Қашқадарёда Damas “пешеходдан” ўтаётган 1-синф болани уриб юборди

Жорий йилнинг 19 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида мактаб ўқувчисининг ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар бермоқда.

Дунёда вирусли гепатит билан кунига 6 минг нафардан ортиқ инсон касалланади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2024 йилги Гепатит бўйича глобал ҳисоботига кўра, ушбу касаллик қурбонлари сони доимий равишда ўсиб бормоқда. Гепатит юқумли касалликлар орасида ўлим ҳолатлари сони бўйича дунёда иккинчи ўринда туради ва йилига 1,3 миллион инсон шу хасталикдан кўз юмади, бу кўрсаткич сил касаллигидан ўлим ҳолатлари билан бир хил.

1 майга қадар шахсий ҳисоб рақамингизга пул тўлдириб қўйсангиз, 2 ой мобайнида сизга эски тариф қоидалари амал қилади — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан электр энергияси ҳамда табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими марказлари (АСКУЭ ҳамда АСКУГ)га пресс-тур ташкил қилинди. Хабарингиз бор, 1 майдан бошлаб аҳоли истеъмолчилари мамлакатимиз тарихида биринчи марта энергоресурслар учун ижтимоий норма асосида табақалаштирилган тартибда ҳақ тўлай бошлашади ва буни “ақлли” ҳисоблагичлар амалга оширади.

Бектемир Мелиқўзиев франциялик енгилмас рақибини мағлуб этди

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев ўзининг навбатдаги жангини Ўзбекистон вақти билан 21 апрель тонгида ўтказди. Бектемир франциялик Пьер Юбер Дибомбегага қарши рингга кўтарилди.

Мактабдан атроф-муҳитга масъулиятни шакллантириш

ФАО Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Замин” фонди билан ҳамкорликда Фарғонада иссиқхона хўжалиги бўйича тренинг ўтказди. Фарғонада иссиқхоначиликнинг энг ёш ишқибозлари – эко-мактаб ўқувчилари ҳамда уларнинг ўқитувчилари учун етакчи халқаро ва миллий экспертлар иштирокида тренинг бўлиб ўтди.

Оҳангаронда 2 дона тоғ лоласини узган йигит жаримага тортилди

Тошкент вилояти Экология бошқармаси Оҳангарон туман бўлими инспекторлари томонидан назорат тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

21-апрел куни 6-BYD Тошкент халқаро марафон бўлиб ўтади

6-BYD Тошкент халқаро марафони арафасида, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида журналистларнинг Марказий Осиёда ўтказиладиган энг йирик халқаро спорт тадбирларидан бирига тайёргарлик кўришга бағишланган марафон ташкилий қўмитаси а’золари билан учрашуви бўлиб ўтди. 21-апрел куни Тошкент шаҳри 45 давлатдан 5 мингга яқин ҳаваскор югурувчи ва профессионал спортчиларни қабул қилади.

Самарқандда кучли ёмғир сабаб кўчаларда сув дарё бўлиб оқмоқда

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Ургут тумани кучли ёмғир сабаб кўчаларда сув дарё бўлиб оқаётгани акс этган видео тарқалди.  Вилоят ФВБ муносабат билдирди.

Тошкентда Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий бўлинмаларининг тантанали пиёда юриши ўтказилади

Тадбир аҳолида Ватан ҳимоячиларига нисбатан фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилмоқда. Қуролли Кучлар академияси (Мустақиллик кўчаси) – Амир Темур хиёбони – Республика травматология ва ортопедия илмий тадқиқот институти (Темирйўлчилар кўчаси) – Тошкент марказий ЭКО боғи («ЭКО» парк, Махтумқули кўчаси) – Тошкент Марказий боғи (Ҳамидулла Орипов кўчаси) – Қуролли Кучлар академияси йўналиши бўйлаб ҳаракатланиш давомида ҳарбий хизматчиларнинг бўлинма таркибида, оркестр садолари остида, саф қўшиқларини ижро қилган ҳолда тантанали пиёда юриши режалаштирилган.

Маҳкумларга масофали видеоучрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши мумкин

ИВ Жиноят кодексга озодликдан маҳрум этилган шахсларга уларнинг яқинлари билан суҳбатлашишга доир ўзгартиришлар киритилиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ички ишлар вазирлигининг “Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг видеоучрашув орқали онлайн учрашиш имкониятлари такомиллаштирилаётгани муносабати билан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.  Қонун билан қуйидагилар белгиланмоқда: — Жазони ижро этиш муассасалари хусусиятини инобатга олган ҳолда озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг масофали видеоучрашувга бўлган ҳуқуқини таъминлаш; — Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг оила ва жамиятдан узилиб қолиши олдини олиш, уларнинг қонунга итоаткор хулқ-атворини рағбатлантириш орқали келгусида қайта жиноят содир этилишини кескин камайтириш; — Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг ҳуқуқларини халқаро нормаларга мувофиқлаштириш.

