Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги мактабда ўқитувчи хато қилган ўқувчиларини жазолашда шафқатсизлик қилиб, уларнинг қўлига игна ва “саморез” санчиб келгани маълум бўлди. Воқеа тумандаги 277-мактабда содир бўлгани айтилмоқда.
Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги йил бошидан буён аҳоли сонининг ўсишига оид маълумотларни эълон қилди. Президент ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2024 йил 16 апрель кунги ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 36 миллион 990 минг 58 нафарни ташкил қилади.
“Тесла” бутун дунё бўйлаб ходимларининг 10% дан ортиғини ишдан бўшатади, дея хабар берди “Элеcтрек” компаниянинг мактубига таяниб. “Ушбу саъй-ҳаракатларнинг бир қисми сифатида биз ташкилотни ҳар томонлама кўриб чиқдик ва бутун дунё бўйлаб ходимлар сонини 10%дан кўпроқ қисқартириш бўйича қийин қарор қабул қилдик.
Ташриф чоғида икки томонлама ҳамкорлик ва икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18-19 апрель кунлари расмий ташриф билан Тожикистонга бориши кутилмоқда.
Жорий йилнинг 15 апрель куни Тошкентда «Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, БАА, Баҳрайн, Қатар, Кувайт, Саудия Арабистони, Ўмон ва Озарбайжон (фахрий меҳмон) делегациялари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ташкил этилган ушбу халқаро анжуман “2030 йил: Ўзбекистон ва Тожикистонда олий таълим ва илм-фанни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” мавзусига бағишланди. Унда икки томондан 100 га яқин олий таълим муассасалари раҳбарлари, вазирлик ҳамда идоралар масъуллари иштирок этди.
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони махсус паспорт эгаларини қисқа муддатли виза талабларидан озод этиш тўғрисидаги битим имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири хабар қилди.
“Ҳумо Арена”да 14 апрель, якшанба куни “IBA Чемпионлар оқшоми” бўлиб ўтди.Ушбу жанг оқшомида Баҳодир Жалолов ҳам иштирок этиши керак эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти бўйича вазирларнинг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди. Учрашув аввалида вазир давлатимиз раҳбарига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тарқалган видеога изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда Россиядаги меҳнат мигрантлари ўртасида оммавий муштлашув юз бергани, унда Ўзбекистон фуқаролари бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви доирасидаги тадбирларда иштирок этаётган Баҳрайн Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид ал-Заяний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Баҳрайн ташқи ишлар вазири давлатимиз раҳбарига Подшоҳ Ҳамад бин Исо Ал-Халифанинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Жиззах вилоятида давом эттирмоқда. Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси ҳамда тегишли вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан вилоят аҳолиси муаммоларини ҳал қилиш, “маҳалла еттилиги” ҳамкорлигини таъминлаш, ёшлар билан ишлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, томорқалардан фойдаланишни самарали ташкил этиш каби йўналишларда қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Фарғона вилоятида аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, хусусан, жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш мақсадида 20 дона Isuzu HC 45 русумли автобус харид қилинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Йил бошидан бери «Ўзэнергоинспекция» томонидан электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш билан боғлиқ 247 та маъмурий иш расмийлаштирилган. Маълумот ўрнида, электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш (куннинг ёруғ вақтида чироқларни ёқиб қўйиш) ҳолатлари учун жавобгарлик мавжуд.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Бухорода экинларни суғоришни янада мақбуллаштириш мақсадида “АкваКроп” моделини жорий этиш бўйича ўқув семинари ташкил этилди. Семинар Кордоба университети (Испания), Левен католик университети (Белгия) ва Барқарор қишлоқ хўжалиги институти (Испания) халқаро экспертлари томонидан олиб борилди.
«Ўзгидромет» 16−17 апрель кунлари кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Унга кўра, Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари; Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманлари; Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманлари; Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари; Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари; Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари; Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари; Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманлари ва Шоҳимардон ҳудуди; Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳри.
Бугун Ўзбекистон ва Ҳиндистон Мудофаа вазирликлари бўлинмалари ўртасида «Термиз» ҳарбий полигонида «Дўстлик» қўшма ҳарбий ўқув машғулотларининг бешинчи давраси бошланмоқда, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА. Бу икки давлат ўртасидаги бешинчи ҳарбий машғулот бўлмоқда.
Сайхунобод туманидаги Пахтакон маҳалласида яшовчи боғбон Турсунбой ота Ариповга президент совғаси топширилган. Турсунбой ота нафақат туманда, балки вилоятда ҳам кўпчилик миришкор боғбон сифатида билади.
Ижтимоий тармоқларда Паркент тумани Сўқоқ қишлоғида 13 апрель куни кучли сел келгани ҳақида видео хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан хабар берган ФВВга кўра, 13 апрель куни қисқа муддатда ёғиб ўтган кўп миқдордаги кучли ёғингарчилик оқибатида Паркент тумани Сўқоқ қишлоғининг Чашма маҳалласида сел оқимлари юзага келган.
