Президент БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбарини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев  БМТ Бош котибининг ўринбосари – Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронковни қабул қилди. Учрашув аввалида Владимир Воронков давлатимиз раҳбарига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Самарқандда қўшнисини айби билан қулаб тушган уй бўйича қўшимча маълумот берилди

Самарқанд вилоятининг Жума шаҳрида “катлован” нотўғри қазилиши оқибатида қурилиш объектига туташ бўлган уй қулаб тушгани ҳақида хабар берилган эди.   Бош прокуратуранинг darakchi.uz га маълум қилишича, Самарқанд маҳалласи, Самарқанд кўчаси, 28-рақамли уйда яшовчи  фуқаро Мурадуллаев Ҳасаннинг қўшниси Т.Бегматов ҳовлисида дўкон қуриш учун катлован қазиган.

Қашқадарёда 119 нафар масъул жазоланди, улардан 22 нафари лавозимидан озод этилди

Шу йилнинг 13 май куни ўтказилган йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов 22 нафар масъулни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фарғонада АГҚШ 3,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Фарғона вилояти Риштон туманида 3,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ қуйиш шохобчаси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Бокс. WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди

18 май куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри катта профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилади. Оқшомнинг марказий жангида оғир вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони, британиялик Тайсон Фьюри Украина вакили, WBA, WBO, IBF ва IBO камарлари соҳиби Александр Усик билан тўқнаш келади.

Ипотека субсидиялари учун аризаларни қабул қилиш қайта ишга туширилди

Янги уй-жой сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойларни реконструкция қилиш учун субсидиялар олишга аризалар 1 ноябргача онлайн тарзда топширилиши мумкин. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида бугундан бошлаб ипотека кредитига давлат субсидияси олиш учун ариза топшириш хизмати қайта йўлга қўйилди.

Туркманистонликларга Ўзбекистон орқали Россияга бориш тақиқланмоқда

Ўзбекистон орқали Россияга кетаётган Туркманистон фуқаролари “Тошҳовуз” назорат-ўтказиш пунктидан ҳеч қандай сабабларсиз орқага қайтарилмоқда. Бу ҳақда “Turkmen news” хабар берди.

Жаҳон чемпионатида курашадиган дзюдочиларимиз таркиби аниқ бўлди

19-24 май кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳри дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Сайёрамизнинг 110 мамлакатидан 700 нафарга яқин спортчи иштирок этиши кутилаётган мазкур стартда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда катнашади.

Андижонда мактаб "замдиректори" ўқувчи қизларга тегажоғлик қилганлиги айтилмоқда

Қизлардан бирининг бувиси 6-синф набирасига директор ўринбосари тегажоғлик қилганини айтиб, мурожаат қилган. Аввалроқ, тармоқларда Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШ элчиси билан учрашди

Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШ элчиси билан учрашди. Бу ҳақида Саида Мирзиёева хабар берди.

Ўзбекистонда «БМТ-аёллар» тузилмасининг ваколатхонаси очилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, «БМТ-аёллар» тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахус бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Яккабоғлик собиқ битирувчилар ўзлари ўқиган мактабни таъмирлаб берди

Инсон улғайиб, дунёнинг қай бурчагига бормасин, қадрдон мактаби уни оҳанрабодек ўзига тортиб туради. Ҳаётда эришган ҳар бир ютуғи учун меҳрибон муаллимлари олдида ҳамиша миннатдорлик ва қарздорлик ҳисси билан яшайди.

Тунда Тошкентда уй олдида турган Cobalt ёниб кетди

Кеча, 14 май куни соат 22:00 ларда  Учтепа тумани 30-мавзе 36-уй қаршисида, фуқаро 1993 йилда тугғилган Н.Ғ.га тегишли Cobalt русумли транспорт воситаси ёнию кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар қилди.

Урганчда 17 ёшли бола 5-қаватдан автомашина устига қулади — видео

Бош прокуратура ҳодиса ҳақида маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир бола бинонинг юқори қаватидан машина устига қулагани акс этган видео тарқалди.

Қўқонда МЧЖ масъуллари 19 киши номига ноқонуний автокредит олиб, пулларини "еб юборди"

Улар тижорат банкларидан бирининг филиалларида тил бириктириб, 6,3 млрд сўм автокредит ажратилишига эришишган. Қўқон шаҳрида 19 нафар фуқаро номига автокредит расмийлаштириб ўзлаштирган шахслар аниқланди.

Бокс. Ҳамюртларимиз Россиядаги турнирни муваффақиятли бошлади

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Россиянинг Хабаровск шаҳрида старт олган халқаро хотира турнирини муваффақиятли бошлади. Маълум қилганимиздек, дастлабки кун 4 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилиб, уларнинг барчаси ишончли ғалабалари билан кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишди.