Ўзбекистон Қозоғистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ Қозоғистон Республикасида юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди. Инсонпарварлик ёрдами юкини шакллантириш ҳамда белгиланган манзилга етказиб бериш билан боғлиқ ташкилий масалаларга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинди.

Юқоричирчиқ туманида шағал ноқонуний қазиб олиб кетилаётганлиги аниқланди

Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсида шағал маҳсулотини ноқонуний қазиб олиб кетилаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Президентлар Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси янги биносини тантанали равишда очдилар

Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида мамлакатимизнинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари рамзий тасмани кесиб, Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб бердилар.

Президент Тожикистон парламенти қуйи палатаси Раиси Маҳмадтоир Зокирзодани қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга давлат ташрифи доирасида 19 апрель куни ушбу мамлакат Олий Мажлиси Намояндагон мажлиси Раиси Маҳмадтоир Зоир билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида бугун юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди.

Фарғоналик қарздорнинг «TOYOTA»си аукционда сотилди

Фарғонадаги  «M. C. I.» МЧЖдан давлат фойдасига 5.193.981.350 сўм давлат божини ундириш тўғрисидаги суд қарорининг ижро ҳужжати Ўзбекистон туман МИБ бўлими томонидан амалга оширилмоқда.

2017-2023 йилларда давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизими учун ажратилаётган маблағлар қарийб 3,9 баробар ошган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий натижаларини таҳлил қилди. 2017-2023 йилларда давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизими учун ажратилаётган маблағлар қарийб 3,9 баробар ошди.

Яккабоғ туманида “Ласетти” ҳамда “Нексия” русумли автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлган

17 апрель куни Яккабоғ туманида “Ласетти” ҳамда “Нексия” русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳодиса юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uz’га хабар берди.

Ўзбекистоннинг 4 нафар санъаткорига «Тожикистон халқ ҳофизи» унвони берилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон муштарак тарихий мерос, маънавий қадрият ва анъаналаримизни асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш бўйича самарали фаолияти, шунингдек, биродар халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун икки мамлакат маданият ва санъат арбобларининг бир гуруҳига фахрий унвон бердилар. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон олий даражадаги музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқдилар. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистонда яна бир болалар сиропи дорихоналардан қайтариб олинмоқда

Ижтимоий тармоқларда «Rinotin kids» маҳсулоти тўғрисидаги хабарлар тарқалмоқда. Санэпидқўмита Ахборот хизмати хабарига кўра, маҳсулотнинг рухсатномаси бекор қилинди.

Самарқандда биринчи Осиё хотин-қизлари форуми ўтказилади

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида 2024 йилда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг бой салоҳиятидан фойдаланиш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида улар ўз имкониятларини рўёбга чиқаришида тажриба алмашиш мақсадида Осиё хотин-қизлари форумини ўтказишни таклиф қилган эди. Шунга кўра, 2024 йилнинг 13-14 май кунлари Самарқанд шаҳрида “Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув” мавзусида биринчи Осиё хотин-қизлари форуми ўтказилади.

Президентга хусусийлаштириш дастури бўйича ахборот берилди

Президент Шавкат Мирзиёевга 2024 йилги хусусийлаштириш дастури ва унинг ижросини самарали ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида ахборот берилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари 2024 йил март ойи якунлари бўйича Ўзбекистон кўчмас мулк бозорини сарҳисоб қилди

Февраль ойида кўчмас мулк бозорида фаоллик бироз ўсишидан сўнг, март ойида сезиларли пасайиш қайд этилди. Пойтахтда кўчмас мулк бозори 20,7%га пасайди.

Президент транспорт ва қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 16 апрель куни транспорт ва қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Газ ва “свет” нархи ўзгариши муносабати билан айрим оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади

2024 йилнинг май ойидан бошлаб электр энергияси ва табиий газга тарифлар ўзгариши муносабати билан кам таъминланган оилаларга ва айрим тоифадаги истеъмолчиларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

2023-йилда Ўзбекистонда 15,5 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда цемент саноатининг ривожланиш динамикаси ўрганилди. 2017-йилда мамлакатимизнинг 5 та ҳудудида жойлашган 12 та корхонада 8,9 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилганди.

Тадбиркорлар таклифлари ўрганилиб, чора-тадбирлар ишлаб чиқилади

Айни пайтда бўлиб ўтаётган йиғилишда давлат раҳбари тармоқда фаолият юритаётган корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Россияда қаровсиз қолган 17 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

16 апрель куни Россия ҳудудида қонуний вакиллари (ота-оналари) бўлмаган ва ёрдамга муҳтож болалар Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

БМТ Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби III Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади

Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Элдиёр Тошматов БМТ Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) ижрочи котиби Татяна Молчан билан учрашди. Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котибига республикада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Жиззахда йўловчи ташувчи автобус ариққа тушиб кетди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида автобус ариққа тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.