Яккасарой туманидаги икки кўчада автомобиллар ҳаракати вақтинчага чекланади. 15 июнь, шанба куни “Ёшлар ойлиги” лойиҳаси доирасида “Автомобилсиз кун” веломарафони ташкил этилади, деб хабар бермоқда Яккасарой тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Улар фуқароларни маълум бир ҳақ эвазига виза ҳужжатларини тайёрлаш ва Саудия Арабистонига "Ҳаж" зиёратига юборишни ваъда қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ҳудудларда "Ҳаж" зиёратига ноқонуний юбориш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан тезкор тадбирлар ўтказилди.
Куёв бола бириничи бўлиб келган автомобиль эгасига $200 ваъда қилган. Шундан сўнг, кортеждаги машиналар ўртасида тартибсизлик юзага келган.
2023 йилда ўзбекистонликлар 450 миллион доллардан ортиқ харидларни муддати тўлов асосида амалга оширишди ва мамлакатнинг миллионлаб аҳолиси учун муддатли тўлов сервислари оилавий бюджетни бошқаришнинг таниш ва қулай усулига айланди. Муддатли тўлов туфайли болани мактабга тайёрлаш, таъмирлаш ёки янги компьютер сотиб олиш оилавий бюджет учун оғир юк бўлиб қолмайди.
Ушбу қўшимча поездлар Қурбон Ҳайити арафасида 3 кун йўловчиларга хизмат қилади. Қурбон Ҳайити муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 15, 16, 17 июнь кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди, дея хабар бермоқда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Матбуот хизмати.
Ушбу туманлардаги газ етказиб бериш тизимида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Таъмирлаш ишлари туфайли Учтепа, Яккасарой, Миробод, Юнусобод ва Янгиҳаёт туманларининг қуйидаги ҳудудларига 13 июнь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади, дея хабар бермоқда "Ҳудудгаз пойтахт" Матбуот хизмати.
Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудида бўлишини номақбул деб топиш асослари ва тартибини белгиловчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Қонунчилик палатаси депутатлари "Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди ва парламент қуйи палатасига тақдим этди.
Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Жорий йилнинг 16 июнь куни пойтахтдаги 121 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда.
Қурбон ҳайити Тошкент шаҳри масжидларида 16 июнь, якшанба куни эрталаб соат 05:10 да ўқилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматининг хабар қилишича, Тошкент шаҳри масжидларида Қурбон ҳайити намози 2023 йил 16 июнь, якшанба куни эрталаб соат 05:10 да ўқилади.
Жиззах вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори минг доллар ва 1 дона телефонни пора тариқасида олаётганда ушланди. Маълум қилинишича, Жиззах вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори Жиззах шаҳрида яшовчи 1975 йилда туғилган фуқарони муқаддам Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан судланганлик ҳолатини ўзининг ваколатли ҳамкасби орқали олиб ташлаш эвазига пора талаб қилган.
Метро поездлари икки соатга вақтлироқ иш бошлайди. 2024 йил 16 июнь — Қурбон ҳайити байрами куни йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент метрополитени одатдагидан икки соат олдин, яъни, тонги соат 03:00 дан иш фаолиятини бошлайди.
Улар жиноят иши бўйича айбланувчини қамоққа олмаслик эвазига пора талаб қилган. Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси ва 2 нафар суриштирувчиси 7 минг АҚШ доллари пора билан ушланди.
Олий суд Ўзбекистонда январь ойидан бери содир этилган одам савдоси бўйича маълумотларни тақдим қилди. Олий суд берган маълумотга кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан 69 нафар шахс судланган.
Кеча баъзи фуқаролар “Ҳисорак” сув омбори билан боғлиқ ҳолат ҳақида ёлғон хабарлар тарқатишган. Уларга нисбатан жиноий иш очилди.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси тарқалган видеога изоҳ беди. Авввалроқ, ижтимоий тармоқда ИИО ходими фуқароларга куч ишлатгани акс этган видео тарқалди.
Президент “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ўзбекистонда Муборак Қурбон ҳайити 16 июнь, якшанба куни нишонланади, деб хабар бермоқда Мусилмонлар идораси Матбуот хизмати. Президентнинг “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.
