Тошкентда Lacetti'да қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди

Ушбу шахс тегишли ҳужжатларсиз, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳолда автомашинани бошқарган. Тошкентда Lacetti автомашинаси йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб ҳаракатланганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Uzbekistan GTL заводида чиқарилаётган синтетик дизель ёнилғиси деярли 14 млн сўмгача арзонлаштирилади

Бугунги кунга қадар биржа савдолари орқали истеъмолчиларга синтетик дизель ёнилғиси 1 тоннаси 15,5-18,9 млн сўмдан сотилганди. Жорий йил июль ойидан бошлаб ички истеъмолчиларга юқори сифатли, К-6 экологик синфига мансуб, Евро 6 талабларига тўлиқ жавоб берадиган синтетик дизель ёнилғиси Ўзбекистон товар хом-ашё биржаси орқали реализация қилинмоқда.

Урганчдаги Жалолиддин Мангуберди мажмуаси очилди — фото

Шавкат Мирзиёев 8 гектар майдонга қурилган мажмуада жойлашган Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди. Бугун, 29 август куни Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди.

АҚШдаги Ниагара шаршарасида Мустақиллик куни муносабати билан Ўзбекистон байроғи товланади

Ниагара шаршарасининг 15 дақиқа давом этадиган Ўзбекистон давлат байроғи ранглари билан ёритилишини жонли эфирда томоша қилиш мумкин. Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 31 йиллигини нишонлаш куни, 1 сентябрь куни Канададаги энг машҳур шаршара ва Шимолий Aмерикадаги энг машҳур сайёҳлик жойларидан бири – Ниагара шаршараси Ўзбекистон давлат байроғи рангларида ёритилади.

Расман: ОТМларнинг барча босқич талабалари учун тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди

Тўлов-контракт қиймати 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади. Ўзбекистонда 2022/2023 ўқув йили учун барча йўналишлар бўйича тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди.

ДТМ мандат натижаларини эълон қилди

Натижаларни 6 хил усулда билиш мумкин. Давлат тест маркази 2022/2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилди.

Ўзбекистонда 1 сентябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари,"такси" ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилади, саёҳат қилганларга харажатларнинг бир қисми қайтарилади — қонунчиликдаги шу ва бошқа ўзгартиришлар 1 сентябрдан кучга киради. Ўзбекистонда 1 сентябрдан қонунчиликда бир қатор ўзгартириш ва янгиликлар бўлади.

Энди ID-карта ва “загранпаспорт” фуқаронинг уйигача етказиб берилади — қонун лойиҳа

Муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасига кўра, ID-карта, “загранпаспорт”, "техпаспорт" ва автомобиль рақамларини фуқароларнинг уйига ёки унинг турган жойига етказиб бериш хизмати жорий этилади. “Аҳолига миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, шунингдек, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” Ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Тошкентда ДХХ 2 та адвокатни пора билан қўлга олди

Улардан бири $23 минг, иккинчиси $12 минг пора олган вақтда ушланган. Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати, 1985 й.т.

Тошкентнинг икки кўчаси вақтинча ёпилади — харита

Йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб икки кўчада транспорт ҳаракати чекланади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан пойтахтнинг қуйидаги икки кўчаси 27 август куни соат 9:00 дан соат 13:00 га қадар вақтинча ёпилади.  — Сеул кўчаси Фурқат кўчаси билан кесишмасидан Бунёдкор шоҳ кўчаси билан кесишмасигача; — Мўминова кўчаси Шаҳриобод кўчаси билан кесишмасидан Дўрмон йўли кўчасигача.

Қаршида 24 дона дарахтларни кесиб юборган фуқарога 3 млн сўм жарима солинди

Мазкур фуқаронинг табиатга етказилган зарар миқдори 156 млн сўм ҳисобланган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қарши шаҳрида қарағай дарахтлари кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистонликлар йил бошидан буён харид кэшбеклари орқали 330 млрд сўм ишлаб олишди

Январь ойидан бошлаб салкам 1,1 млн кишига харид учун кэшбек тўлаб берилган. Жорий йилнинг январь ойидан бери тўланган харид учун кэшбеклар 330 миллиард сўмдан ошди.

Қорақалпоғистонда фойда солиғи ставкаси 15 фоиздан 7,5 фоизга туширилади

Нукус шаҳрида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси икки бараварга камайтирилади. Президент Қорақалпоғистонда қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Aёлнинг боғчада калтакланиши билан боғлиқ воқеа тафсилотлари маълум бўлди

Боғча болалари олдида жисмоний зўравонликка учраган аёл мактабгача таълим муассасаси ходими эмаслиги айтилди. Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида эр рашк сабаб хотини ишлайдиган хусусий уй боғчасига бориб болалар кўз ўнгида уни бўғизлагани акс этган хабар ижтимоий тармоқралда тарқалди.

Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинди

ОТМлар тасарруфидаги академик лицейларга кириш имтиҳонларининг якуний натижалари (мандат) эълон қилинди. 2022/2023-ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга кириш имтиҳонларининг якуний натижалари (мандат) эълон қилинди.  Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Истеъфога чиқарилган ҳарбийлар хизмат муддатидан қатъи назар уй-жой билан таъминланади

Шунингдек, умумий ҳарбий хизмат муддати 20 йил бўлган ҳарбий хизматни ўтаб, резервга бўшатилганларга ҳам давлат ҳисобидан турар-жой берилади. Президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари, ҳарбий хизматдан резервга (истеъфога) бўшатилган (чиқарилган) фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини уй-жой билан таъминлаш тартиби такомиллаштирилади.

