Ҳамзат Чимаев «Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ҳақида гапирди. «Оддий йигит.

US Open—2021 финалчиси Лейла «Реал»га мухлислик қилишини тан олди

US Open—2021 финалчиси, канадалик теннисчи Лейла Фернандеш севимли футбол жамоаси ҳақида гапирди. «Менинг дадам «Реал Мадрид» мухлиси, шунинг учун мен ҳам болалигимдан ушбу жамоани яхши кўраман.

Турсуной Раҳимова Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сардори этиб сайланганидан сўнг фикрларини билдириб ўтди

Кеча Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти Туркиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Ушбу учрашув давомида терма жамоамизнинг тажрибали аъзоси, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати иштирокчиси Турсуной Раҳимова Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сардори этиб сайланди.

«Формула-1»да кимлар энг кўп маош олади?

«Формула-1»нинг етти карра чемпиони Люис Ҳэмилтон ҳамда турнирнинг амалдаги чемпиони Макс Ферстаппен кўп маош олишда ҳам бошқа пойгачиларни ортда қолдиришди. Ҳар икки пойгачи, шартномага мувофиқ, бир хил йиллик даромадга эга.

Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги санаси маълум

Соронинг промоутерлик компанияси "Y12_Boxing"нинг "Инстаграм" саҳифасида маълум қилишича, ушбу жанг 9 июль куни Англиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, 2021 йил декабрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган тўқнашувда гонгдан сўнг бир неча зарбалар йўлланиши натижасида, Мадримовнинг 9-раунддаги техник нокаутли ғалабаси ташкилотни қониқтирмаган ва иккинчи жангга буйруқ берилган эди.

Бокс бўйича терма жамоамиз Осиё ўйинларига ҳозирлик кўришмоқда

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Тошкент вилоятидаги "Янгиобод" базасида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттиришмоқда. 23 апрель куни бошланган йиғинда терма жамоамиз йигитлари олдинда турган муҳим мусобақалар, шу жумладан Осиё ўйинларига тайёргарлик олиб бормоқдалар.

Турсуной Раҳимова: «Бокс мен учун шунчаки хобби эмас, жаҳон чемпионатидан олтин медаль билан қайтмоқчиман»

Аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига оз вақт қолмоқда. Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати терма жамоамиз аъзоларининг фикрларини эътиборингизга ҳавола қилади.

Ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанги тасдиқланди

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида WBA ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев Ронни Риосга қарши рингга чиқади. Ҳамюртимиз 25 июнь куни WBA йўналишида мажбурий даъвогар ҳисобланган АҚШлик спортчига қарши жанг ўтказади.

UFC президенти Конор Макгрегорнинг қачон октагонга қайтишини айтди

UFC президенти Дэйна Уайт икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегорнинг октагонга қайтиш вақтини маълум қилди."Ҳозир унга ҳеч нима беролмайман, чунки у тайёр эмас, балки ёзда барчаси ўзгариши мумкин.

Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Профессионал бокснинг суперенгил вазн тоифаси (-63,5 кг) вакили Шоҳжаҳон Эргашев (21-0, 19 КО) ўзининг навбатдаги жангини 26 май куни АҚШда ўтказади.8 раундга мўлжалланган бу жангда Эргашевга Буркина Фасо вакили Иссуф Кинда (18-5, 7 КО) рақиблик қилади.

Спорт курашлари бўйича терма жамоамиз қитъа биринчилигини саккизта медаль билан якунлади

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди. Сўнгги кун дастурида эркин кураш усталари ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.

Полвонларимиздан олтин медаль кутамиз

Бугун Мўғулистонда ўтаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етади. Ушбу кун дастурида ҳам 5 нафар вакилимиз ғолиблик учун гиламга чиқишади.

Эркин кураш: Қизларимиз Осиё чемпионатини битта бронза медали билан якунлашди

Хабарингиз бор, Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун 5 нафар эркин курашчи қизларимиз баҳсларга киришди.

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида (+90,7 кг) ҳаракат қилиб келаётган Баҳодир Жалолов (10-0, 10 КО) Нью-Йоркдаги жанг кечасида рингга чиқади.Showtime томонидан ўтказиладиган 10 июнь кунги оқшомда ўзбекистонлик боксчига бельгиялик Жек Муловайи (11-2-1, 7 КО) рақиблик қилади.

Париж-2024 циклида янгича таэквондо

Ҳар бир Олимпия ўйинлари циклида спорт турларидаги қоидаларга баъзи ўзгартиришлар киритилади. Бу борада Бутунжаҳон таэквондо федерацияси ҳам Париж-2024 даври учун янги қоидаларни татбиқ қилди.

Конор Макгрегор октагонга қайтиб, чемпионлик жангида иштирок этиши мумкин

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор ярим ўрта вазн тоифасида титул жанги ўтказиши мумкин. Бу ҳақида собиқ UFC жангчиси Чейл Соннен маълум қилди.

Осиё чемпионатида курашчи қизимиз бронза медаль соҳиби бўлди

Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионатининг бугунги дастурида беш нафар курашчи қизимиз медаллари учун баҳсларга киришишди.Аёллар курашида айлана тизимда ўтган саралаш беллашувларидан сўнг 1 нафар спортчимиз совриндор бўлди.

Спорт курашлари бўйича ОЧ. Рустам Ассакалов финалда ютқазиб қўйди

Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари 20 апрель, чоршанба куни бўлиб ўтди.Унда 5 нафар ўзбекистонлик спортчи медаллар учун кураш олиб борди.

Лондон-2012 совриндори Иван Ефремов ва 2021 йилги жаҳон чемпионатлари қаҳрамонлари пул мукофотлари билан тақдирланишди

Бугун Спортни ривожлантириш вазирлигида 2021 йилги жаҳон чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари ҳамда уларнинг мураббийлари, шунингдек, Лондон-2012 XXX ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори Иван Ефремовни тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда Шаҳрулло Маҳмудов бошчилигидаги Спортни ривожлантириш вазирлиги мутасаддилари, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Асилбек Муртазоев, спортчи ва мураббийлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Теннис: Денис Истомин Мексикадаги турнирни ғалаба билан бошлади

Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин Мексиканинг Агуаскалентес шаҳрида «Челленжер» таснифига кирувчи турнирнинг илк ўйинида ғалаба қозонди.Истомин турнирнинг 1/16 босқичи доирасида швейцариялик Антуан Белега қарши баҳсда 7/6, 5/7, 6/3 ҳисобида мағлуб этди.

Юнон-рум курашчиларимиз қитъа чемпионатини бешта медаль билан якунлашди

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Ассакаловнинг Мўғулистонда ўтказилаётган Осиё чемпионатидаги иштироки билан мазкур йўналишдаги баҳсларга якун ясалди. -97 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ассакалов финалда эронлик Меҳди Балиҳамзега қарши гиламга чиқди.

Спорт курашлари бўйича ОЧ. Ўзбекистон терма жамоаси биринчи кунги баҳсларда 3 та медалга эга чиқди

Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг биринчи кунги баҳслари 19 апрель, сешанба куни бўлиб ўтди.-87 кг вазн тоифасида Токио—2020 иштирокчиси Жалгасбай Бердимуратов финалда Носир Ализода билан баҳс олиб борди ва 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраб, кумуш медал соҳибига айланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.