2024 йилда 50 дан ортиқ мамлакатда сайловлар бўлиб ўтади

2024 йилда дунё аҳолисининг деярли ярми сайловга боради – 50 дан ортиқ мамлакатда президент ёки парламент сайловлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда “zamon.uz” ёзмоқда.

Пойтахтнинг айрим ҳудудларида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизматига кўра, Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт, Сергели ва Мирзо Улуғбек туманлари ҳудудларида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли, 5 январь куни қуйидаги ҳудудларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Ўзбекистон 2026 йилгача Аи-80 бензинидан воз кечади

Ўзбекистон 2026 йилгача Аи-80 бензин ишлаб чиқаришдан воз кечишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Расман: Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги вазир тайинланди

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига кўра Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Анварович Худаяров зиммасига юклатилди, дея хабар бермоқда вазирлик Матбуот хизмати. Бир оз аввал, Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ишдан олингани айтилган эди.

“Умра” зиёратчиларига шароит яратиб бермаган тадбиркорга қонуний чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда “GULBAKHOR AIRWAYS” томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларга ноқулайлик юзага келганлиги бўйича хабарлар тарқалди. Туризм қўмитаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан тегишли қонуний чоралар кўрилаётганлиги, зиёратчилар меҳмонхонага жойлаштирилганлиги  маълум қилинди.

Бухорода ФАО кўмагида янги ГИС лабораторияси очилди

“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари” МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтида “Марказий Осиё ва Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш” (CACILM-2) минтақавий лойиҳаси доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) кўмагида ташкил этилган янги географик ахборот тизимлари (GIS) лабораториясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Янги GIS лабораторияси энг замонавий компьютерлар, сервер, маълумотлар маркази, плоттер билан жиҳозланган.

Сувдан фойдаланиш самарадорлиги ошириш чоралари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 4 январь куни қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Сув танқислиги тобора кучаяётган бугунги замонда мамлакатимизда уни қадрлаш, тежаб фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт университетига янги ректор тайинланди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ректор тайинланди.  Рашид Машарипович Маткаримов Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори лавозимига тайинланди.  Тайинловга қадар Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида Олимпия ва паралимпия спорт турларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Апрелдан бошлаб газланган ёки энергетик ичимликларга акциз солиғи жорий этилади

2024 йил 1 апрелдан таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки ҳушбўйлаштирувчи моддалар бўлган, газланган ҳамда истеъмол қадоғига қадоқланган ичимликларга акциз солиғи жорий этилади. Бу бўйича тегишли қонун қабул қилинди.

IТ Park резидентлари учун фаолият рўйхати кенгайтирилди

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари томонидан амалга оширилишига рухсат этилган фаолият турлари рўйхатига қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда IТ Park матбуот хизмати. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, IТ Park резидентлари қуйидаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга: • мультимедиа ва дизайн (веб-дизайн, график дизайн, компьютер ўйинлари дизайни, вектор графикаси, 3Д графика, визуализация дизайни, моушен дизайни); • мультфильм маҳсулотларини ишлаб чиқариш;• ахборот технологиялари ва акцелерация дастурларини амалга ошириш соҳасидаги лойиҳаларни венчур молиялаштириш фаолиятини амалга ошириш;• киберспорт соҳасидаги хизматлар.

Ў️збекистонда ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш тартиби жорий этилади

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-1-сон, 03.01.2024 й.) қабул қилинди Фармонга кўра, 2024 йил 1 майдан: суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш (юбориш, тақдим этиш) тартиби жорий этилади; фуқаролардан қарздорликлари учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад белгиланади; ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби почта харажатлари бўйича қарздорликни ундиришга ҳам татбиқ этилади. 2024 йил 1 декабрдан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминловчи “Мажбуриятлар реестри” институти жорий этилади.

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади

Иссиқлик энергияси истеъмоли датчикларини алмаштириш зарурати туфайли бугун, 4 январ куни қуйидаги манзилларда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади: Яккасарой тумани: Бошлиқ ва Қушбеги мавзелари. Сергели тумани: Авиа шаҳарча ва Олтин Водий кўчалари.

Кичик бизнес субъектларининг сони 418,7 мингтага етди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023 йилнинг 9 ойида (январ-сентябрь) кичик бизнес субъектлари фаолиятидаги асосий йўналишларни таҳлил қилди. 2023-йилнинг 9 ойи (январ-сентябрь) якунларига кўра, фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектларининг сони 418,7 мингтага етган.

Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам хизматига электромобиллар берилади

Ўзбекистонда тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишлари мўлжалланмоқда. “Аҳоли саломатлиги-2030” стратегияси лойиҳасига кўра, бугунги кун ҳолатига таъмирталаб бўлган 980 та тиббиёт муассасаларида босқичма-босқич қуриш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

2023-йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистонга келган хорижлик сайёҳлар сони 4,9 миллион нафарга етди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилнинг 10 ойи (январ-октябрь) давомода Ўзбекистонда туризм соҳасида қайд этилган натижаларни таҳлил қилди. 2023-йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистонга келган хорижлик сайёҳлар сони 4,9 миллион нафарга етди.

Тошкент вилоятида гўштлар ичидан 350 дона гильзалар чиқди

Тошкент вилоятида гўштлар ичига яширилган 350 дона гильза аниқланди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

ХIX асрда қурилган Тошкентдаги тиббиёт академиясининг биноси бузилиши ҳақида хабарлар тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги “Эски ТошМи” тиббиёт академиясининг биноси бузилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Маданий мерос агентлиги бу борада расмий маълумот берди.

