Президент Хоразмда 100 мегаваттлик қуёш электр станцияси қурилишини бошлаб берди

Бу лойиҳа ишга тушса, Хоразмда электр энергияси ишлаб чиқариш қувватлари 30 фоизга ошиб, 424 мега-ваттга етади. Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи чоғида 29 февраль куни “Voltalia” компанияси томонидан қуввати 100 мегаваттлик қуёш электр станцияси қурилишини бошлаш маросими бўлди.

Хоразмда ўқитувчининг бошланғич синф ўқувчсини калтаклаши бўйича қўшимча маълумот берилди

Болалар омбудсмани мазкур ҳолат юзасидан батафсил маълумот берди. Аввалроқ, Хоразмда кичик синф ўқувчисини ўқитувчи томонидан калтакланаётганлиги акс этган видео тарқалгани, ҳолатни прокуратура назоратга олгани ҳақида хабар бергандик.

Хоразмда ўқитувчи дарс вақтида ўқувчини калтаклади — видео

Ҳолатга расмий изоҳ берилди. Прокуратура ҳолатни назоратга олди.

Ўзбекистонлик пайвандчи ва электриклар Германияга ишга таклиф этилмоқда

Номзодларга 1800 евродан бошланувчи ойлик маош таклиф этилади. Ўзбекистондаги 18-40 ёшли пайвандчи ва электриклар Германияга ишга таклиф этилмоқда.

Ўзбекистонда биринчи марта Red Bull Jump & Freeze қишки мусобақаси бўлиб ўтади

3 март куни экстрим ишқибозлари Red Bull Jump & Freeze – эркин сузиш элементлари билан ўзига хос қишки мусобақада қатнашиш учун Тошкент вилоятидаги Amirsoy тоғ курортида йиғилишади. Red Bull Jump & Freeze – қорли қияликдан тўғридан-тўғри музли сув билан тўлдирилган ҳовузга тушиш имкониятига эга бўлган сноубордчилар ва чанғичилар учун қизиқарли ва ғайриоддий мусобақа.

Тошкентдаги мактаб ошхоналарида тақиқланган маҳсулотлар савдоси аниқланди

Ҳолат юзасидан Санэпидқўмита изоҳ берди. Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Яшнобод туман бўлими болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлинмаси ходимлари томонидан 156-сонли мактаб ошхонасида мурожаат асосида ўрганиш ишлари ўтказилган.

Тошкент ҳавонинг ифлосланиши бўйича яна дунёда биринчи ўринни эгаллади

Ҳозирги вақтда ҳаводаги майда чанг заррачалар концентрацияси ЖССТ стандартидан 33 баравар юқори. IQAir портали маълумотларига кўра, соат 11:50 ҳолатига кўра, ҳаводаги майда чанг зарралари PM 2.5 концентрацияси 165,5 мкг/м3 ни ташкил этади, бу ЖССТ томонидан тавсия этилган ҳаво сифатининг ўртача даражасидан 33,1 баравар юқори.

Ўзбекистонда бир йил ичида 270 га яқин бола ЙТҲ натижасида ҳалок бўлди

Ўтган йили йўл-транспорт ҳодисаларида 1,5 минг нафардан ортиқ вояга етмаганлар жабрланган. Олий Мажлис Сенатида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг йиғилишида Ички ишлар вазирлигининг 2023 йилда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва олдини олиш борасида тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини қандай қилиб алмаштириш мумкин ва бу қанча бўлади

2024 йилнинг 1 январь санасидан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари бекор қилинди. Қандай қилиб эски намунадаги гувоҳномани янгисига алмаштириш ва бунга кўп вақт кетказмаслик мумкинлигини мақоламизда ўқинг.

Тошкент шаҳри ва вилоятларга ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи 8 та автоматик станциялар келтирилди

Автомат станциялар Андижон, Наманган, Навоий, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва пойтахтда ўрнатилади. Андижон, Наманган, Навоий, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрига 8 та автоматик ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи станциялар келтирилди.

Қорақалпоғистонда 7 та бензин "заправкалар" сифатсиз бензин сотаётгани аниқланди

АЁҚШлар 2023 йилда 26 минг литрдан зиёд сифатсиз АИ-92 бензини сотгани маълум бўлган. Бу ҳолат бу йил ҳам кузатилган.

