Тошкент шаҳри ЙҲХБнинг Юнусободдаги рўйхатдан ўтказиш бўлими вақтинча ёпилади

Тошкент шаҳри ЙҲХБнинг Юнусободдаги рўйхатдан ўтказиш бўлими вақтинча ёпилади


8 июлдан бошлаб Тошкент шаҳри Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Юнусобод тумани О.Зокиров кўчаси (собиқ Гвардейская) 2-уйда жойлашган рўйхатдан ўтказиш, имтиҳон олиш бўлими вақтинча ёпилади. Бу ерда таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчилар қуйидаги бўлинмаларга мурожаат қилишлари мумкин:

  • Миробод тумани Бешкент кўчаси 43-уй (Файзобод);
  • Миробод тумани Водил кўчаси 53-уй (Узбум);
  • Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси 118А-уй (Собир Раҳимов);
  • Сергили тумани Сергили автомашина бозор ҳудудида.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.