Самарқандда синфхонадаги синиқ доска янгисига алмаштирилди

Аввалроқ, мактаб синфхонасида ўқувчилар яроқсиз ҳолга келган доскадан фойдаланишаётгани ҳақида сурат тарқалганди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамованинг хабар қилишича, мазкур сурат Булунғур тумани "Чўянтепа" МФЙ Мўғил қишлоғидаги 13-мактабда олинган.

Фарҳод Маннопов бассейнда жароҳат олгандан кейин олинган сўнгги видео эълон қилинди

Эълон қилинган видеода вайнер Улуғбек Шодибеков Фарҳоднинг бассейнда қандай жароҳат олгани ҳақида гапириб беради. «У сув остида сузди ва қандай қилиб бассейннинг охирига сузиб келганини сезмай қолди, шундан сўнг бор кучи билан бошини бассейн четига уриб олди», — деди Улуғбек.

Ўзбекистонда текширилган 29 номдаги ош тузидан 22 таси талабларга номувофиқ деб топилди — рўйхат

Мамлакатда истеъмол қилинадиган ош тузи маҳсулотларининг намуналари синовдан ўтказилди ва синов натижалари эълон қилинди. Ўзбекистонда 22 номдаги ош тузи талабга жавоб бермаслиги аниқланди.

Янги Ўзбекистон боғига олиб борувчи йўл 1 ойга ёпилди

Чўлпон кўчасига кириш «Жарбоши» аркасининг янги қурилган йўли орқали амалга оширилади. Йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, жорий йилнинг 4 март куни соат 09:00 дан 4 апрель кунига қадар, Чўлпон кўчасидан Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасига олиб чиқувчи йўл қисман ёпилди.

Ўзбекистонлик олимлар томонидан аччиқ қалампирнинг янги нави яратилди

Аччиқ қалампирнинг янги нави мамлакатда иссиқхонада етиштиришга мослаштирилган илк маҳаллий нав ҳисобланади. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти селекционер олимларининг кўп йиллик самарали изланишлари натижасида Ўзбекистонда илк бор аччиқ қалампирнинг иссиқхонада етиштиришга ва маҳаллий тупроқ иқлим шароитига мос "Шарқ гавҳари" нави ихтиро қилинди.

Туркманистонда 8 март муносабати билан хотин-қизларга пул совғаси берилади

Президент Сердар Бердимуҳамедовнинг фармойишига мувофиқ, мамлакатдаги ҳар бир хотин-қизларга 17 доллардан пул совғаси топширилади. Туркманистонда 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан президент Сердар Бердимуҳамедов номидан хотин-қизларга пул совғалари берилмоқда, дея хабар берди turkmenistan.gov.tm нашри.

"Док-1 Макс" сиропини ишлаб чиқарган Ҳиндистон компанияси мансабдорлари ҳибсга олинди

Ҳиндистон полицияси Ўзбекистонда болалар ўлимига сабаб бўлган сиропни ишлаб чиқарган Marion Biotech компаниясининг мансабдорларини ҳибсга олди. Ҳиндистоннинг Ноида шаҳри полицияси кеча, 3 март куни Marion Biotech фармацевтика компаниясининг 3 нафар юқори лавозимли ходимини ҳибсга олди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишдан бўшатилганидан сўнг илк бор кўриниш берди

Пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Пахтакор" стадионида кўриниш берди. Футбол янгиликларини бериб борувчи Championat.asia нашрининг ёзишича, Жаҳонгир Отиқхўжаев Тошкентдаги “Пахтакор" футбол стадионида “Пахтакор" - “ Олимпик" клублари учрашувига келган.

Тошкент шаҳар ИИББ ота-оналарни "Рёдан" ҳаракатидан огоҳлантирди

Мазкур халқаро ёшлар ҳаракати аъзоларининг ўргимчак расмли футболкалар кийган ҳолда тажовузкор ҳаракатларни амалга ошириши аниқланган. Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизматининг хабарига кўра, шаҳар ИИББга япон комиксларидан бирининг қаҳрамонларидан илҳомланган "Рёдан" халқаро ёшлар ҳаракати мухлислари Ўзбекистонда ҳам борлиги ҳақидаги хабарлар келиб тушган.

Озодбек Назарбеков Ўзбекистондаги меҳмонхоналарни миллийча жиҳозлаш ва дизайн қилишни таклиф қилди

Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков сайёҳларнинг Ўзбекистон ҳақидаги тасаввури шакллантириш учун меҳмонхоналарни миллий ва классик услубларда дизайн қилиш кераклигини айтди. Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков Ўзбекистон Отелерлар уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган «Меҳмонхона бизнеси форуми»да иштирок этди.

