Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажарган мутахассис-тадқиқотчилар сони 43,1 минг нафарни ташкил этган. Бу 2024 йилга нисбатан 9,5 минг нафарга ёки 28,3 фоизга кўп.
Apple компанияси iPhone 18 Pro ва iPhone 18 Pro Max смартфонларини тақдим этди. Янги моделларда камера, ишлаш тезлиги, аккумулятор қуввати ва сунъий интеллект имкониятларига асосий эътибор қаратилган.
Наманган аэропортида 1,1 млрд сўмлик қимматбаҳо металлни Ҳиндистонга ноқонуний олиб чиқишга уриниш аниқланди. Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида археологлар бронза даврига оид Озод қадимий қабристонини ўрганмоқда. Ҳозирга қадар бу ерда қарийб 100 та қабр аниқланган.
Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Ян Сондерс Тошкентда ўтказилган VII Глобал кинология форумидаги иштирокидан сўнг таассуротларини LinkedIn саҳифасида баён қилди. Форумда 50 та давлатдан вакиллар, шунингдек, хизмат итларидан божхона ва хавфсизлик органлари фаолиятида фойдаланиш бўйича мутахассислар иштирок этди.
«XushnudbekUz» Telegram канали талабалар учун жами 1 миллиард сўмлик таълим грантини эълон қилди. Грант юқори ўзлаштириш кўрсаткичига эга ва ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Марказий Осиёнинг беш давлати ташқи ишлар идоралари раҳбарлари минтақада ядро қуролидан холи ҳудуд тўғрисидаги шартномага содиқлигини тасдиқлади. Қўшма баёнот ҳужжат имзоланганининг 20 йиллиги муносабати билан қабул қилинди.
Фарғонада 27 ёшли эркак икки аёлни фоҳишалик билан шуғулланиш учун Москвага юбормоқчи бўлган вақтда ушланди. Бу ҳақда ДХХ маълум қилди.
Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси спортчиси Жасурбек Жайсунов Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Спортчилар комиссиясига номзод сифатида кўрсатилди. Сайловда спортчи Марказий Осиё минтақаси вакили сифатида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2026 йил 2 сентябрь куни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Бурчмулла” МФЙ ҳудудидаги “Чорвоқ сув омбори” сув ҳавзасида 3 нафар фуқаро (ота ва 2 нафар ўғил) катерда сайрга чиққан ва сувга тушиш тақиқланган ҳудудга бориб ҳимоя нимчасиз сувга тушиб чўкиб кетган эди. Хабар келиб тушган заҳоти ФВВ ғаввос-қутқарувчилари ҳодиса жойига етиб бориб, қидирув ишларини бошлаган.
Ўзбекистон иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришни давом эттирмоқда. Янги хусусийлаштириш дастури доирасида 84 та хўжалик жамиятидаги давлат улуши, 1 242 та кўчмас мулк объекти ва қарийб 8 минг гектар ер майдони савдога чиқарилиши режалаштирилган.
Сентябрь ва октябрь ойларида Тошкентда режали тарзда беш кунлик иссиқ сув таъминоти узилишлари амалга оширилади. Ишлар 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайyгарлик доирасида ўтказилмоқда.
«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Тошкент шаҳрида наркотик моддалар контрабандасининг олди олинди. Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида 2001 йилда туғилган Черногория фуқароси ушланган.
Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини тамомлаган битирувчиларнинг 83 фоизи меҳнат бозорида иш билан банд. Бу 170 та ОТМни тамомлаган 249 минг 432 нафар ёшнинг меҳнат фаолияти бўйича ўтказилган таҳлилда маълум бўлди.
Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, транспорт воситаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди. Ҳайдовчининг ўзи ҳолатга изоҳ берди.
Пойтахтнинг Яшнобод, Миробод ва Сирғали туманларида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди. Чекловлар Яшнобод туманидаги оралиқ босимли ер ости газ қувурида юзага келган аварияни бартараф этиш ва таъмирлаш ишлари сабабли жорий этилди.
Белградда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сербия Президенти Александр Вучич ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Apple эртага, 9 сентябрь куни “Surprise and shine” махсус тақдимотини ўтказади. Компаниянинг расмий маълумотига кўра, тадбир Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.
