Бухорода автобусда йўловчи қизга шилқимлик қилган эркак қамалди

"Автобусда билмасдан ножўя ҳаракат қилдим, Кечирим сўрайман", - дейди судланувчи эркак. Аввалроқ, Бухоро шаҳрида жамоат транспортида қизболага тегажоғлик қилган йигит ҳақида хабарлар тарқалгани ҳамда Бухоро вилоят ИИБ ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб бораётгани ҳақида хабар бергандик.

IELTS, СEFR каби тил сертификати бор ўқувчилар мактабда шу фан имтиҳонидан озод бўлади — рўйхат

Бу йил мактабдаги якуний имтиҳонларда креатив ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган топшириқлардан фойдаланилади. Жорий 2023 йил мактаб ўқувчиларининг якуний имтиҳонларида креатив ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган топшириқлардан фойдаланилади.

Нукусдаги турар-жой биносида юз берган портлаш вайроналари остидан чиқариб олинган 5 ёшли қизча вафот этди

Январь ойи охирида содир бўлган портлаш натижасида қизнинг отаси онаси, хотини ва икки фарзандидан айрилган эди. Жорий йилнинг январь ойи охирида Нукус шаҳридаги 4 қаватли уйда газ портлаши оқибатида вайроналар остидан олиб чиқилган 5 ёшли Тирнакова Элвира шу йилнинг 8 март куни касалхонада вафот этди, дея хабар берди Kruz.uz.

Зангиота юқимли касалликлар шифохонасигача автобус қатнови йўлга қўйилади

Метро бекатидан Зангиотадаги клиникага қадар 154-сонли йўналиш ишлаб чиқилиб, тендерга қўйилди. Ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси вақтинчалик кўчирилгани ва жамоат транспорти мавжуд бўлмагани ходимларга ноқулайлик туғдираётгани тўғрисида эълон қилинган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Қашқадарёдаги тўй кортежида машина ойнасидан танасини чиқариб пул сочган куёвжўралар жазоланди — видео

Сохта пул сочиш жараёнида операторлик қилган видеотасвирчига ҳам чора кўрилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарёдаги тўйда куёвнинг дўстлари автомашина ҳаракатланиши вақтида ойнадан танасини чиқариб, сохта пуллар сочгани акс этган видео тарқалди.

Самарқандда 18 ёшли талаба қиз ўзини каналга ташлади

Марҳуманинг ўлими сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 10 март куни соат 21:25 ларда Оқдарё тумани «Ўзбекистон» маҳалласида яшаган 18 ёшли талаба қиз Оқдарё тумани ва Самарқанд туманини боғлаб турувчи Қорадарё кўпригидан ўзини сувга ташлаб жонига қасд қилган.

Андижонда 43 ёшли эркак 14 ёшли болани дўппослади — видео

Андижон вилояти ИИБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди. Ижтимоий тармоқларда Шаҳрихон туманидаги савдо дўконида 14 ёшли боланинг калтаклангани акс этган видео тарқалган эди.

Бухорода одамларга қасддан ОИТС тарқатиб юрган эркак ва аёл ушланди

48 ёшли эркак ва 24 ёшли аёл мазкур инфекцияга чалинганлигини била туриб, бошқалар билан жинсий яқинлик қилиб юрган. Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, ОИТС ва ОИВ инфекциясини қасддан бошқаларга юқтирган фуқаролар аниқланган.

Умумхалқ ҳашарини ўтказиш бошқа кунга кўчирилди

Аввалроқ, Ўзбекистонда 11 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши ҳақида хабар берилганди. Умумхалқ хайрия ҳашари 11 мартда эмас, 18 март куни бўлиб ўтиши маълум бўлди.

Фарғонада эркак қушни машинанинг ойнасига ёпиштириб, қийноққа солди — видео

Мазкур фуқаронинг шахсига аниқлик киритилган. У нима сабабдан бу ишни қилганини тушунтирди.

Ўзбекистон бўйлаб 5G технологияси жорий этилади

Март ойидан бошлаб мобил Интернет тезлиги оширилади. Жорий йилнинг март ойидан бошлаб мобил интернет тезлиги оширилади ва бутун мамлакат бўйлаб 5G технологияси жорий этилади, дея хабар берди «Ўзбектелеком» АК ахборот хизмати раҳбари Темур Мамажонов АОКАда ўтказилган брифингда.

Бухорода автобусда бир эркак қизга тегажоғлик қилгани айтилмоқда — видео

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарларга кўра, эркак қизнинг олдига келиб, унга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилган. Қиз эса қўрқиб кетиб, бақириб юборган.