Қашқадарё вилоятида истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан вилоят ЙҲҲБ ходимлари билан ҳамкорликда “Умакай” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда “Қарши-Самарқанд” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро С.Ш. хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган 225 кг истеъмолга яроқсиз қорамол гўштини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланган.

Андижонда маст ҳайдовчи аянчли ЙТҲ содир қилди

Андижонда автомашинани маст ҳолатда бошқарган шахс йўл транспорт ҳодисасини содир этганлиги оқибатида хизмат вазифасини ўтаб келаётган ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходими ҳамда бошқа ҳайдовчи тан жароҳатлари олишган. Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Йил сарҳисоби: “Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла”

Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида 2023 йилда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида оғир иқтисодий-ижтимоий аҳволдаги “қизил” тоифадаги маҳаллаларда “Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, тижорат банклари масъул ходимлари, вилоят секторлари ҳамда ҳудудий ҳокимликлар билан бирга иш олиб борилди.

Хитойнинг целлофан гуручлари Тошкент бозорларида сотилаётгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда Хитойда целлофандан сунъий гуруч ишлаб чиқарувчи машина ўйлаб топилгани акс этган видео ҳамда ушбу маҳсулотлар Тошкент шаҳрига ҳам импорт қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.   Бу каби маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Қорақалпоғистонда ичимлик суви ва оқова хизматлар нархи оширилади

Қорақалпоғистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар (нархлар) тасдиқланди. Унга кўра 2024-йилнинг 15-январидан Қорақалпоғистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлар бўйича қуйидаги белгиланган янги тарифлар амалда қўлланилади:Ичимлик суви:а) аҳоли учун –1 м3 — 2900 сўм;б) бюджет ташкилотлари учун — 1 м3 – 5 700 сўм; (ҚҚСсиз)в) улгуржи истеъмолчилар учун — 1 м3 – 5 700 сўм; (ҚҚСсиз)Оқова сув хизмати учун:а) аҳоли учун – 1 м3  — 1400 –сўм;б) бюджет ташкилотлари учун — 1 м3 – 2 800 сўм; (ҚҚСсиз)в) улгуржи истеъмолчилар учун — 1 м3 – 2 800 сўм (ҚҚСсиз)

Хоразмда фермер ернинг унумдор тупроғини қазиб, давлатга 1,2 млрд сўм зарар етказди

Хоразм вилояти Янгиариқ туманида экин ер майдонига зарар етказган фермер хўжалиги аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент. Маълум қилинишича, департаментнинг Янгиариқ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Архив хизматлари хақида ахборот берувчи Ўзбекистон архивлари портали ишга туширилди

АОКАда «Ўзархив» агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев иштирокида брифинг бўлиб ўтди. https://portal.archive.uz – архив соҳасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини ёритиб беради, архив ҳужжатлари ва бошқа турдаги материалларни тезкор, қулай усулда фойдаланувчи ва тадқиқотчиларга етказиш ҳамда шу билан бирга давлат архивлари аҳолининг барча қатламларига архив соҳасидаги ҳуқуқий маданиятни сингдиришга қаратилган кўргазмали материалларни доимий равишда янгилаб, электрон шаклда тарқатиш имкониятини беради.

«Ўзгидромет» эрта ва индин учун об-ҳаво прогнозларини эълон қилди

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 8-13о иилқни ташкил этади, эртага 12-15о илиққача бироз кўтарилади, кечалари термометр устуни 0 атрофида бўлади.

Маҳалла ҳақида янги китоб

Миллий ўзлигимиз тимсоли бўлган маҳаллаларимиз гўзал ва бетакрор ватанимизда тинчлик ва аҳиллик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик маконига айлангани билан албатта барчамиз фахрланамиз. Ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб тизими бўлган бу идоранинг нуфузини ошириш, уни чинакам халқ виждонига айлантириш, ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида кейинги йилларда улкан ишлар амалга оширилмоқда.

4 нафар ўзбекистонлик боксчи WBA рейтингида етакчи бўлди

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) декабрь ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди. Ушбу рейтингда 4 нафар ўзбекистонлик боксчи 1-ўринни эгаллади.

Президент Ўзбекистон мудофаа қобилиятини юксалтириш бўйича бир қатор топшириқлар берди

Шавкат Мирзиёев раислигида 2 январь куни мудофаа қурилиши ва Ўзбекистон Қуролли кучларини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда қўшинларнинг жанговар шайлиги ва жанговар қобилиятини янада ошириш, уларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш, мавжуд қурол-яроғ намуналарини модернизация қилиш, шунингдек, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва Қуролли кучлар фахрийларини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда ортиқча вазнли аҳоли улушини 50 фоизга камайтириш режалаштирилмоқда

“Аҳоли саломатлиги-2030” стратегияси лойиҳасига кўра, аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга ва семизлиги мавжуд аҳоли улушини 23 фоизга қадар камайтириш мўлжалланган. Мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланиш таъминланади.

Тошкент ҳавоси меёрдан 18,7 баробар кўпроққа ифлосланди

3 январ куни соат 8:00 да Тошкент ҳавосидаги РМ2,5 дисперсли заррачаларининг миқдори (0,001 дан 2,5 микрометргача) 67,5 мкг/м3 ни ташкил этди, бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларидан 18,7 баробар (5 мкг/м3) кўп. Бу ҳақда «Ўзгидромет» автоматик ҳаво мониторинги станциялари маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.