Жиззахда “Lacetti” автобус билан тўқнашиб кетди

Тармоқларда Жиззах вилоятида 3 нафар мактаб битирувчиси автоҳалокатга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот бериб, ЙТҲ иштирокчилари ўқувчилар бўлмаганини билдирди.

Ўзбекистонда давлат буюртмаси параметрларини давлат ОТМлари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилинди

“Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш ва жойлаштириш бўйича шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра: а) 2024/2025-ўқув йили қабулидан бошлаб: давлат буюртмаси параметрларини давлат олий таълим муассасалари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилиниб, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кундузги таълим шаклида тасдиқлаш тартиби жорий этилади, бундан олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари мустасно; давлат буюртмаси бўйича квоталар тақсимотида муҳандислик, тиббиёт, аниқ ва табиий фанлар билим соҳаларига устуворлик берилади; давлат олий таълим муассасалари учун ўрнатилган тартиб ва шартлар бўйича талабалар қабулини амалга оширувчи олий таълим ташкилотларига давлат буюртмасининг тақсимотида иштирок этишга рухсат этилади.

Навоийда дарс пайтида чўмилишга борган ўқувчи чўкиб кетди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Навоий вилоятида мактаб ўқувчилар дарс вақтида чўмилишга бориб, улардан бири калтаклангани ва сувга отиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.

Абитуриентлар тўплаган балли бўйича ўзи истаган ОТМни танлайди. Бунинг тартиби қандай бўлади?

Президентнинг ОМТларга ўқишга қабул қилиш бўйича тегишли фармони билан кириш имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш, унда қатнашиш ва ОТМ танлаш тартиблари белгиланди. Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказилади.  Бунда, абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади; Давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул жараёни қуйидаги икки босқичда амалга оширилади: — биринчи босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнга қадар (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади ҳамда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат олий таълим муассасасини танлайди.

Хоразмда такси ҳайдовчиси автомобилига ўтирган аёл йўловчиларни олиб қочди — видео

Gentra ҳайдовчиси аёлларни йўловчи мижоз сифатида олиб, йўлда кетаётганда ЙПХ ходимлари тўхтатган, лекин у бунга қарамай юқори тезлик билан номаълум томонга қочиб кетган. Олий суд Матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи Gentra ҳайдовчиси Урганч шаҳрида амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, светофорнинг қизил чироғидан ўтган ҳамда қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган.

Қашқадарёдаги корхонада сохта банкротлик ҳолати аниқланди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида корхонани қасддан банкротликка олиб келиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Тошкентда метро вагонининг эшиги очилмай қолди

Ижтимоий тармоқларда метро вагонларидан бирининг эшиги очилмади мазмунидаги хабарлар тарқалди.  Ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени матбуот хизмати изоҳ берди.

Дзюдо. Ўзбекистон ЖЧни 2 та медаль билан якунлади

БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ниҳоясига етди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани иккита медаль билан якунлади.

Навоийда чўмилишга борган мактаб ўқувчиларидан бири оқиб кетди

Чўмилишга бориб оқиб кетган 6-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан текширув олиб борилмоқда. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Навоий вилоятида мактаб ўқувчилар дарс вақтида чўмилишга бориб, улардан бири калтаклангани ва сувга отиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди.  Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, Кармана туманидаги 30-мактабнинг 6-синф ўқувчилари чўмилишга боришган.

Бокс. Навбаҳор Ҳамидовадан ишончли ғалаба

Боксчи қизларимиз Таиланддаги жаҳон лицензион турнирини муваффақиятли бошлашди. -66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Навбаҳор Ҳамидова ўзининг илк жангини болгариялик Ёана Нвамеруга қарши ўтказиб, 5:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

“Янги Ўзбекистоннинг умиди ва таянчисиз”, – деди президент мактаб битирувчиларини табриклади

Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларига орзу қилишдан тўхтамасликларини, эзгу интилишлардан ҳеч қачон қайтмасликларини тилади. Қуйида Шавкат Мирзиёевнинг табрик сўзларини келтирамиз: Қадрли фарзандларим!

Фарғонада машина ҳаракати вақтида пул сочиб, "шоу" кўрсатган йигитлар қамалди — видео

Тўй кортежида гувоҳномасиз автомобиль бошқарган ва машина "люк"кидан танасини чиқариб, пул сочган йигитларга жазо тайинланди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ҳаракатланаётган Lacetti йўловчиси машина "люк"кидан танасини чиқариб, пул сочаётгани акс этган видео тарқалди.

