Франция терма жамоаси Олимпиада ўйинларида футбол спорт тури бўйича ярим финал ўйинида Мисрга қарши майдонга чиқиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Франция U-23 – Миср U-23 3:1 (0:0, 1:1)6 август, 00:00, «Групама Стэдиум»Голлар: 0:1 – 62 Сабер, 1:1 – 83 Матета, 2:1 – 99 Матета, 3:1 – 108 Олисе.
Парижда олимпия ўйинларининг футбол мусобақалари ярим финал баҳслари бўлиб ўтяпти. Эътиборингизга иккинчи ярим финал ўйинида куч синашадиган жамоалар асосий таркиблаини ҳавола қиламиз.
Испания олимпия терма жамоаси Олимпиада ўйинлари ярим финалида Марокашни мағлуб этди - 2:1. Марокаш U-23 – Испания U-23 1:2 5 август, 21:00, «Стадион Велодром» Голлар: 1:0 – 37, пенальти Раими, 1:1 – 65 Лопес, 1:2 – 85 Хуанлу Санчес. Марокаш U-23 – Мохамеди, Эль-Уахди, Букамир (Маухуб, 88), Хакими, Эль-Аззузи, Таргаллин, Ричардсон, Бен-Сегир, Эззальзули, Ахомаш, Раими.
Францияда бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларининг эркаклар ўртасидаги футбол турнирининг ярим финал босқичида Марокаш ва Испания терма жамоалари ўртасида нохуш ҳодиса рўй берди. Учрашувнинг бош ҳаками, ўзбекистонлик ҳакам Ильгиз Танташев жароҳат олиб, ўйинни бошқаришни давом эттира олмади.
Парижда футбол бўйича Олимпия ўйинларининг плей-офф баҳслари давом этмоқда. Испания терма жамоаси 1/2 финалда Марокаш билан, Франция Миср билан баҳс олиб боради.
Курашчимиз Ислом Баҳромов (-60 кг) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги чорак финал беллашувида гиламга чиқди. КХДР вакили Се Унг Ри билан баҳс олиб борган юртдошимиз мағлубиятга учради.
Юнон-рим курашчимиз Ислом Баҳромов (-60 кг) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги дастлабки беллашувини ўтказди. Қочоқлар жамоаси вакили Жамол Вализода билан беллашган ҳамюртимиз ишончли тарзда ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.
Филиппинлик гимнастикачи Карлос Юло Париж Олимпиадасида спорт гимнастикаси бўйича ўз мамлакатининг биринчи медалини қўлга киритди. Эртаси куни Юло ўзининг иккинчи олтин медалини таяниб сакрашда қўлга киритди ва Филиппиннинг биринчи бор икки карра Олимпиада чемпионига айланди.
WBА йўналиши бўйича ўрта вазн тоифаси чемпиони Теренс Кроуфорд Ўзбекистон вакили Исроил Мадримов уни қандай ҳайратда қолдира олгани ҳақида сўзлади, деб ёзди “Fightnews.info”. “Мен тиним билмай унга яқинлашдим.
Парижда ўтаётган Олиипиада ўйинлари ўзининг қизғин палласига етиб келди. 4-августдан сўнг меддалар жамғармасидаги ҳолат қуйидагича:
Бугундан Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида спорт курашлари бўйича беллашувлар бошланади. Ушбу кун доирасида Ўзбекистон делегациясидан бир нафар атлет, юнон-рум кураши устаси Ислом Баҳромов -60 кг вазн тоифасида гиламга чиқади.
Дмитрий Биволнинг мураббийи Геннадий Машянов Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд жангига муносабат билдирди.“Кроуфорд ютди, лекин ёрқин эмас.
Маҳоратли енгил атлетикачимиз Сафина Саъдуллаева Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини тугатди. Баландликка сакраш бўйича финал дастурида қатнашган ҳамюртимиз 1.95 метр натижа билан еттинчи поғонани эгаллади.
Чилилик спортчи Франциска Кроветто Чадид скит бўйича Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди. Отишманинг сўнгги босқичида у Буюк Британия вакили Амбер Руттердан кучлироқ чиқди.
Олимпиадада аёллар ўртасидаги сёрфинг бўйича баҳсларнинг сўнгги босқичлари тўлқинлар йўқлиги сабабли қолдирилди. Ярим финал ва финал ўйинлари 4-август, якшанба куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ ташкилотчилар мусобақани камида 5-август, душанба кунига қолдиришга мажбур бўлди.