Икки мансабдор ҳам коррупцияга оид жиноятда айбланиб, қўлга олинди. Андижон ва Фарғона вилоятида транспорт бошқармаси бошлиғи ва ҳокимлик ходими ДХХ томонидан ушланди.
Яқин Шарқ мамлакатларининг бир қисми устидан ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси авиация ҳукуматининг парвозлар хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан боғлиқ қарорини ҳисобга олган ҳолда,Uzbekistan Airways фақат 2024 йил 15 апрель куни HY301/302 Тошкент — Тел-Авив — Тошкент йўналишидаги авиақатновларини бекор қилади. Фақат 2024 йил 15 апрель куни амалга оширилиши режалаштирилган HY301/302 авиақатнови авиачипталарини қайта бронь қилиш ёки пул маблағларини жарима ундирилмаган ҳолда қайтариш учун йўловчилардан Uzbekistan Airways Sales филиалига ёки авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналарига мурожаат қилишларини сўраймиз.
У қаздорликни ошириб, ортиқча тўланган пулдан улуш олмоқчи бўлган. Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси катта инспектори Бюронинг марказий аппарати иш юритувидаги паррандачилик корхонаси ҳисобидан акциядорлик тижорат банки фойдасига жами 11 млн 108 минг 629 АҚШ доллари ва 265 минг 187 евро миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро иши юзасидан, корхонага тегишли кўчмас мулкларни баҳолаш ишлари учун белгиланган хизмат ҳақини турли важлар билан баҳолаш фирмаси фойдасига оширилган нархда кўрсатган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраевнинг маълум қилишича, ҳозирда ишчи гуруҳ тузган ҳолда электр токи ёрдамида балиқ овлаганлик учун жазо чораларини кучайтириш, жумладан, Жиноят кодексига алоҳида модда киритиш масаласи ўрганиб чиқилмоқда. Яқинда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида, 2024 йилнинг ўтган 3 ойида 39 та электр токи ёрдамида балиқ овлаш ҳолатлари аниқлангани қайд этилган эди.
15 апрель куни Тошкентдан Тел-Авивга амалга оширилиши керак бўлган парвоз Яқин Шарқдаги айрим давлатлар устидаги ҳаво ҳудуди ёпилганлиги сабабли бекор қилинди. Авиакомпания Матбуот хизмати хабарига кўра, Яқин Шарқ давлатларининг бир қисми устидаги ҳаво ҳудуди ёпилганлиги муносабати билан, шунингдек, Ўзбекистон авиация маъмуриятининг парвозлар хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан боғлиқ қарорини инобатга олган ҳолда, фақат 15 апрель куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент – Тел-Авив – Тошкент йўналиши бўйича HY301/302 рейсини бекор қилди.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар БҲМнинг 25 бараваригача (8 млн 500 минг сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ўзларига нисбатан пора талаб қилган шахс ҳақида ёки ўзларига маълум бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида коррупцияга қарши курашувчи органларга берган хабари асосида бундай ҳуқуқбузарлик фош этилиши; Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг ёхуд давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчиси ўзига нисбатан пора беришни таклиф этган ёки пора талаб қилган шахс ҳақида ёхуд ўзига маълум бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида коррупцияга қарши курашувчи органларга (коррупцияга қарши курашувчи органларнинг ходимлари эса бевосита ўз раҳбарига) берган хабари асосида ҳуқуқбузарлик фош этилиши; Коррупцияга оид жиноятни содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахс тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берилган хабар асосида қидирувдаги шахс ушланиши, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари бундан мустасно.
Ўзбекистондаги 2 та университет QS рейтингида ТОП-500 таликка кирди. Бу ҳақда Quacquarelli Symonds – QS World University Rankings халқаро рейтинг агентлиги хабар бермоқда.
Ургут тумани Навоийшох кўчасида ҳаракатланиб келаётган кобалт русумли транспортда 600 гр гиёхвандлик моддаси борлиги аниқланган. Бу ҳақда Туман ҳокимлиги хабар берди.
Давлат рўйхатидан ўтмасдан Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Қоратепа Дашт қишлоғи ҳудудидаги яшаш хонадонида тижорат мақсадларида ноқонуний оҳак цехи ташкил қилиб, табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб олган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Тошкентдаги "Ҳумо арена" мажмуасида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" мусобақаси ўз якунига етди. Оқшомнинг марказий жанги энг енгил вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов ҳамда Испания вакили Самуэль Кармона ўртасида кечди.
У 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, ундан 15 млн сўмни олаётган вақтда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган. Ҳоким ўринбосари, Транспорт бошқармаси бошлиғи, МИБ ходими ва бошқаларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.