Ўзбекистонда "свет", газ ва сувдан ноқонуний фойдаланиш ўғирлик жинояти билан тенглаштирилмоқда

Сенаторлар энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши бўйича қонунни маъқуллашди. Бугун, 3 март куни бўлиб ўтаётган сенатнинг ялпи мажлисида “Энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

Тошкентга Хитойдан 800 та йўловчи автобуслари олиб келинди — фото

Хитой компанияси Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун электробус ва табиий газда ишлайдиган автобуслар етказиб берди. Аввалроқ, Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 300 та электробуслар ва 500 та табиий газда ишлайдиган автобусларни харид қилиш бўйича Хитойнинг Yutong Bus & Coach компанияси билан келишувларга эришилгани ҳақида хабар бергандик.  Компаниянинг маълум қилишича, Ўзбекистонга жами 800 та автобус — 300 та электробуслар ва 500 та табиий газда ишлайдиган автобуслар етказиб берди.  Қайд этилишича, бу Хитой компаниясининг жорий йилда олган энг йирик автобус буюртмаси бўлган.

Деҳлидан Москвага учаётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди

Маълум бўлишича, самолётдаги йўловчи аппендицит хуружига учраган. Шу сабаб экипаж муқобил аэродромга қўнишга қарор қилган.

Сирдарёдаги "Халқ банки"да салкам 3,9 млрд сўм "еб юборилгани" аниқланди

ДХХ "Халқ банки"нинг Ховос филиали масъул ходимини қамоққа олди. ДХХ "Халқ банки"нинг Ховос филиалида пуллар талон-торож қилинганлиги аниқлади.

Наманганда янги “Coca-Cola” заводи қурилади

100% улуш миқдори хорижий инвестиция лойиҳасини амалга оширилиши натижасида 300 нафар янги иш ўринлари яратилади. Наманган вилояти марказида Cоcа-Cола ичимлиги ишлаб чиқарилади.

Бухорода 2006 йилда туғилган қизни фоҳишаликка ундаган қиз ушланди

Аниқланишича, вояга етмаган қизни фоҳишалик қилишга ундаган қизнинг ўзи 19 ёшда. Бухорода вояга етмаган қизни фоҳишаликка ундаган қиз қўлга олинди.

Ўзбекистонда импорт товарлари учун истеъмол кредитлари беришга рухсат берилади

Сенаторлар импорт қилинадиган товарларни харид қилиш учун кредит беришга рухсат берувчи қонунни маъқуллади Сенатнинг бугунги ўттиз еттинчи ялпи мажлисида "Молиявий истеъмол кредити бериш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан "Истеъмол кредити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилди.  Унга кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган товарлар (хизматлар) учун ҳам истеъмол кредити ажратишга рухсат бериш кўзда тутилган. Марказий банкнинг маълумотларига кўра кейинги уч йилда аҳолига миллий валютада ажратилган кредитларда мақсади белгиланмаган кредитлар тоифасига кирувчи микроқарз 2020 йилда 5,8 трлн.сўмни, 2021 йилда қарийиб 1,7 баробарга ўсиб, 9,9 трлн сўмни ташкил этган, 2022 йилда эса 21,6 трлн сўмни ташкил этиб (ўтган йилга нисбатан ўсиш сурати – 2,2 баробарга) етди.

Диний нашида учун 5 йилга қамалган 22 ёшли талаба йигит озодликка чиқарилди

Бугун чиқарилган апеллация судининг ажримига мувофиқ, унга тайинланган 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳукмга ўзгартирилди. 2023 йилнинг январь ойида Тошкентда 2001 йилда туғилган йигит ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган қўшиқларни (нашида) юклаб олиб, интернетда тарқатгани сабаб 5 йилга қамалгани ҳақида хабар бергандик.  Тошкент шаҳар суди Матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун, 2 март куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида судланувчи С.

Ўзбекистонда февраль ойида 23,2 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланди

Бир ой ичида 258 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Февраль ойида 23,2 млрд сўмлик ёки 258 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг миқдордаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Telegram орқали порнографик сурат ва видеолар тарқатган эркак қамалди

Нукусда яшовчи шахс Telegram орқали ҳар хил шармандали мазмундаги порнографик сурат ва видео тарқатгани сабаб судланди. Қорақалпоғистон ИИВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Нукус шаҳрида яшовчи Ж.Г.

Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга такроран жалб қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Сенаторлар ўқитувчиларни ўз фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилганлик учун жиноий жавобгарликни, уларнинг фаолиятига аралашганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Сенатнинг 37-ялпи мажлисида “Педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинди.