Тошкентдаги кўчалардан бири икки кунга транспорт ҳаракати учун ёпилади

Йўлнинг ёпилиши таъмирлаш ишлари билан боғлиқ. Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 28 февраль куни соат 20:00 дан 1 мартга қадар Темур Малик ва Мирзо Улуғбек кўчалари чорраҳасидан Султония кўчасигача бўлган қисмида автомашиналар ҳаракати вақтинча чекланади.

Наманган – Москва рейси 10 соатдан ортиқ вақтга кечиктирилди

Рейс йўловчилари авиакомпания томонидан меҳмонхонага жойлаштирилган. Россиянинг "Азимут" авиакомпаниясининг Тошкент вақти билан соат 05:10 да учиши режалаштирилган А49086 (Наманган – Москва) рейси техник сабабларга кўра 10 соатдан ортиқ вақтга кечиктирилди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати.

Ўзбекистон қидирувида бўлган фуқаро Туркияда қўлга олинди

45 ёшли ўзбекистонлик шахс Истанбул шаҳрида ушланди. Туркиянинг Истанбул шаҳрида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни содир этганликда айбланиб, Ўзбекистон томонидан қидирувга берилган икки фуқаро қўлга олинди.

Тошкентда аёл ҳайдовчилар автобус бошқаришни бошлади

Ҳозирда уларга устоз ҳайдовчи томонидан автобусни бошқариш ва йўналиш ҳаракати бўйича тушунчалар берилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ "C" ёки "D" тоифаларига оид автотранспорт воситаларини бошқариш учун аёлларга2,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларини ёки йўловчиларнинг сони 14 кишидан ортиқ бўлган автобусларни бошқаришга рухсат этилиши белгилангани ҳақида хабар берган эдик.  "Тошшаҳартранс" АЖ Матбуот хизматининг хабар беришича, транспорт соҳасида гендер тенгликни таъминлаш мақсадида, аёлларга ҳам катта сиғимли автобусларни (электробус) бошқаришга рухсат этилди.

Тошкент вилоятидаги "метан заправкада" ҳайдовчилар муштлашиб кетди — видео

Газ учун навбат талашиб, уришган ҳайдовчилар бўйича жиноят иши қўзғатилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "метан" газ қуйиш шохобчасида навбат талашиб катта жанжал бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкентда 1,1 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган иссиқхоналар фош этилди

Юнусобод туманида 2 та хонадондаги иссиқхона учун 1,1 млрд сўмлик табиий газ ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Бош прокуратура департаменти хабарига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали ходимлари ҳамкорлигида терговга қадар текширувлар ўтказилган.

Тошкент вилояти ҳокими телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 млн сўм ваъда қилди — видео

Зоир Мирзаев вилоятда "Телефонсиз мактаб" ташаббусини илгари сурди. Буни бажарган мактабга пул мукофоти ваъда қилди.

“Деҳқонобод калий заводи”да чиқинди сувлари “Туяшсой” сойига оқизилаётгани аниқланди — видео

Мазкур заводдан оқова сувлари ифлослангани учун 363 миллион сўмдан ортиқ тўлов ундириладиган бўлди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармаси томонидан Деҳқонобод туманида жойлашган “Деҳқонобод калий заводи” фаолияти ўрганилди.

Январь ойида автомобиллар импорти 4,5 баробар ошди

Ўзбекистонга автомобилларнинг деярли 80 фоизи Хитойдан олиб келинган. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь ойида хориждан қиймати 222,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 10 237 дона енгил автомобил импорт қилган.

Тошкентдаги мебель цехда ёнғин содир бўлди — жабрланганлар бор (видео)

Воқеа жойига 25 та ёнғин-қутқарув экипажи чиққан. Жорий йил 27 февраль куни соат 00:13 да Чилонзор тумани Сугалли ота кўчасида жойлашган ангар сифатида фойдаланиб келаётган мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Тошкентдаги мактабда ўқувчи ўқитувчига қўл кўтарди — видео

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳодисага изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентдаги мактабда ўқувчи йигит ўқитувчига қўл кўтаргани акс этган видео тарқалди.

