Тадбир ташкилотчиси сифатида БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси иштирок этмоқда. Форумда қарийб 50 та давлат делегациялари, шунингдек БМТ, Интерпол, Европа Иттифоқи, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Жаҳон божхона ташкилоти каби нуфузли халқаро тузилмалар вакиллари қатнашиши кутилмоқда.
Форум доирасида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ долзарб таҳдидлар муҳокама қилиниб, ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни кучайтириш бўйича қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши режалаштирилган.
Шунингдек, асосий тадбир билан бир вақтда ёшлар саммити ҳам ўтказилади. У ёшларни наркохавфларга қарши курашга жалб этиш ва барқарор антинаркотик маданиятни шакллантиришга қаратилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.