Тожикистон чегарадаги ковид чекловларини қайтарди

Эндиликда Тожикистонга кирувчи ёки ундан чиқиб кетаётган ўзбекистонликлар коронавирусга ПЦР тести натижаларини ёки коронавирусга қарши эмланганлик сертификатини тақдим этишлари керак. Тожикистон ПЦР тести натижаси ёки COVID-19 га қарши эмланганлик сертификатини тақдим этиш талабини қайтарди.

Uzbekistan Airways авиачиптани қайта расмийлаштириш хизматини йўлга қўйди

Авиакомпаниянинг қайд этишича, эндиликда йўловчилар сотиб олинган авиачиптанинг жўнаш санаси ва вақтини ўзгартириши мумкин. Uzbekistan Airways йўловчилар учун янги “Aвиачиптани қайта расмийлаштириш” хизматидан фойдаланиш имкониятини яратди.

Бизнес-омбудсман 142 нафар мансабдорни жавобгарликка тортди

Масъул шахслар томонидан тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қонун ҳужжатлари талаблари ва давлат хизматларини кўрсатиш муддатларига риоя қилмаслик ҳолатларига йўл қўйилган. Бизнес-омбудсман томонидан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг қуйи тизимларида ўтказилган ўрганишларда 1044 та ҳолатда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Тошкент ва бошқа шаҳарларда озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган ярмаркалар иш бошлади

Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва вилоят марказларида озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган бозорчалар ташкил қилинди. Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва вилоят марказларида Мустақиллик байрами арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган байрам ярмаркалари иш бошлади.

Ўзбекистонда 7 ойда 10,5 минг нафардан ортиқ эгизаклар туғилди

3 ва ундан ортиқ эгизаклар сони 250 нафарини ташкил этди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида республикада 10 621 нафар эгизак туғилиш ҳолати қайд этилган.

Ўзбекистон ва Корея Тошкент вилоятида йил давомида қулупнай етиштириш учун иссиқхона қуради

Икки давлат ўртасида қиймати 3,7 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш бўйича келишув имзоланди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Корея қишлоқ тараққиёти корпорацияси (KRC) ҳамда Кореянинг озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқчилик соҳаларидаги таълим, тарғибот ва ахборот хизмати агентлиги (EPIS)вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

"Соф" иш ҳақи рейтингида Ўзбекистон 96-ўринни эгаллади

Ўзбекистон 106 та давлат орасида солиқлардан кейин ўртача ойлик иш ҳақи бўйича мамлакатлар рейтингида 96-ўринни эгаллади. “Соф” иш ҳақи (солиқларни ҳисобга олмаганда) ўртача ойлик иш ҳақи бўйича мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 106 ўриндан атиги 96-ўринни эгаллади.

Ер участкалари ва кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқни тугатиш бўйича бир қатор тартиблар бекор қилинди

Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш бўйича президент фармони қабул қилинди. Унга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги тартиблар, талаблар ва чекловлар бекор қилинади: Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши учун асос бўлган ҳужжатларни бекор қилиш йўли билан ер участкасига бўлган ҳуқуқни тугатиш.

Тошкентдаги АОКА биносининг фасади рухсатсиз таъмирланаётгани айтилди

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ушбу ҳолатга муносабат билдирди. Давлат муҳофазасига олинган Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Навоий кўчаси 30-уйда жойлашган AОКA биносининг фасади, “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи тарафида таъмирлаш ишлари Маданий мерос агентлигининг тегишли рухсати олинмасдан туриб амалга оширилаётгани ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Бўзсув каналига заҳарли канализация сувлари оқизилаётгани айтилди

Каналга 7 та тўқимачилик ва 2 та корхона ишчилари томонидан мунтазам равишда меъёрдан ортиқ ифлосланган моддалар ва рангли эритмалар ташлаб келинган. Бўзсув каналининг Зангиота туманининг "Токзор" МФЙ ҳудудидан ўтган қисмига заҳарли канализация сувлари оқизилаётгани тўғрисидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Наманганда қадимий Зардуштийлар ибодатхонаси топилди

Ибодатхона тош даврига тегишли бўлиб, минтақада зардуштийликнинг кенг тарқалиши билан боғлиқ. “Ички ва халқаро туризмнинг “Учтепа-Булоқмозор” мажмуаси археологик ёдгорликларини ўрганиш ва уларни мовий осмон остидаги музейга айлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида Норин туманида зардуштийлик даврига оид қадимий ибодатхона аниқланди.

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этишни таклиф қилди

Ушбу лойиҳани тайёрлаш АТК ва Қурилиш вазирлигига топширилди. Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Самарқанд вилоятида бўлиб турибди.

Онлайн қимор учун пул солиб бераётган "пайнетчилар"га жазо кучайтирилиши мумкин

Пайнет орқали ноқонуний онлайн-тотализаторларга тўловларни амалга ошириш имкониятини яратаётган шахсларга жавобгарликни кучайтириш таклиф қилинди. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан онлайн қимор ўйинига қарши қатор таклифларни берди.

“Ҳар доим рулда бўяниб кетаман” — автомобилни бошқариш вақтида пардоз қилган актрисага чора кўрилди

Актриса Дурдона Қурбонова автомобилни бошқариб кетаётган вақтида пардоз қилишини айтиб, видео чиқарди. Шаҳар ИИББ томонидан актрисага нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.