Миллий Баскетбол Ассоциациясининг (НБА) асосий юлдузларидан бири, 39 ёшли америкалик баскетболчи Леброн Жеймс Олимпия ўйинлари плей-офф босқичи бошланиши арафасида АҚШ терма жамоаси учун қийин бўлишини айтди. "Ҳозир Олимпиадада жуда кўп ажойиб жамоалар бор.
Жазоирлик гимнастикачи Кайлия Немур 2024-йилда Парижда (Франция) бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларининг брус йўналишида машқ қилиш бўйича олтин медални қўлга киритди. У 15,700 натижа кўрсатди.
Велошоссе бўйича аёллар ўртасидаги гуруҳ пойгаси ўз ниҳоясига етди. Унда иштирок этган қизларимиз 158 кмли масофани тўлиқ босиб ўтишди.
Хитойлик гимнастикачи Янг Лю Олимпия ўйинларида ҳалқаларда машқ бажаришда 15,300 балл тўплаган ҳолда олтин медални қўлга киритди. Иккинчи ўринни унинг ҳамюрти Цзинюань Цзоу (15,233) эгаллаган бўлса, кучли учликни Греция вакили Элефериос Петроуниас (15,100) якунлади.
Бугун Олимпия ўйинларида волейбол бўйича аёллар ўртасидаги дастурнинг гуруҳ босқич сўнгги ўйинлари бўлиб ўтмоқда. “А” гуруҳи баҳсида АҚШ терма жамоаси Франция терма жамоасини 3:0 (29:27, 29:27, 25:20) ҳисобида мағлуб этиб, биринчи ўринга чиқиб олди.
Спорт гимнастикаси бўйича филиппинлик Карлос Юло (15,116) таяниб сакраш бўйича олтин медални қўлга киритди. Артур Давтян иккинчи ўринни эгаллади (14,966) ва Арманистонга Париждаги илк медалини келтирди.
Бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндори Лазизбек Мулложонов ўз номини Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари финалчилари қаторига қўшиб қўйди. Ярим финалда тожикистонлик Давлат Болтаев билан жанг қилган юртдошимиз ўзининг аниқ ва кучли зарбалари эвазига 9 август куни чемпионлик учун рингга кўтариладиган бўлди.
Бокс бўйича Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов иккинчи бор Олимпиада финалига йўлланма олди. Ярим финалда Кабо-Верде вакили Даниел де Пина билан жанг қилган ҳамюртимиз рақибидан яққол устун эканини намойиш қилиб, финал масаласини ижобий ҳал қилди.
Дунёнинг иккинчи рақамли теннисчиси Новак Жокович Олимпиада финалида Карлос Алкарасдан устун келди – 7:6, 7:6. Жокович Олимпиада олтинини қўлга киритган биринчи сербиялик бўлди. 2008 йилда Пекинда у яккалик баҳсларида бронза медалини қўлга киритган эди.
Хитойлик спортчи Фан Жэндунь Париж-2024 Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди. Финалда у Швеция вакили Трулс Карл Эрик Морегарддан 4:1 ҳисобида устун келди.
Францияга қарши финалда умумий ҳисоб кунчиқар юрт вакиллари фойдасига 3:1 бўлиб турганида рақиб камбэк амалга оширди ва ҳисоб тенглашди. Шундан кейин, регламентга кўра, қуръа орқали олтин учун ҳал қилувчи баҳс ўтказиладиган бўлди.
Қозоғистонлик боксчи Олимпиаданинг бокс баҳслари финалига чиқди. Мусобақада -80кг вазн тоифасида иштирок этаётган Нурбек Оралбай Доминикан Республикаси вакили Кристиан Пиналесни 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва финалга йўл олди. Энди у финалда кубалик Арлен Лопес ёки украиналик Олександр Хижнякка қарши тўқнаш келади.
Олимпиадада ярим финалга чиққан боксчилар медалларни нақд қилишади. Ўзбекистон терма жамоаси 5 нафар боксчи билан ярим финалга етиб келди.
Халқаро бокс ассоциациясининг (IBA) 2022 йилда ўтказган тестлари Имон Хелифнинг биологик эркак эканлигини аниқлаганди, деди Жаҳон бокс ташкилоти (WBO) вице-президенти ва IBA собиқ бош котиби Истван Ковач. "Муаммо Хелифнинг тестостерон даражасида эмас эди, чунки буни тузатиш мумкин, балки Имоннинг биологик эркак эканлигини аниқ кўрсатган гендер тести натижасида", деди Ковач.
Париждаги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида ўзига нисбатан ўлим таҳдиди билан боғлиқ вазиятни кўрган айрим ташкилотчилар прокуратурага мурожаат қилган. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар бермоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.