Тошкентнинг марказий кўчалари 2 кунга ёпилади — харита

Жорий йил 11-12 март кунлари пойтахтда оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, жорий йилнинг 12 март куни Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Тошкентдаги мактабда ўқувчини дарс вақтида калтаклаган ўқитувчи жазоланди

Ўқувчи дарс вақтида телефон ўйнаб, ўқитувчининг дарс ўтишига халақит берган. Жорий йилнинг 2 март куни Тошкент шаҳридаги мактабларнинг бирида ўқитувчи ўқувчини калтаклагани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Ўзбекистон фуқароси Украина ҳудудида қуролли тўқнашувда қатнашиб ҳалок бўлди

Россияда мусофир бўлиб ишлаган 43 ёшли Қорақалпоғистон фуқароси жанговар ҳаракатлар натижасида ҳалок бўлди. Жорий йилнинг 30 январь куни Россия томонидан Украина ҳудудида жанг қилган 43 ёшли Ф.Х.нинг жасади Ўзбекистонга етказилди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.

Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ўтказиладиган сана аниқ бўлди

Конституциявий қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди. Ҳеч ким қарши овоз бермади.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини юзага келиши кутилмоқда

Ўзгидромет қатор вилоятларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 11-12 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:  Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида; Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида; Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида; Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида; Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида; Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида; Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида; Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида; Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда очиқ-cочиқ кийиниб юрадиган аёлларни танқид қилган талаба қиз жаримага тортилди — видео

У аёлларга видеомурожаат қилиб, видеони ижтимоий тармоққа жойлаган. ИИВ ҳолатга муносабат билдирди.

Самарқандда Nexia-3 очиқ ертўлага тушиб кетди — видео

20 ёшли ҳайдовчининг рул бошқарувини йўқотиши сабаб машина қурилиш ишлари олиб борилаётган бинонинг ер тўласига тушиб кетди. Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йил 7 март куни тунги соат 21:40 ларда Самарқанд шаҳар Садриддин Айний кўчасида ҳайдовчи 2003 йилда туғилган Самарқанд туман “Қўлбапоён” МФЙда яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган Nexia-3'да йўловчиларсиз ҳаракатланиб бораётиб рул бошқарувни йўқотган.

Актриса Луиза Расулова онаси билан бирга калтаклангани айтилди— видео

Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди. Аввалроқ актриса Луиза Расулованинг мурожаати акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Эртага Тошкентнинг 4 та туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Бунга юқори босимли газ қувурига электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлган. Жорий йилнинг 10 март куни соат 10:00дан 17:00га қадар Яшнобод, Миробод, Бектемир ва Учтепа туманларининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Самарқандда 38 ёшли эркак вояга етмаган қизни ўғирлаб кетди

У ўқув маркази олдида турган 14 ёшли қизга ўзини киракаш деб таништирган ва қизни машинага ўтирғизган. Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йилнинг 8 март куни соат тахминан 8:00 ларда 1985 йилда туғилган фуқаро С.У.

Мактабларда баҳорги таътилнинг бошланиш санаси маълум бўлди

Қайд этилишча, IV чорак 27 март санасидан бошланади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 21 март санасидан бошланиб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.

Президентнинг айрим ваколатлари парламентга ўтказилмоқда

Янги Конституциявий қонуни лойиҳасига кўра, бош прокурор, Ҳисоб палатаси раҳбарлигига номзодлар аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин президент томонидан тайинланади. Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокама этилмоқда.

Май ойидан бошлаб Humo ва UzCard'дан битта банкоматда пул ечиш мумкин бўлади

Президент, йил охиригача Humo ва UzCard интеграциясини якунлаш бўйича топшириқ берди. Президент аҳоли томонидан тўловларни амалга ошириш учун қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қарорни имзолади.

Абдулазиз Комиловнинг ўғли сотиб олган собиқ ДХХ биноси маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилган

Маълум қилинишича, хусусийлаштирилган мазкур бино давлат мулки эмас, лекин давлат назоратида. Бугун, АОКАда Маданий мерос агентлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Тошкентда 37 ёшли журналист вафот этди

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмокда. Жорий йилнинг 8 март куни 37 ёшли журналист Акмал Тошев вафот этганлиги юзасидан Бектемир тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмокда, дея хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.

«Қўйлиқ» метро бекати бир ҳафтага ёпилади

Бу даврда метрополитеннинг ер устки 6-(Янгиобод) ва 7-(Қўйлиқ) бекатлари оралиғида қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилади. Жорий йил 11 мартдан 18 мартгача кўтарилган метро линиясининг 7-«Қўйлиқ» бекати вақтинчалик ёпилади, деб хабар берди пойтахт метрополитени матбуот хизмати.

Тошкентда ижарага олинган хонадондан ўлик ҳолда топилган россиялик журналист Александр Нечаевнинг ўлими сабаби маълум бўлди

Бош прокуратура суд-тиббий экспертизасининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Кеча россиялик журналист Александр Нечаев Тошкентда ижарага олинган хонадондан ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.