Россия Ўзбекистонга эпидемиологик хавф-хатарларга қарши курашиш учун мобил лаборатория топширди

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Асилбек Худаяров ва Россия Федерацияси бош санитария врачи Анна Попова ўртасида учрашув бўлиб ўтди. “Роспотребнадзор” томонидан Ўзбекистон ССВга III авлод индикатор ва мониторинг мобил лабораторияси тақдим этилди.

3-8 апрел кунлари қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Жорий йилнинг 3-8 апрел кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эъион қилинади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги маълум қилди.

Ўзбекистонлик бизнес-леди илк бор Британияликларнинг юзига айланди бағишланган халқаро конференцияда журнал ва маърузачи туризмни ривожлантириш

2024-йилнинг 1-апрелида “Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожланиши Ижодий иқтисодиёт: Марказий Осиёда туризмнинг янги модели” мавзусида иштирок этди АҚШ, Буюк Британия, Кения, Испания, Россия, Қозоғистондан мутахассислар. Калит энг нуфузли аёллардан бири инглиз тилидаги анжуманда маърузачи бўлди Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатлари маданият, гўзаллик ва парфюмерия соҳасида Гулчеҳрабегим Маҳмудова.

Тошкентда апрель-май ойларида ичимлик сувининг ўчирилиши вақтларини маълум қилинди

"Тошкент шаҳар сув таъминоти" АЖ ичимлик сув босимининг пасайиши ва вақтинча тўхтатиладиган сана ва манзилларни маълум қилди. 2024 йил баҳорги – ёзги мавсумга тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика – таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан "Тошкент шаҳар сув таъминоти" АЖ истеъмолчиларга ичимлик сув босимининг пасайиши ва вақтинча тўхтатиладиган сана ва манзилларни маълум қилди.

Лондон шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилиши режалаштирилди

Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Умидбек Сафаров Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабар берди.

Президент Халқ қабулхонаси ташаббуси: эҳтиёжманд оилаларга дарахт кўчатлари бепул етказилмоқда

Президент Халқ қабулхоналари томонидан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 29 март куни “Яшил макон” лойиҳаси ва ободонлаштириш ишлари бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишида белгилаб берган вазифалар ижроси доирасида жойларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳудудларда боғлар яратиш, йўл бўй ҳамда бўш ва қаровсиз ерларда дарахтлар экиш, “яшил белбоғлар” барпо этиш, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш бўйича берилган топшириқлар ижроси бошлаб юборилган.  Жумладан, Президент Халқ қабулхонаси раҳбарияти ташаббуси билан жойларда “Халқ қабулхоналари боғ”лари яратилмоқда.

Тошкент шаҳрида совуқ сув ўчирилади, ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ режали профилактика–таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан истеъмолчиларга ичимлик сув босимининг пасайиши ва вақтинча тўхтатиладиган сана ва манзилларни маълум қилди. Айтилишича, сувсиз қолган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.

Ўзбекистонда электромобиллар импорти 4 баробарга ошди

2 ойда $85,7 млнга 3мингтадан ортиқ электромобил импорт қилинган. Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 85,7 млн АҚШ долларига 3 502 та электромобил импорт қилган.

Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархлари оширилади

Ҳайвонларни парваришлаш ва даволаш харажатлари ошиши муносабати билан чипта нархлари оширилади. Бугун, 2 апрелдан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархлари оширилади, дея хабар бермоқда Тошкент ҳайвонот боғи Матбуот хизмати.

Наманганда 4 эгизак дунёга келди

Эгизакларнинг 2 нафари ўғил ва 2 нафари қиз бўлиб, туғуруқ жараёни жарроҳлик амалиёти орқали, асоратсиз бажарилган. Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи Нафиса Юнусова ва Абдукамол Аҳмаджонов бирйўла тўрт эгизакнинг ота-онасига айланди, дея хабар бермоқда ССВ Матбуот хизмати.

Банкларда доллар сотув курси 12 700 сўмдан ошди

Республиканинг айрим тижорат банкларида хорижий валютани сотиш курси 12 710 сўмни ташкил этди. Бугун, 2 апрелдан бошлаб банкларда долларнинг сотиб олиш курси 12 580 – 12 610 сўм, сотиш курси эса 12 650 – 12 710 сўмни ташкил қилмоқда.

Экология вазирига янги ўринбосар тайинланди

Искандар Қутбиддинов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Искандар Қутбиддинов 1995 йилда Андижон вилояти, Андижон шаҳрида туғилган.

Ўзбекистонда уй қамоғидаги маҳкумларга электрон браслет тақилади

Муҳокамалар порталига «Уй қамоғи эҳтиёт чораси ва озодликни чеклаш жазоси қўлланилган шахсларни масофавий назорат қилиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Унда кўра, ИИВнинг Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган электрон браслетларни жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Бокс. Тим Цзюни мағлуб этган Фундора кейинги рақиби ким бўлишини айтди

Биринчи ўрта вазн (69,9 кг.гача) тоифасида WBO ва WBC йўналишларининг янги чемпиони Себастьян Фундора (21-1-1, 13 KO) эндиги режалари билан ўртоқлашди. Америкалик бўйдор боксчи кеча Лас-Вегасда ўтган проф бокс оқшомининг марказий жангида эндиликда WBO камарининг собиқ соҳиби, австралиялик Тим Цзюни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратиб, рақибига илк мағлубиятни тақдим этганди.

Тошкент ва Сирдарёда “Ижтимоий такси” лойиҳаси жорий этилади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент ва Сирдарёда пилот сифатида “Ижтимоий такси” лойиҳаси жорий этилишини маълум қилди.  Қайд этилишича, лойиҳа ногиронлиги бўлган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, уларнинг транспорт хизматларидан қулай фойдаланиши ва ҳаракатланиш қулайлигини таъминлайди.

