Маълум қилинишича, Мухитдинов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир нечта моддалари бўйича айбланмоқда. Жумладан, 173-модданинг 3-қисми (мол-мулкни қасддан йўқ қилиш ёки шикастлаш), 242-модданинг 2-қисми (жиноий уюшма ташкил этиш) ҳамда 277-модданинг 3-қисми (безорилик).
Қайд этилишича, Равшан Мухитдинов 1988 йил 22 июлда туғилган. Мавжуд маълумотларга кўра, у ҳозирда Туркия ҳудудида яшаб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқда.
Ҳозирча иш тафсилотлари бўйича қўшимча маълумотлар ошкор этилмаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.