“Шон-шараф” музейига кириш ҳам ташриф буюрувчилар учун вақтинчалик тўхтатилди
Пойтахтнинг Олмазор туманида жойлашган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейида шу йилнинг 20 май кунидан янги экспозицияларни жойлаштириш ҳамда мажмуа ҳудудида кичик таъмирлаш ва дезинфекция ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси маъмурияти хабар қилди.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 20 май кунидан қисқа муддатга “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейига кириш ташриф буюрувчилар учун вақтинчалик тўхтатилди.