Шахмат. БААда U — 20 Жаҳон Рапид ва Блиц чемпионати бўлиб ўтади

Шахмат. БААда U-20 Жаҳон Рапид ва Блиц чемпионати бўлиб ўтади

2–6 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Ал Айн шаҳрида 20 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Жаҳон Рапид ва Блиц чемпионати ўтказилади. Мусобақада Оpen ва Girls бўлимларида жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб борилади.

Ўзбекистон номидан Оpen бўлимида Суяров Муҳаммадзоҳид, Бегмуратов Ҳумоюн, Абдурасулов Музаффаржон ва Тоҳиржонов Усмонхон иштирок этади.

Girls бўлимида эса Ҳамдамова Афруза, Омонова Умида ва Имомқўзиeва Нилуфархон Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

U — 20 Жаҳон Рапид ва Блиц чемпионатининг умумий соврин жамғармаси 33 200 АҚШ долларини ташкил этади.

Мусобақа формати қуйидагича:

Рапид: 2–4 ноябрь, 9 тур, 15 дақиқа + ҳар юришга 10 сония;

Блитз: 5–6 ноябрь, 13 тур, 3 дақиқа + ҳар юришга 2 сония.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.