ЕХҲТ кибержиноятчилик масалалари бўйича судяларсалоҳиятини оширмоқда: мамлакат ҳудудларида ўқувкурслари ўтказилмоқда
2026-йилнинг 14-15-апрел кунлари Навои шаҳридасудялар учун “Ахборот технологиялари соҳасидагижиноятлар: аниқлашдан суд ҳукмига қадар” мавзусидаўқув курси ўтказилди. Тадбир ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори томонидан ЎзбекистонРеспубликаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясибилан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда жиноят ишларибўйича Навоий вилоятининг туман ва шаҳар судларининг20 нафар судя ҳамда суд раислари иштирок этди.
Интернетдаги ҳар хил фирибгарлик ҳолатлари, жумладанмаълумотлар ёки пул маблағларини ўғирлаш, аккаунтларни бузиш, веб-сайтлар ва ахборот тизимларигаҳужум қилиш – буларнинг барчаси ва бошқа кўплабқилмишлар кундалик ҳаётда деярли ҳар бир — шахс дучкелиши мумкин бўлган кибержиноятчиликка киради. Шубилан бирга, бундай жиноятларни тергов қилиш ваҳуқуқий квалификатсия қилиш жараёнини, айниқсарақамли муҳитдаги ҳаракатлар судяларнинг кундалик ишфаолиятини сезиларли даражада мураккаблаштиради.

Юқорида келтирилган ҳолатлар судяларнинг рақамлимуҳитдаги жиноятларни кўриб чиқиш бўйича малакасиниоширишга қаратилган чора-тадбирларнинг долзарблигиникўрсатади. Навоийдаги ўқув курси доирасидаиштирокчилар кибержиноятчиликка қарши курашишнингасосий жиҳатлари, жиноятларни тергов қилиш ва суддакўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, рақамли далиллар билан ишлаш ва рақамликриминалистика асосларини кўриб чиқдилар. Блокчейн технологиялари, криптоактивлар ва даркнетжиноятларини тергов қилиш билан боғлиқ бо’лганмуаммоларга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, трансчегаравий кибержиноятларнитергов қилишда халқаро ҳамкорлик, ушбу тоифадагижиноят ишларини кўриб чиқишда, инсон ҳуқуқларигариоя этилишини ҳисобга олган ҳолда, суд жараёнидарақамли далилларни баҳолаш ва уларнинг мақбуллигимасалалари муҳокама қилинди. Ўқув дастурикибержиноятчиликка қарши курашиш соҳасида суд тизимининг институтсионал салоҳиятинимустаҳкамлашга қаратилган.
Тренинг ЕХҲТнинг “Кибер ва ахборот-коммуникатсиятехнологиялари соҳасидаги таҳдидларга қаршикурашишда миллий салоҳиятни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида рақамли жиноятчиликнинг жадалўсиши шароитида судяларнинг касбий салоҳиятиниоширишга қаратилган бир қатор ўқув тадбирларинингқисмидир. Ушбу ўқув курси жорий йилнинг март ойидаСамарқанд шаҳрида ўтказилган бўлиб, келгусидаАндижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Нукус ва Хива шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.