2024-йилнинг ноябрь ойида иккиламчи автомобиль бозорида ўртача нархлар пасайишда давом этди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг ноябрь ойида автомобилларнинг иккиламчи бозордаги ўртача нархлари таҳлил қилинди. Мазкур даврда ўртача фойдаланилган маҳаллий оммабоп автомобиллар ҳамда хорижий люкс автомобилларнинг ўртача нархлари пасайган бўлса, маҳаллий люкс ва электромобилларнринг нархларида сезиларли ўзгариш кузатилмади.

Гиг иқтисодиётнинг тадбиркорлик фаоллигига таъсири ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари гиг иқтисодиётнинг тадбиркорлик фаоллигига таъсирини ўрганди. Гиг иқтисодиёт фрилансерлик ва қўшимча иш билан шуғулланувчиларнинг меҳнат фаолиятини тавсифлайди ва «sharing economy”, “access economy”, “platform economy”, “on-demand economy” каби муқобил номлар билан ҳам юритилади.

Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича концепция ва таклифлар ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича концепция ва таклифлар ишлаб чиқилди. Давлатимиз раҳбари 2023-йилнинг 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарёга ташрифи доирасида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича зарур топшириқларни берганди.

Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари 5-6 сентабр кунлари Ўзбекистонга келади

3 сентабр 2024, Тошкент, Ўзбекистон – Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари жаноб Януш Войцеховский 2024 йилнинг 5-6 сентабр кунлари Ўзбекистонга келади. Мазкур ташриф Европа Иттифоқининг Ўзбекистон ва умуман минтақа билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканлигини таъкидлайди.

2024-йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистон банк тизимидаги рақобат даражаси таҳлил қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан 2024-йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистон банк тизимидаги рақобат даражаси таҳлил қилинди. Мазкур тадқиқотда Херфиндал-Хиршман индексидан фойдаланилди.

Ўзбекистонда илк бор яширин иқтисодиёт баҳоланди

Статистика агентлиги томонидан амалга оширилган норасмий ва яширин иқтисодиётни баҳолаш натижаларига кўра, 2023 йил учун Ўзбекистон Республикаси ЯИМ ҳажми АҚШ доллари эквивалентида 10,7 миллиард долларга қўшимча ҳисоб-китоб қилинди ва амалдаги 90,9 миллиард доллардан 101,6 миллиард долларга етди. Ҳисоб-китоблар натижаларига кўра, норасмий иқтисодиётда яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 2023 йилда 26 трлн сўм қўшимча аниқлик киритган ҳолда баҳоланди ҳамда амалдаги 297,3 трлн сўмдан 323,3 трлн сўмга ошди.

6 ойда товар-хом ашё биржасида мобил телефон рақамлари савдоси икки бараварга ошди

Йилнинг биринчи ярмида республика товар-хом ашё биржасида мобил рақамлар савдоси икки бараварга ошди. Бу ҳақда “Spot» маълум қилди.

Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажми 100 млрд доллардан ошди

Халқаро валюта жамғармасининг баҳолашига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулот ҳажми 101,6 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳажми 101,6 миллиард долларни ташкил этди

Бугун, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида Статистика агентлиги ва Халқаро валюта жамғармаси томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари эксперт ва илмий доираларда муҳокама қилинди. Тадқиқотнинг асосий мақсади Ўзбекистонда «кузатилмайдиган иқтисодиёт» ҳажмини баҳолаш натижаларини муҳокама қилиш ва унинг бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирини ўрганишдан иборат.

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида юқори ойлик тўланаётгани очиқланди

Ярим йил давомида республикада энг юқори миқдордаги ўртача маош Тошкент шаҳрида тўланган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Марказий банк асосий ставкани 13,5 фоиз даражасида белгилади

Марказий банк асосий ставкани 13,5 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди. Маълум қилинишича, Марказий банк инфляциянинг 5 фоизлик таргетига эришишга қаратилган нисбатан қатъий пул-кредит сиёсатини амалга оширишда давом этади.