Ўзбекистонда хорижий интернет-компаниялар 1 йилда 70 млрд сўмга яқин солиқ тўлади

Meta, Google ва Apple энг кўп солиқ тўловчилар рўйхатида кучли учликни эгаллашган. Солиқ қўмитасининг хабар беришича, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 56 та хорижий компания томонидан 2023 йилда 69,8 млрд сўм солиқ тўланган.

“Док-1 Макс” иши бўйича барча айбланувчиларга суд жазо тайинлади — рўйхат

Тошкент шаҳар судида 68 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлган “Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ иш бўйича 23 нафар судланувчига якуний ҳукм ўйилди. Тошкент шаҳар судида “Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ жиноят ишини кўриб, айбланувчиларга қуйидагича жазолар тайинланди: — Фармагентликнинг собиқ раҳбари Сардор Кариевга ЖКнинг ЖКнинг 186-3-моддаси 4-қисми “а”, “б” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а” бандлари билан 2 йил 6 ойга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 18 йилга озодликдан маҳрум этиш; — Ҳиндистон фуқароси, Quramax Mediсal МЧЖ директори Сингҳ Рагвендра Пратарга ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми, 186-3-моддаси 4-қисми “а”, “б” бандлари, 211-моддаси 3-қисми “а” банди, 213-моддаси 3-қисми “а” банди ва 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 3-қисми билан, унг 20 йилга озодликдан маҳрум этиш; — Quramax Medikal” МЧЖ савдо директори лавозимида ишлаган Б.

1 мартдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарни молиялаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, спортчилар учун ID-карталарни жорий этиш ва пойтахтда тиғиз вақтларда юк машиналарининг ҳаракатланишини тақиқлаш – қонунчиликдаги шу ва бошқа ўзгартиришлар 1 мартдан кучга киради. Norma.uz хабарига кўра, 1 мартдан бошлаб қуйидаги ўзгартириш ва янгиликлар назарда тутилган: Озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилувчиларни молиялаштириш Озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилувчиларга экспортдан олдинги ва экспорт савдо операцияларини молиялаштириш учун 2 йилгача муддатга молиявий ресурслар ажратилади: • 100 минг долларгача – экспорт ҳажми 100 минг доллардан 1 миллион долларгача;• 1 миллион долларгача – экспорт ҳажми 1 миллион доллардан 2 миллион долларгача;• 2 миллион долларгача – экспорт ҳажми 2 миллион доллардан 4 миллион долларгача;• 3 миллион долларгача – экспорт ҳажми 4 миллион доллардан ортиқ.

"Док-1 Макс" иши бўйича Сардор Кариев ва Quramax Mediсal МЧЖ директорига жазо тайинланди

Тошкент шаҳар судида “Док-1 Макс” иши бўйича айбланувчиларга суд ҳукми ўқилди. Бугун, 26 февраль куни Тошкент шаҳар судида “Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ жиноят ишини кўриб чиқиш якуни бўйича суд қарори эълон қилинди.

Тошкентда ҳаракатланаётган йўловчи автобус ёнди — видео

Тармоқда тарқалган видеога расмий изоҳ берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентда автобус ёнаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

"Права" учун "форма-083/ҳ"ни онлайн олиш имконияти яратилди

Энди 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани олиш учун тиббиёт муассасасига бориш шарт эмас. My.gov.uz да 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани онлайн олиш қулайлиги яратилди.

Тошкент метроси учун 3 та янги поезд олиб келинди

Ушбу ҳаракат таркиблари 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади. Куни кеча Тошкент шаҳрига тўрт вагонли янги 3 та замонавий метро ҳаракат таркиблари олиб келинди, дея хабар бермоқда "Тошкент метрополитени" ДУК Матбуот хизмати.  Қайд этилишича, ушбу ҳаракат таркиблари белгилан йўриқномага асосан, 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади.

“Умра” сафарини ташкил қилишда фуқароларни сарсон қилган туроператорлар вақтинча ёпилади

Ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят ишига алоқадор туристик корхоналарнинг идентификация рақамларини аниқлаш ишлари бошланди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Транспорт прокуратураси томонидан туризм соҳаси тадбиркорлик субектларига жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилаётганлиги ва Туризм қўмитасига мазкур туроператор ва турагентларнинг лисензияларини тўхтатиб турилиши юзасидан хат юборилганлиги бўйича хабарлар тарқалди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.