Тошкентдаги кинотеатрда севган қизига шаҳвоний ҳаракатлар қилган йигит 5 суткага қамалди

“Жаннат оналар оёғи остида” фильми намойиши вақтида севган қизига ҳар-хил шаҳвоний ҳаракатлар қилган йигит жазоланди. 2024 йил май ойининг 14 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида шаҳвоний шилқимлик қилиш ҳуқуқбузарлигига оид иш кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда заргарлик буюмлари учун қимматбаҳо тошлар импорти ҚҚСдан бекор қилинди

Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача озод қилинади.

29 ёшли британиялик боксчи ўзининг дебют жангидан сўнг вафот этди

29 ёшли британиялик боксчи Шериф Лавал ўзининг дебют жангида рақибидан зарба ўтказиб юбориб, вафот этди. 12 май куни Лондонда ўтказилган турнирда Лавал португалиялик Малам Варелага қарши рингга кўтарилган.

Тошкент супермаркетларидаги озиқ-овқат нархлари таҳлили эълон қилинди

Макроиқтисодиёт ва минтақавий тадқиқотлар институти ўтган ой давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал нархларини таҳлил қилди. Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024 йилнинг май ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб кириш солиқдан озод қилинди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-926-сон, 13.05.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра: — Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача озод қилинади.

Яна 29 нафарини вазифасидан озод этиш бўйича Республика раҳбариятига тақдимнома киритиладиган бўлди

Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов 22 нафар масъулни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳридаги барча транспорт карта сотиш шохобчалари фаолияти тўхтатилади, шохобчалар вазифаларини марказий почта бўлимлари бажаради

15 май кунидан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча транспорт карта сотиш шохобчалари фаолияти тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълум қилди.

Ўзбекистонда Хитойнинг 3 та нуфузли университетининг филиали очилади

Шу кунларда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди. Ҳамкорлик доирасида 13 май куни Ўзбекистон—Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

“Тошкент-3” терминалида қилинган қоидабузарликларни аниқлайдиган камералар 15 майдан ишга тушади

Маҳаллий авиақатновлар терминали — “Тошкент-3” терминалига кириш йўлагидаги қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд этадиган камералар 15 майдан ишга тушади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилди.

“Тошкент-3” аэропортида тўхташ вақтидан ошиб кетган ҳайдовчилар автоматик равишда жаримага тортилади

Кириш линиясида 5 дақиқадан кўпроқ вақт давомида тўхтаганлик учун жарима автоматик равишда чиқарилади. Uzbekistan Airports хабарига кўра, айни пайтда Тошкент аэропортидаги маҳаллий авиақатновлар терминалининг кириш йўлагига ўрнатилган йўл камераларини Ўзбекистоннинг йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимлари билан интеграциялаш ишлари якунланмоқда.  Шундай қилиб, 2024 йил 15 майдан бошлаб тизим автоматик равишда ишлайди.

Фарғона вилояти ҳокими Ўзбекистон ОТЖ футболчиларига 50 млн сўмдан мукофот пули берди

Вилоят раҳбари футболчиларга эришган ютуқлари учун миннатдорлик билдириб, бўлажак Олимпия ўйинларида омад тилади. Мукофотланган футболчилар орасида дарвозабон Ҳамидулло Абдунабиев, ҳимоячи Муҳаммадқодир Ҳамралиев, ярим ҳимоячи Диёр Холматов ва ҳужумчи Отабек Журакўзиев, шунингдек, Жасур Жалолиддинов ҳамда Ҳусайн Норчаевга ҳам вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиқлари ҳамда 50 млн сўмдан пул мукофотлари топширилди.

ЎФА раҳбарияти Осиё кубогида учинчи ўринни қўлга киритган Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди

ЎФА раҳбарияти Таиландда бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё кубогида 3-ўринни қўлга киритган Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов футзалчиларимизга ушбу турнирдаги иштироки учун миннатдорчилик билдириб, Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш лозим эканини таъкидлади.

Фарғонада Миллий гвардия ходими ўқувчиларга тарсаки туширди

Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси Қўштепа туманидаги мактабда ўқувчиларига тарсаки туширган ходим иши юзасидан маълумот берди. Ижтимоий тармоқларда Қўштепа туманида жойлашган мактабда Миллий гвардия ходими мактаб ўқувчиларига тарсаки туширгани тасвирланган видео тарқалди.

Тошкентда бегона аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган йигит қамалди

25 ёшли йигит ўзига нотаниш бўлган аёлнинг турли жойларидан қўли билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилганлиги аниқланган. Жорий йилнинг 13 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўчада аёлга шилқимлик қилган йигит бўйича иш кўриб чиқилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.