Ўзбекистон Жаҳон миқёсидаги муҳим қишлоқ хўжалиги мероси тизими халқаро тармоғига қўшилмоқда

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Zamin Халқаро жамоатчилик фонди билан биргаликда “Ўзбекистоннинг жаҳон аҳамиятига эга бўлган қишлоқ хўжалиги меросларини глобал тизимда рўйхатдан ўтказиш” лойиҳасини амалга оширмоқда. GIAHS нуфузли мақомига биринчи эҳтимолий номзод Фарғона водийсидаги Марғилон ипакчилик тизими бўлади.

“Ўзбекистон Республикасида креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан креатив иқтисодиёт контекстида ҳудудий брендинг аҳамияти ўрганилди. Ҳудудлар брендингида ижодкорлик муҳим ўрин касб этади, сабаби мавжуд салоҳият ривожлантириш ва тарғиботга муҳтож.

Ўзбекистондаги 11 та банк, 1 та микромолия ташкилоти ва 1 та ломбардга нисбатан жарима санкцияси қўлланилди

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан жорий йилнинг июнь ойидаги йиғилишларида (7 марта) 42 та масалакўрилди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Куала-Лумпур шаҳрида Малайзия—Ўзбекистон бизнес кенгаши таъсис этилди

Мамлакатимиз элчихонасида Малайзия—Ўзбекистон бизнес кенгашининг биринчи таъсис мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур Кенгаш алоҳида ташкилот сифатида Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг шу йил май ойида Ўзбекистонга ташрифи давомида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш ва ҳар иккала мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни яна ривожлантиришда малайзиялик ва ўзбекистонлик тадбиркорларга яқиндан кўмак бериш мақсадида тузилди ва давлат рўйхатидан ўтказилди.

«Чорсу» бозоридаги маҳсулотлар нархлари ўрганилди

Рақобат қўмитаси томонидан истеъмол бозорларидаги 10 турдаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархлари доимий мониторинг қилиб борилади. Маҳаллий ун (1-нав) – 6 000 сўм; Унга кўра пойтахтда жойлашган  «Чорсу» деҳқон бозоридаги маҳсулотларнинг чакана нархлари бугунги кун ҳолатига қуйидагича: Маҳаллий ун (олий нав) – 8 000 сўм; Қолипли нон – 3 000 сўм; Мол гўшти (суякли) – 70 000 – 85 000 сўм; Қўй гўшти – 90 000 сўм; Парранда гўшти – 30 000 сўм; Тухум – 1 000 – 1 500 сўм; Пахта ёғи – 15 000 сўм; Кунгабоқар ёғи – 19 000 сўм; Шакар – 13 000 – 15 000 сўм; Гуруч (аланга) – 17 000 – 22 000 сўм; Қадоқланган сут (маҳаллий) – 11 000 – 14 000 сўм; Картошка – 4 000 – 5 000 сўм; Пиёз – 2 500 — 3 000 сўм.

Солиқ тўловчилар 5 ойда қанча солиқ имтиёзларидан фойдалангани маълум бўлди

Ўзбекистонда 122 минг 862 та ташкилот 2024 йилнинг январь май ойларида 10,6 трлн сўм миқдорда солиқ имтиёзларидан фойдаланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ҳудудлари учун истиқболли экспорт бозорлари аниқланди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан Ўзбекистон ҳудудлари учун истиқболли экспорт бозорлари аниқланди. Тадқиқот натижаларига кўра қуйидагилар маълум бўлди:Мева-сабзавотлар ҳамда улардан тайёрланган турли хил қиём ва шарбатлар.

2023 йилда Ўзбекистон ЯИМ 6 фоизга ўсган

2023 йилда Ўзбекистон ЯИМ 6 фоизга ўсган. 2023 йилги давлат бюджети ижросига бағишланган “Давлат бюджети” нашрида шу ҳақда маълум қилинган.

Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналар тўрт ойда қанча солиқ тўлангани маълум бўлди

2024 йил январь — апрель ойларида Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 66 513 та юридик шахс томонидан 12,1 триллион сўм солиқ тўланган. Бу ҳақда Фискал таҳлиллар портали маълум қилди.

