Спортнинг велоспорт-шоссе тури бўйича катталар ( эркаклар ва аёллар) ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 25-26 июн кунлари соат 08:00 дан 14:00 га қадар 4Р12 «Бектемир-Чорбоғ қ.» автомобиль йўлининг 34 ва 54 километрлари оралиғида (Чирчиқ шаҳрига киришда жойлашган платина яқини старт, Ғазалкент шаҳрига кириш қисми финиш) транспорт воситалари ҳаракати чекланади. Бўстонлиқ туманига ташриф буюрувчи фуқоролардан Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.
Россиянинг «Толибон ҳаракати»га муносабати ўзгаргани, унинг таъқиқланган террорчи ташкилотлар миллий реестридан чиқарилгани ҳақидаги хабарлар оқимига қараганда, яқин келажакда толибон ҳукумати сиёсий тан олиниши кутилмоқда. Толибон ҳукуматининг тан олинишини Ислом амирлигига қўшни давлатлар Россия Федерацияси ва Хитой билан биргаликда мувофиқлаштириши мумкин.
Жорий йил 17 – 21–июнь кунлари Хитойнинг Сиан шаҳрида ўтказилган “C5+1 Хитой-Марказий Осиё фуқаро авиацияси конференция”си давомида Ўзбекистон ва Хитой авиация ҳукуматлари ўртасида Ҳаво қатнови тўғрисидаги икки томонлама ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш, икки давлат ўртасида амалга оширилаётган авиақатновлар сонини кескин ошириш, янги ҳаво йўлакларини очиш масалалари муҳокама қилинди. Олиб борилган музокаралар натижасига кўра икки давлат авиация маъмуриятлари ўртасида тегишли ҳужжат имзоланди ва қуйидаги келишувларга эришилди: — Ўзбекистон ва Хитой ўртасида мунтазам парвозларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган авиакомпаниялар сони 2 баробарга оширилди; — Ўзбекистон авиакомпаниялари учун Ўзбекистоннинг барча аэропортларидан Хитой ҳудудига мунтазам парвозларни амалга ошириш мумкин бўлган шаҳарлар сони 12 тага етказилди; — Хитой томонидан тайинланган авиакомпанияларга Хитойнинг исталган шаҳарларидан Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги халқаро аеропортларга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш ҳуқуқи берилди; — Тайинланган авиакомпанияларга икки давлат ўртасидаги мунтазам авиақатновлар сонини ҳар бир томондан ҳафтасига амалдаги 15 тадан янги келишув бўйича 50 тага ошириш, яъни икки мамлакат ўртасидаги ҳафталик мунтазам йўловчи авиақатновлари сонини жами 100 тага етказиш ҳуқуқи берилди; — Ҳар икки томоннинг тайинланган авиакомпанияларига Ўзбекистон ва Хитой ҳудудидаги барча манзиллар орқали учинчи давлатларга ҳафтасига 21 та авиақатнов билан юк парвозларини амалга ошириш учун 5-ҳаво эркинлиги ҳуқуқи берилди; — Хитой томонидан тайинланган авиакомпанияларга Ўзбекистон ҳудудида Самарқанд ва Нукус, Ўзбекистон томонидан тайинланган авиакомпанияларга эса Хитой ҳудудида Сиан ва Ченгду халқаро аеропортлари орқали учинчи давлатларга ҳар бир йўналишда ҳафтасига 7 та қатнов билан йўловчи парвозларни амалга ошириш учун 5-ҳаво эркинлиги ҳуқуқи берилди; — Шунингдек, Ўзбекистон томонидан тайинланган авиакомпаниялар учун Хитойнинг денгиз бўйида жойлашган туристик Хайкоу, Саня ҳамда Тсюнхай халқаро аеропортларида жорий қилинган “Махсус очиқ осмон” режимидан фойдаланиш ва 5-ҳаво эркинлигида парвозларни амалга ошириш ҳуқуқи қўлга киритилди.
Гендер стратегияси доирасида гендер тенглик тушунчаси жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, маданият, таълим, илм-фан, спорт муносабатларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларининг тенглигини англатади. Тарихга назар соладиган бўлсак, асрлар давомида аёлларимиз шу даражада хўрланиб, ҳақ ҳуқуқлари паймол бўлганки, уларга нисбатан ҳаттоки ўзининг мулки сифатида қарашган.
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида эртага Тошкентнинг иккита туманида “свет” вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон делегациясининг 2023 йил 4–6 октябрда Россиянинг Қозон шаҳридаги “Казань ЭКСПО” тадбирлар доирасида Қашқадарё вилоятида “Тоғ чанғи комплекси” лойиҳасини барпо этиш юзасидан меморандум имзоланган эди. Бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов Шаҳрисабз туманининг Ғелон қишлоғида барпо этиладиган мазкур “Тоғ чанғи комплекси” лойиҳаси тақдимоти билан танишди. Маълум бўлишича, 1-босқичда 5,9 км гондолали дор йўли (Ғелон-Сарчашма), 4 та тоғ-чанғи йўли, 35 та вилла, 1 та ташриф маркази, 4 юлдузли меҳмонхона, 5 қаватли автотураргоҳ, ресторан, вертолёт майдончаси, болалар шаҳарчаси ва дарё бўйлаб йўлакчалар барпо этилади ва бунга 100 млн.
20 июнь куни Чирчиқ шаҳрида старт олган ўсмирлар (U-17) ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати бугун ўз якунига етди. Минтақанинг энг кучли 100 нафардан ортиқ полвонлари иштирок этган бу галги мусобақа қизғин ва муросасиз курашларга бой бўлди.