Фарғонада 18 яшар йигит 24 ёшли эркакни пичоқлаб кетди

Ижтимоий тармоқларда йўлда турган фуқаро пичоқлаб кетилгани тасвирланган видео тарқалди. Фарғона вилоят ИИБ мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Тошкентдан Будапештга мунтазам авиарейслар қўйилади

“Qanot Sharq” (Ўзбекистон) авиакомпанияси 30 июндан бошлаб Тошкент — Будапешт — Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда  Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Жиззахда ресторан ходимларини дўппослаган шахслар жазоланди — видео

Маст йигитлар қизларга гап отиб, жанжал кўтаришган ҳамда жанжални тўхтатмоқчи бўлган ресторан қоровули ва бошқа ходимини калтаклашди. Жиззах вилояти ИИБнинг маълум қилишича, ҳодиса Жиззах шаҳрининг “Оққўрғонлик” маҳалласида жойлашган савдо мажмуасидаги овқатланиш шохобчасида содир бўлган.

Тошкент вилоятида тўртта автомобиль иштирокида дахшатли автоҳалокат содир бўлди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятида тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео тарқалганди. Вилоят ИИББ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан хабар берди.

Тошкентда кўп қаватли уйнинг хонадонларини пойлаган эркак қамалди

У хонадонларга кўз тирқишлари орқали қараб, ушбу хонадонларни эшитиб туриш орқали кузатиб юрганлиги натижасида хонадонда яшовчиларни қўрқитган. 2020 йили ўғрилик жиноятини содир этганлиги учун судланган фуқаро жорий йилнинг 21 май куни номаълум шахс Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида хонадон эшикларини бирма-бир тортиб, ташқаридан туриб хонадон ичкарисини эшитаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Паралимпия. Нурхон Қурбонова кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди!

Нурхон Қурбонова кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди! Кобе шаҳрида давом этаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатидан хушхабарлар келиши давом этади.

Паралимпия ўйинларига яна бир лицензияни қўлга киритдик!

Муҳайё Абдусатторова Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритди! Жорий йилнинг, 19-21-май кунлари Швейцариянинг Люцерн шаҳрида пара академик эшкак эшиш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари учун лицензион мусобақа бўлиб ўтди.

Танзила Норбоева Бишкекда Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси Нурланбек Шакиев билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Бишкек шаҳрига амалий ташрифи давомида Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси Нурланбек Шакиев билан учрашув ўтказди. Суҳбат аввалида икки давлат ўртасидаги яқин қўшничилик, вақт синовидан ўтган қардош стратегик ҳамкорлик муносабатларининг бугунги кундаги юксак даражасига тўхталиб ўтилди.

Хоразмда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Хоразмда ўқувчиларга қўпол муносабатда бўлиб, калтаклаган ўқитувчи ишдан олинди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.

Пара енгил атлетимиз жаҳон чемпионига айланди

Сафия Бурханова ўз йўналишида тенгсиз эканини исботлади! Япониянинг Кобе шаҳри мезбонлигида ўтаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунги баҳслари бошланди.

Дзюдо. ЖЧ. Бугун ҳамюртларимиз аралаш жамоавий дастурда ғолиблик курашади

Бугун БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етади. Мусобақанинг сўнгги кунида аралаш жамоавий дастурда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Хоразмда ўқитувчи дарс вақида икки нафар ўқувчини калтаклади

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Хоразмда мактаб ўқитувчиси 2 нафар ўқувчини дарс хонасида калтаклагани акс этган видеолавҳа тарқатилди.

Чирчиқ дарёсида 30 метргача емирилган зоналар пайдо бўлди

Чирчиқ дарёсидан ноқонуний қазиб олинаётган қум-шағаллар ҳисобига табиатга зарар етказиш ҳолатлари аниқланди. Президент Администарцияси, Бош прокуратура ва Эковазирлик иштирокида жойларда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Муҳайё Абдусатторова «Париж-2024» ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритди

Швейцариянинг Люцерн шаҳрида пара академик эшкак эшиш бўйича «Париж-2024» ёзги Паралимпия ўйинлари учун лицензион мусобақа бўлиб ўтди. Эътиборлиси, ушбу мусобақанинг аёллар ўртасида М1Х классида 2000 метр масофага ўтказилган баҳсларда стартга чиққан ҳамюртимиз Муҳайё Абдусатторова барча рақибларини ортда қолдириб маррага биринчи бўлиб етиб келди.

Рублни қопларга жойлаб Қирғизистонга олиб ўтмоқчи бўлган шахс қамалди — видео

Наманганда қарийб 80 млн Россия рублини Қирғизистонга ноқонуний ўтказмоқчи бўлган шахсга суд ҳукми ўқилди. Қарийб 80 млн Россия рублини Қирғизистонга ноқонуний ўтказмоқчи бўлган шахс 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Ўзбекистонда қайси жинсдаги чақалоқлар кўп туғилмоқда?

Статистика агентлиги сўнгги 4 ойдаги туғилишлар сонини маълум қилди. Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-апрель ойларида тирик туғилганлар сони 274,5 минг нафарни ташкил этган.

Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала бошчилигидаги ЕИ делегацияси билан учрашув ўтказди. Мулоқот чоғида Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш режалари муҳокама қилинган.

Путин қачон Ўзбекистонга келиши маълум бўлди

Россия президенти Владимир Путин 26-27 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда zamon.uz  Россия етакчисининг ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг журналистларга айтган сўзларига таяниб маълум қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.