Тошкентдаги учта туманда “свет” вақтинча ўчирилади

Тошкентнинг Бектемир, Учтепа ва Мирзо Улуғбек туманларида 2 апрель куни “свет” вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.

Фалаж беморлар фикрларини матнга айлантирувчи имплант яратилди

АҚШнинг Стэнфорд университети олимлари Говард Хьюз тиббиёт институти тадқиқотчилари билан биргаликда фалаж инсонлар фикрларини тўғридан-тўғри матнга айлантириб берувчи мия имплантини яратди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Тим Цзюнинг промоутери мижози Исроил Мадримов билан жангга тайёрлигини маълум қилди

Австралиялик боксчи Цзюнинг промоутери Тимнинг Фундорага қарши жангдаги мағлубиятидан кейинги режалари ҳақида бўлишди.“Биз австралиялик спортчининг энг жасоратли жангларидан бирини кўрдик.

Машҳур собиқ теннисчи Бекхэм билан учрашди (фото)

“Катта дубулға”нинг саккиз карра совриндори, дунёнинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси, америкалик Андре Агасси “Интер Майами” футбол клуби хўжайини, собиқ футболчи Дэвид Бекхэм билан қўшма суратини ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Кўринишидан, Агасси ва Бекхэм бирга пиклебол ўйнашган (бадминтон, теннис ва стол тенниси элементларини ўзида бирлаштирган спорт тури).

Ўзбeкистон хоккeй бўйича U18 Осиё ва Окeания чeмпионатига мeзбонлик қилади

Ўзбeкистон хоккeй бўйича U18 Осиё ва Окeания чeмпионатига мeзбонлик қилади. Йирик халқаро турнир 2024 йилнинг 23-30 апрель кунлари Тошкент ва Самарқандда бўлиб ўтади.

Ўзбекистонда уй қамоғидаги маҳкумлар учун электрон билагузукларни жорий этиш таклиф қилинмоқда

Жорий йилда бутун республика бўйлаб синовдан муваффақиятли ўтган билагузук тақиш амалиётини жорий этиш режалаштирилган. Ички ишлар вазирлиги уй қамоғи ва озодлиги чекланиши лозим бўлган шахсларни масофадан туриб кузатишнинг янги тартибини жорий этишни назарда тутувчи лойиҳани муҳокамага тақдим этди.

Тошкентдаги «IBA чемпионлар оқшоми»да рингга кўтариладиган боксчилар эълон қилинди

Хабар берганимиздек, 14 апрель куни Тошкентдаги "Humo Arena"да IBAнинг "Чемпионлар оқшоми" ўтказилади. Ушбу кечанинг эса асосий жанглар рўйхати билан танишинг:-75 кг: Аълохон Абдуллаев - Жаргал Отгонжаргал (Мўғулистон)-71 кг: Иқболжон Холдаров - Жорде Даниел Фосадес (Куба)-60 кг: Элнур Абдураимов - Анхел Родригес (Венесуела)-63.5 кг: Руслан Абдуллаев - Жума Чоки (Танзания)-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Фатих Келес (Туркия)+92 кг: Майлк Хантер (АҚШ) - Артём Сусленков (Россия)+92 кг: Баҳодир Жалолов - Смаки Агрон (Хорватия) -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Самуел Кармона (Испания) Эслатма!

Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик Олимпиaда чемпионига қарши рингга чиқади

Қозоғистонлик журналист Уалихон Косанбай ҳамюрти боксчи Данияр Елеусинов рингга қайтганини маълум қилди, деб хабар беради Sports.kz.“Менга келган маълумотларга кўра, Данияр Елеусинов навбатдаги жангини 27 апрель куни Олмаотада “IBA Champions Night” доирасида ўтказади.

FIDE рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторов ўз ўрнини сақлаб қолди. Кучли юзталикда 4 нафар шахматчимиз бор

Жаҳон шахмат федерацияси март ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 4 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ХХР делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 апрель куни жорий йилнинг январь ойида ўтган олий даражадаги учрашувдаги келишувлар доирасида мамлакатимизга келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, жамоат хавфсизлиги вазири Ван Сяохун бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига кўрсатилаётган меҳмондўстлик учун чуқур миннатдорлик билдириб, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон хоккей бўйича U18 осиё ва океания чемпионатига мезбонлик қилади

Йирик халқаро турнир 2024-йилнинг 23-30-апрел кунлари Тошкент ва Самарқандда бўлиб ўтади. 18 ёшгача бўлган спортчилар терма жамоалари учун Осиё ва Океания чемпионати илк бора 2023-йил март ойида Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда ташкил этилган эди.

Ўзгидромет жорий ҳафтада ва ой давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Ўзгидромет хабарига кўра, бу йил апрель ойи қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво билан бошланади. Биринчи беш кунликда ҳаво 15-20 даража илиққача исийди, кечалари ҳарорат 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.

Бадиий гимнастика. Франциядаги гран-прида қизларимиз гуруҳ баҳсларида 3-ўринни қўлга киритишди (видео)

Франциянинг Те шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Гран-при турнири якунланди. Мусобақанинг иккинчи кунида спортчиларимиз гуруҳ машқи дастурида бронза медалига сазовор бўлишди.

Зайнаб Дайибекова Париж-2024 олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди

Ҳафтани ажойиб янгилик билан бошлаймиз. Зайнаб Дайибекова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритди.

Бадиий гимнастика. Тахмина Икромова Франциядаги Гран-При турнирида олтин медални қўлга киритди

Маълум қилганимиздек, Франциянинг Те шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Гран-При мусобақаси старт олди. Қувонарлиси, унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова дастлабки кунда олтин медалга сазовор бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.