Қизлар ўртасида 63 кг вазн тоифасида финалда Моҳидил Уктамжонова Италия вакили София Фрассикани ишончли мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Яна бир олтин медални жамоага 51 кг вазн тоифасида иштирок этган Асадбек Самандаров тақдим этди. У ҳал қилувчи баҳсда Тунис вакили Малек Мокрани мағлуб этди.
Аввалроқ 68 кг вазн тоифасида иштирок этган Аюбхон Набиев мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлган эди.
Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятли иштироки спортчиларнинг халқаро майдонда юқори тайёргарлик даражасини яна бир бор тасдиқлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.