WTA ташкилоти ҳам профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди. Дунё теннис маликалари Топ-10`талигида ўзгариш кузатилмади.
Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси ҳафталик янги рейтингни эълон қилди. Майса қопламали турнирлар натижасида рейтингда айрим ўзгаришлар содир бўлди.
Россиялик боксчилар яна рейтингда ўринларни эгаллашлари мумкин бўлади.“Санкцияларни бекор қилиш тўғрисидаги қарор июнь ўрталарида қабул қилинган.
Абдулманап Нурмагомедов номидаги жанг санъати мактаби Доғистондаги теракт иштирокчиси уларнинг ўқувчиси эмаслигини маълум қилди. “Айтишни истардикки, кеча бўлажак профессионал жанг учун йиғин ўтказаётган эдик.
Кеча, 23 июнь куни Қозон шаҳрида татар кураши бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди. Ушбу дунё биринчилигида 31 давлатдан 300 нафарга яқин спортчи иштирок этди ва белбоғли курашчиларимизнинг мазкур халқаро мусобақадаги натижалари ҳам таҳсинга сазовор бўлди.
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) июнь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Рейтингдан 7 нафар боксчимиз жой олган: Ҳасанбой Дўсматов (биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб 8-ўринга жойлашди; Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси - 50,8 кг) ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб 5-ўринни эгаллади; Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг) ўтган ойдаги каби 5-ўринни эгаллади; Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг) ўтган ойдаги сингари 6-ўринни эгаллади; Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн тоифаси - 66,6 кг) ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб вазн пешқадамига айланди; Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн - 76,2 кг) ўтган ойдаги сингари 9-ўринни эгаллади; Баҳодир Жалолов (супероғир вазн - 90,7 кг) ўтган ойдагидек 15-ўринда қолди.
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида енгил атлетика бўйича “Қосанов Мемориал” халқаро хотира турнири бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 та олтин, 10 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Суперенгил вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев океан ортига жўнаб кетганди. Чарм қўлқоп устаси Америка Қўшма Штатларининг Майами шаҳрига етиб борди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказдилар. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Руминиянинг Бухарест шаҳридаги «Grand Hotel Bucharest» меҳмонхонасида йилнинг энг нуфузли шахмат турнирларидан бири бўлиб ўтади. Ушбу турнирда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот бердилар. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
У Фарғонада “положенец” мақомига эришиш учун ҳаракат қилаётгани аниқланган. Фарғона вилоятида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида жиноят олами вакиллари билан яқин алоқада бўлган ва бир қанча жиноятларни содир этишда гумонланаётган шахс қўлга олинди.
Ветеринария ва қишлоқ хўжалигида микробларга қарши воситалардан фойдаланиш (АМУ) ва микробларга қарши чидамлилик (АМР) бўйича билим ва амалий кўникмаларни яхшилаш мақсадида ФАО экспертлари ветеринария факультетлари ўқув дастурларини баҳолашдан ўтказдилар. Баҳолаш Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳамда унинг Тошкент шаҳридаги филиали билан ҳамкорликда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилди.
Ўзбекистон делегацияси C5+1 конференцияси доирасида хитойлик ҳамкасблари билан аэронавигация соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича икки томонлама музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Солиқ қўмитаси томонидан аҳолининг фискал тушумлардан фойдаланган ҳолда дори воситаларига сарфлаган маблағлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди. Республика бўйича 8 002 та дорихона рўйхатга олинган бўлиб, уларда 15 609 та онлайн-НКТ мавжуд.
IFAD’нинг Марказий Осиёда ягона ваколатхонаси Тошкентда очилди. Унда бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва IFAD президенти Альваро Ларио иштирок этди.
Урганч халқаро аэропорти вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
«Ўзгидромет» 27 июнь куни жанубий вилоятлар ва чўлларда ҳаво ҳарорати 43 даражагача, пойтахтда 41 даражагача, Фарғона водий вилоятларида 40 даражагача ҳамда тоғларда 30 даражагача иссиқ бўлишини прогноз қилди. Уна кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25 июнда кечаси 18-23 даража, кундузи 33-38 даража, 26 июнда кечаси 18-23 даража, кундузи 35-40 даража, 27 июнда кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
«Ўзавиация» агентлиги ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICАO) ўртасида Ўзбекистон фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бўйича 2024–2026 йиллар учун мўлжалланган Давлат стратегик ҳаракатлар режаси имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, «Ўзавиация» агентлиги директори Тохир Назаров бошчилигидаги делегация 2024 йил 18 июнь куни Париж шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бўйича 2024-2026 йиллар учун мўлжалланган давлат стратегик ҳаракатлар режасининг амалга оширилиши бўйича Кенгашнинг биринчи йиғилишида иштирок этди.
Турли сабабларга кўра ўз вақтида умумий ўрта таълим олиш имкониятига эга бўлмаган, яъни мактабни тўлиқ тамомлай олмаган фуқароларга экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларини топшириш тизими яратилган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тошкентнинг Учтепа туманида учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тошкент шаҳар ЙҲХББ матбуот хизматининг хабар беришича, 23 июнь куни соат 09:00 ларда Ширин-Лутфий кўчалари чорраҳасида қуйидаги автомобиллар тўқнашган: 1989 йилда туғилган М.С.
23 июн куни соат 19:47да Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Янги Чоштепа МФЙ, Ўзар кўчасида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох шабба ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБга хабар берди.
Хусниддин Усмонов ҳам жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди! Пара пауерлифтингчиларимизнинг Тбилиси шаҳрида ўтаётган жаҳон кубогидаги муваффақияти давом этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.