6 ёшли боласини икки йилдан бери калтаклаб келган онага суд ҳукми ўқилди. Ундан оналик ҳуқуқи олиб ташланмоқда.
Шаҳрисабз тумани ҳокими ва Қашқадарё вилояти ФВБ бошлиғи “Ҳисорак” сув омборидан туриб аҳолига мурожаат қилди. Кеча, 10 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида жойлашган “Ҳисорак ГЭС” УК бошқармасига қарашли “Ҳисорак” сув омбори тўғонининг чап тарафидан қўшимча туннель очиш мақсадида олиб борилаётган муҳандислик техник тадбирлари вақтида сув сизиб чиқиши ҳолати ҳақида хабар берилганди.
Қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган электр транспорт воситалари эгалари учун тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади. Эндиликда электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг айрим ҳудудларини зарарли чигиртка босгани ҳақидаги видеороликлар тарқалди. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг хабар қилишича, кечанинг ўзида чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати мутахассислари Бухоро вилояти Ромитан туманининг Газли массивида кимёвий кураш тадбирларини олиб борган ва зарарли ҳашарот тарқалиши хавфи бартараф этилган.
Қабул жараёнлари икки босқичда бўлади. Дастлаб микро-ҳудуд доирасида, сўнг микро-ҳудуддан ташқарида.
Вилоят ФВБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди. Ижтимоий тармоқларда Асакада газли сувнинг кислород баллони ёрилиб кеттгани акс этган видео тарқалди.
42 ёшли аёл 22-43 ёш орасидаги 4 нафар аёлни Истанбулга жўнатаётган вақтда ушланди. Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан навбатдаги одам савдоси билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди.
Тожикистонда содир бўлган ер силкиниши Сурхондарёнинг бир нечта ҳудудларида сезилди. Бугун, 10 июнь куни Тошкент вақти билан 08:14 да (10.06.2024 йил, Гринвич бўйича 03:14 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.
Вилоят ҳокимлиги аввалроқ берган эълонига ўзи қайта изоҳ бериб, фестивалга кимлар таклиф қилинганини маълум қилди. Бир неча кун олдин Андижон вилояти ҳокимлиги Андижоннинг Хонабот туманида ўтказилиши режалаштирилаётган “Дунё садолари” фестивалига дунё юлдузлари келиши ҳақида видеолавҳа берган эди.
24 ёшли талаба Telegram орқали йиққан "Ноткоин" крипто-активини сотгани аниқланди ва бунинг учун жазога тортилди. 2024 йил 7 июнь куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузган талаба йигитга жазо тайинланди.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ изоҳ берди. Самарқандда Tracker автомашинаси ҳайдовчиси йўлда ётган итни босиб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Давлат раҳбари қатор топшириқлар бериб, маълумотларни қайта ишлаш маркази ташкил этилиши ва соҳага сунъий интеллектни кенг жорий қилиш кераклигини таъкидлади. Бугун, 7 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментининг Мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш марказини бориб кўрди.
Ҳужжатлар орасида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишида техник кўмак кўрсатиш, энергетик ривожланиш соҳаси, туризм ва бошқа соҳаларда қатор ҳужжатлар имзоланди. Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларацияни имзоладилар.
Яккасарой тумани солиқ инспекцияси бош инспектори, Юқори Чирчиқ тумани солиқ инспекцияси собиқ шўъба бошлиғи ҳамда Қарши ва Ғиждувон туманларида солиқ инспекторлари пора билан қўлга тушди. ДХХ Қарши тумани солиқ инспекцияси бош инспектори, Ғиждувон тумани солиқ инспекцияси катта инспектори, Яккасарой тумани солиқ инспекцияси бош инспектори ва шўъба бошлиғи ҳамда Юқори Чирчиқ тумани солиқ инспекцияси собиқ шўъба бошлиғини коррупция жинояти устида қўлга олди. Қашқадарё вилояти Қарши туман солиқ инспекциясининг сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бош инспектори маҳаллий 5 та МЧЖ фаолияти юзасидан жорий йилнинг сентябрь ойига қадар камерал солиқ текширувлари ўтказмаслик эвазига 2300 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.