Жорий йилнинг 20 июль куни соат 14:30 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ” сув омборининг “Бурчмулла” сув ҳавзасига дам олиш мақсадида келган Зангиота туманида истиқомат қилувчи 19 ёшли фуқаро скутерни ҳайдаш вақтида бошқарувни эплай олмай, қаршисидаги катамаранга бориб урилган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.
«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети ташаббуси билан Корея Республикасининг Намсеул университетида «Ўзбекшунослик» кафедраси очилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Президентнинг “2024/2025-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Сирдарё вилоятида 12 ёшли болани юзига тарсаки урган дўкон сотувчиси ҳақида хабар берилган эди. Ҳолат бўйича Болалар омбудсмани қўшимча маълумот берди.
20-22 июль кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан «Имом Бухорийнинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси» мавзусидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтади. Конференцияда бухорийшунос олимлар, ҳадисшунослик йўналишида фаолият юритаётган мутахассислар, дин арбоблари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этадилар.
“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-264-сон, 18.07.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2024 йил 16 июлдаги қарорига мувофиқ жорий йилнинг 1 июнига қадар қонунийлаштирилмаган ташқи реклама объектлари пойтахт йўлларидан бартараф этилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйенни ушбу лавозимга қайта сайлангани муносабати билан табриклади ва энг эзгу тилакларини билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Оила ва хотин-қизлар соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Қонун лойиҳаси билан 18 ёшга тўлмаган йигит ва қизларни унаштириш маросимларини ўтказиш тақиқланмоқда.
“Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Зеавит Бен-Ҳиллель бугун, 18 июль куни у Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан учрашди. Бу ҳақда Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Икки томонлама музокаралар якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров йирик кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этдилар. Жумладан, Фарғона ва Наманган вилоятларида умумий қуввати 400 мегаватт бўлган иккита қуёш электр станцияси қурилишига старт берилди.
Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. тез тиббий ёрдам машиналари, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерлар учун алоҳида давлат рақамлари жорий этилмоқда индивидуал ҳаракатланиш воситаларида (электросамокат, электр скейтбордлар, сегвейлар, уницикллар, моноғилдирак ва бошқалар) 14 ёшдан кичик шахсларнинг бошқариши, пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланиш, одам ташиш, телефондан фойдаланиш ва бошқалар каби бир қатор тақиқловчи чоралар жорий этилмоқда; индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахслар йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиши, тротуарлардан соатига 10 км дан ошмайдиган тезликда, йўл четида соатига 20 км тезликдан юқори бўлмаган тезликда ҳаракатланишлари керак бўлади; скутерлар ва мопедларнинг ҳаракатланишини, индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқаришни тақиқловчи янги йўл белгилари жорий этилмоқда.
Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент маьбуот хизмати хабар берди.
“Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-261-сон, 17.07.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Бугун Тошкентнинг учта туманида 7 мингдан ортиқ хонадонда газ бўлмайди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз таъминот» хабар қилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Қорақалпоғистоннинг Кегейли, Қораўзак ва Чимбой туманларида қишлоқ аҳолисига муқобил даромад манбаи сифатида сув тежовчи технологиялар ўрнатиб берилди. Ҳар бир тумандан 15 тадан оилага жами 45 та томчилатиб суғориш тизимларининг ўрнатилиши Оролбўйи ҳудудларида яшовчи аҳолига бир қанча енгилликлар яратди.
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 23 август кунидан ҳафтанинг ҳар жума, шанба ва якшанба кунлари 778/777-сонли “Тошкент — Бухоро — Тошкент” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Ҳайдаров Илҳом Уткурович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақида вазирлик хабар берди.
Бундан салкам 3 ой аввал Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё бўйлаб парранда гриппи деб аталувчи H5N1 вируси кенг тарқала бошлагани ҳақида баёнот билан чиққанди, дея хабар бермоқда ССВ Матбуот хизмати. Қайд этилишича, бунга апрель ойида АҚШда ушбу касаллик инсонларга ҳам юқиши билан боғлиқ илк ҳолат аниқлангани, кўп ўтмай Мексикада инсонлар ўртасида инфекциянинг янги — H5N2 штаммидан биринчи ўлим қайд этилгани сабаб бўлган.
Давлат раҳбари сешанба куни бўлиб ўтган йиғилишда келгуси ўқув йилида бу йўналишда қатор янгиликларни амалга ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси «Корзинка» супермаркетлар тармоғи («Anglesey Food» МЧЖ ХК) томонидан жойлаштирилган реклама бўйича ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилган эди. Қўмита матбуот хизматнинг маълум қилишича, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши юзасидан ишларни кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссия томонидан қўзғатилган ишда «Корзинка» супермаркетлар тармоғи бренди остида фаолият кўрсатувчи «Anglesey Food» МЧЖ ХК айбдор деб топилди.
Хабар берганимиздек, президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда пахта-тўқимачилик кластерларининг молиявий барқарорлиги билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 18−19 июль кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Қирғизистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Саноқли кунлардан сўнг бу йилги ХХХIII ёзги Олимпия ўйинлари Парижда 26 июл куни бошланади ва 11 августга қадар давом этади. Миллий олимпия қўмитаси маълум қилинганидек, бу йил 90 нафар спортчидан иборат Ўзбекистон делегацияси спортнинг 19 турида иштирок этади.
Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” маданият саройида МТТУ МИСиС Олмалиқ филиали битирувчиларига дипломларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчисининг иккинчи котиби Илья Матвеев, Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Мирзабек Ҳасанов, ОКМК бошқаруви раисининг ходимлар ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Саъди Шерматов, МТТУ МИСиС Олмалиқ филиали директори Фарҳод Умаров ва филиалнинг бизнес ҳамкорлари талабаларга катта ҳаёт йўлида муваффақиятлар тилашди.
Президент йиғилишида Қурилиш инспекцияси фаолиятини жонлантириш зарурлиги қайд этилди, дея хабар қилди Президент матбуот хизмати. Ўтган бир ярим йилда экспертизаси йўқ 2,2 минг объект қурилишига асоссиз рухсат берилган.
“Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-257-сон, 16.07.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевнинг «Ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилишга, шунингдек уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти эшитилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатасининг матбуот хизмати хабар берди.
2024 йилнинг январь июнь ойларида жами 56,9 минг нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.