2017-2023 йилларда Ўзбекистонда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 1,4 баробар ошди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йилларда Ўзбекистон ҳудудларида саноатнинг ривожланишидаги ижобий ўзгаришларни таҳлил қилди. 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 1,4 баробар ошиб, 2023-йилда 655,8 триллион сўмни ташкил этди.

Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳоттлар ўз натижаси бермоқда

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2017-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни таҳлил қилди. Кўриб чиқилаётган даврда қишлоқ хўжалигида бир қатор муҳим ислоҳотлар амалга оширилди ва улар соҳа ривожига янги бир туртки берди.

2017-2023 йилларда Ўзбекистонда пул-кредит ва банк тизимида қандай ўзгаришлар рўй берди?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда пул-кредит ва банк тизимида рўй берган ўзгаришларни таҳлил қилди. Таҳлил натижаларига кўра, 2017-2023 йиллар оралиғида тижорат банкларидаги жами депозитлар қолдиғида ўсиш кузатилган.

«Миллий қадриятларга асосланган иқтисодиёт: негизлар ва фаровонлик уйғунлигининг эмпирик таҳлили

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан “Миллий қадриятлар” рўйхати шакллантирилди ҳамда уларнинг иқтисодий тараққиёт билан боғлиқлиги таҳлил қилинди. Дунёда ҳар бир миллат ва халқнинг ўзлигини англаши ва асраши, шаънини улуғлашида қадриятларнинг аҳамияти беқиёс.

2017-2022 йиллар давомида АКТ соҳасида товарлар экспорти ва импортини баҳоланди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2022 йиллар давомида АКТ соҳасида товарлар экспорти ва импортини баҳолади. АКТ товарлари экспорти:➖ Кўриб чиқилаётган даврда АКТ товарлари экспорти ҳажми 7,9 баробар ошди ва 2022-йилда 84,3 миллион АҚШ долларини ташкил этди (умумий товарлар экспортининг 0,4 фоизи).

Ўзбекистонда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6 фоизга ошди

2023 йил якунларига кўра, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6 фоизга ошган ва барча муҳим тармоқларда ўсиш суръатига эришилган. МҲТИ экспертларининг таҳлилича, саноат соҳасидаги ўсишнинг интенсивлиги 2022 йилдагига нисбатан 0,8 фоизга юқори бўлди.

2023-йилда Ўзбекистонда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6 фоизга ошди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2023-йилда саноат соҳасида эришилган ўсишнинг асосий омилларини таҳлил қилди.  2023-йил якунлари бўйича саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6 фоизга ошди ва барча муҳим тармоқларда ўсиш суръатига эришилди.  Саноат соҳасидаги ўсишнинг интенсивлиги 2022-йилдагига нисбатан 0,8 фоиз пунктига юқори бўлди.

Ўзбекистон банк тизимидаги рақобат даражаси таҳлил қилинди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан 2023-йилнинг 4-чорагида Ўзбекистон банк тизимидаги рақобат даражаси таҳлил қилинди. Ҳисоб-китоблар иқтисодиётда бозорнинг рақобат динамикасини аниқлашда кенг қўлланиладиган HHI (Херфиндал-Хиршман индекси) концентрация кўрсаткичидан фойдаланган ҳолда амалга оширилди.

Дунёда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар сиёсатининг бугунги йўналишлари ва Ўзбекистондаги вазият

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари дунёда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар сиёсатининг бугунги йўналишлари ва Ўзбекистондаги вазиятни таҳлил қилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси — UNCTAD маълумотларига кўра, 2022-йилда кўплаб мамлакатлар инвестиция сиёсати чораларини ишлаб чиқиш бўйича ўз фаолиятини кучайтирган.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида янги савдо йўлаги очилди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Мазкур янги савдо йўли Ўзбекистонни Хитойнинг шарқий қисмида жойлашган Синдао шаҳри билан боғлаб, юк ташувларини тез, тежамкор ва хавфсиз амалга ошириш имконини бермоқда.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 ... 17 Вперёд

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.