Қайд этилишича, самолёт маҳаллий вақт билан соат 06:27 да Навоийга қўнган. Анъанага кўра, юк ташувчи самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинган.
Чженчжоудан Парижга мунтазам рейслар Навоийда техник тўхташ билан ҳафтасига беш марта Airbus А350 юк ташувчи самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
CMA CGM Air Cargo штаб-квартираси Парижда жойлашган йирик француз юк авиакомпанияси, 2021 йилда CMA CGM транспорт гуруҳининг авиация шўбаси сифатида яратилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.