Тошкентда Malibu — 2 ва Nexia — 1 ўртасида автоҳалокат содир бўлди

Тошкентда Malibu-2 ва Nexia-1 ўртасида автоҳалокат содир бўлди


Бугун, 7 август куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳодиса соат 05:20 ларда Чилонзор тумани Заргарлик-Ширин кўчалари чорраҳасида содир бўлган. Унда Malibu — 2 ҳамда Nexia — 1 русмли автомашиналар ўзаро тўқнашиб кетган.

ЙТҲ оқибатида Nexia — 1 русумли автомашина ҳайдовчиси ва Malibu — 2 русумли автомашина йўловчиси тан жароҳат олган.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.