Тиббиёт ходимига таъсир ўтказганлик ва унинг фаолиятига аралашганлик учун 15 суткагача қамоққа олиш белгиланди

Шифокорлар ва тиббиёт ходимларига ҳужум қилиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани муносабати билан сенаторлар "Тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этиш тўғрисида"ги қонунни маъқуллади. Сенатнинг 37-ялпи мажлисида “Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун тасдиқланди.

Ўтган йили Сенат 69 та қонунни маъқуллаб, 8 тасини рад этди

Сенатнинг 2022 йилдаги фаолияти якунлари бўйича ҳисобот берилди. Бугун, 2 март куни сенатнинг ўттиз еттинчи ялпи мажлисида Олий Мажлис Сенатининг 2022 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган масала ҳам кўриб чиқилди.  Қайд этилишича, ўтган йили қонунчилик йўналишида жами 79 та қонун кўриб чиқилди.

Тошкентда йўловчи талашиб муштлашган автобус ҳайдовчилари 7 суткага қамалди

Улар ҳаракат давомида бир-бирларига йўл бермасдан келиб, жамоат жойида жанжаллашиб, майда безорилик қилишган. Кеча, 1 март куни Тошкентда автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашгани ҳақида хабар берган эдик.

31 та йирик корхонанинг давлат улушлари Стратегик ислоҳотлар агентлигига берилди

Ислоҳот қилинадиган компаниялар рўйхатига «Ўзбекнефтгаз», «Ўзтрансгаз», «Ўзавтосаноат», «Ўзбекистон ҳаво йўллари», ОКМК, НКМК ва бошқалар киради. "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" президент қарори қабул қилинди.  Ҳужжатга кўра, 2023–2025 йилларда ислоҳ қилинадиган ва операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар (31 та) рўйхати тасдиқланди.

ППХ ходимлари мактаблар атрофида патруллик қилишни бошлайди

Мактаб ўқувчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳар куни эрталаб соат 07:00 дан бошлаб ППХ ходимлари мактаблар атрофида патруллик қилади. Болаларнинг ўғирланиши ҳақидаги сохта хабарлар тарқалганидан сўнг, Тошкент шаҳар ИИББ хабар беришича, сўнгги 5 йил ичида бирорта ҳам бола ўғирлаш ҳолати кузатилмаган бўлса ҳам пойтахтда болалар хавфсизлиги бўйича чора-тадбирларни кучайтиришга қарор қилинди.

Наманганда ҳокимлик юрисконсульти $5 минг пора билан қўлга тушди — видео

Иқтисодий судда фермер "ишини ҳал қилиб бермоқчи" бўлган ҳокимлик ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. ДХХ хабарига кўра, Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Қашқадарёда сохта ЙПХ ходими ролини ўйнаган вайнерлар 15 суткага қамалди — видео

Улар ЙПХ ходимининг махсус кийимини ноқонуний кийиб, видеони Instagram'га жойлаштирган. Жорий йилнинг 21 январь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар "Ғалаба" маҳалласи Ғафур Ғулом кўчасида М.Н ва Х.С Ички ишлар органларининг махсус кийим-бошини ноқонуний кийиб, видеоролик тайёрлаб, уни ижтимоий тармоққа жойлаштирган.  Ўрганишлар давомида ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган фуқаролар Шаҳрисабз шаҳар ва Наврўз туманида яшаши маълум бўлган.

“Туркистон” хусусий тижорат банки банкрот деб эълон қилинди

Банкнинг тугатиш комиссияси ўз фаолиятини тугатганлиги маълум қилинди. Ўзбекистон Марказий банки хабарига кўра, 2023 йил 15 февралдаги Тошкент туманлараро иқтисодий судининг “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкини банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори ва Марказий банк Бошқарувининг тегишли қарорига асосан “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкининг тугатиш комиссияси ўз фаолиятини тугатганлиги ҳамда суд томонидан А.Келдиев тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланганлиги маълум қилинади.  Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг октябрь ойида Марказий банк “Туркистон” банкидан лицензия чақириб олгани ҳақида хабар бергандик.

Эртага Тошкентдаги бир туман аҳолиси вақтинча "свет"сиз, иккинчиси эса газсиз қолади

Юнусобод туманидаги айрим ҳудудларда электр энергияси, Яшнобод туманидаги ҳудудларда эса газ таъминоти вақтинча ўчирилади. Жорий 2023 йилнинг 2 март куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида электр энергияси соат тонгги 08:00 дан 17:00 га қадар вақтинчалик ўчирилади, дея хабар бермоқда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.