9–10 сентябрь кунлари Париж шаҳрида Халқаро космик саммити бўлиб ўтади. Унда космос соҳасидаги долзарб масалалар, глобал чақириқлар ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.
2026 йил 13 сентябрь куни Arda Khiva сайёҳлик мажмуаси ҳудудида Silk Road Uzbekistan халқаро оммавий югуриш мусобақалари туркумининг кузги босқичига старт берилади. Мазкур спорт тадбири Ўзбекистон ва хорижий давлатлардан ташриф буюрган профессионал атлетлар, талабалар ҳамда югуриш ишқибозларини бир жойга жамлайди.
Ҳукуматнинг 2026 йил 4 сентябрдаги 466-сон қарори билан лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларига оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида ваколатли органларга хабар берган жисмоний ва юридик шахсларни рағбатлантириш тартиби тасдиқланди. Низомга кўра, фуқаролар ва ташкилотлар аниқланган ҳуқуқбузарликлар ҳақида махсус электрон тизим ёки Адлия вазирлигининг мобил иловаси орқали хабар беришлари мумкин.
2026 йил 26 декабрдан илк бор Тошкент-Маврикий йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиарейс йўлга қўйилади. Шу муносабат билан Тошкентдаги «Hyatt Regency» меҳмонхонасида икки мамлакат туризм соҳаси вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Учкўприк тумани ҳокими лавозимини 210 минг долларга “олиб бериш”ни ваъда қилган шахс ушланди Фуқаро С.А. ўзини ҳакамлик суди судьясининг ёрдамчиси деб таништириб, юқори лавозимдаги танишлари орқали 210 минг доллар эвазига бошқа бир фуқарони Учкўприк тумани ҳокими лавозимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган.
Туризм қўмитаси матбуот хизмати маълумотига кўра, 2026 йил 26 декабрдан Тошкент–Маврикий йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиақатновлар бошланади. Дастлабки босқичда тўртта рейс амалга оширилади.
Марказий банк сўровига кўра, 2026 йил II чорагида Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида бизнес муҳити яхшиланган. Респондентларнинг 69 фоизи бизнес шароитларига ижобий баҳо берган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бир килограмм паловнинг ҳудудлар кесимида ҳисобланган қийматлари қуйидагича (2026 йил август ойи учун): Қорақалпоғистон Республикаси — 109 605 сўм; Андижон вилояти — 115 377 сўм; Бухоро вилояти — 120 600 сўм; Жиззах вилояти — 119 372 сўм; Қашқадарё вилояти — 122 257 сўм; Навоий вилояти — 120 850 сўм; Наманган вилояти — 119 776 сўм; Самарқанд вилояти — 123 498 сўм; Сурхондарё вилояти — 121 367 сўм; Сирдарё вилояти — 115 398 сўм; Тошкент вилояти — 124 226 сўм; Фарғона вилояти — 126 711 сўм; Хоразм вилояти — 119 940 сўм; Тошкент шаҳри — 130 285 сўм. Бир килограмм палов учун керакли маҳсулотлар: кунгабоқар ёғи – 0,3 л пиёз – 300 гр мол гўшти – 700 гр сабзи – 1 кг гуруч (лазер) – 1 кг нўхат – 100 гр зира – 10 гр ош тузи – 20 гр
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 8 сентябрь куни Ўзбекистонда асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Кундузи ҳаво ҳарорати 38° гача кўтарилади.
Маълум қилинишича, ҳозирда республикада 3,8 миллионга яқин аҳоли ва қарийб 2 мингта ижтимоий соҳа объекти суюлтирилган газ билан таъминланади. Жорий йилда улар эҳтиёжи учун 604,8 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 сентябрь куни Тошкентда еттинчи Глобал кинология форумида иштирок этиш доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Ян Сондерсни қабул қилди. Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш, божхона органларининг салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
7 сентябрдан «Мирзо Улуғбек» метро бекати — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети йўналишида 4 та катта сиғимли автобус қатнай бошлади. Автобуслар эрталабги тиғиз вақтда, 07:00 дан 08:00 гача ҳаракатланиб, талабаларни университетнинг иккала ўқув биносигача етказади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.