Роботлар аҳоли яшаш ҳудудларида профилактика инспектори учун ёрдамчи бўлиб ишлайди. Тошкент шаҳрида ИИВ томонидан кузатув камералари билан жиҳозланган роботлар ишга чиқарилди.
Қозоғистон-Қирғизистон чегарасида 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмологик кузатишлар ва тадқиқотлар миллий илмий маркази маълум қилди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва “China CAMC Engineering” компанияси раиси Ван Бо ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, бугун, 6 май куни соат 10:41да зилзила содир бўлди. Эпицентр: Самарқанд вилояти, Ургут тумани. Зилзила координаталари: 39,32 градус шимолий кенглик; 67,46 градус шарқий узунлик.
Кеча, 5 май куни соат 07.50 ларда Чилонзор тумани Фурқат кўчаси Magic city қаршисида 2 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилди.
Форум доирасида “Янги Тошкент”да шаҳар инфратузилмасини қуриш, шамол электр станциялари ва яна қатор вилоятларда маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ҳужжатлар имзоланди. Тошкентдаги III Халқаро инвестиция форуми якунлари бўйича умумий қиймати 26,6 миллиард доллар бўлган келишувлар имзоланди.
Қуёшда энг катта магнитудали чақнаш содир бўлди ва кучли магнит бўронлари кутилмоқда. Бу ҳақда Коинот тадқиқотлари институти ва Россия Фанлар академиясининг Қуёш-ер физикаси институти қуёш астрономияси лабораторияси маълум қилди.
Самарқанд халқаро технология университети ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тадбирни юқори савияда, 16 та давлатдан келган олимлар иштирогида ўтказди. Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланди.
Чет элдан олиб ўтилган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг қўшма қарори билан божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Ҳужжатга кўра, божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддат ўтгандан сўнг хорижий автотранспорт воситасини бир йил ичида 90 кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган ҳар куни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғимни тўлаш шарти билан йўл қўйилади.
Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳамда унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейи ҳудудида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни тадбирларига тайёргарлик кўриш муносабати билан хўжалик ва дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан жорий йилнинг 6-7 май кунлари “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳудудига ташриф буюрувчиларнинг кириши вақтинчалик тўхтатилади.
Душанбеда Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда чегараларни демаркация қилиш ишлари муҳокама қилинди ва Ўзбекистон-Тожикистон чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғи бўйича ўзаро келишилган таклифлар тайёрланди.
Мексикалик боксчи Сауль Альварес бугун ҳамюрти Хайме Мунгияга қарши жанг ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.Хабар берганимиздек, у мазкур жанги орқали 35 млн доллар гонорарга эга бўлди.
Киев ўз эътиборини Россия Федерациясидаги миллатлараро ишларга қаратишга уриниб кўрди. Киев нацистлари айёрлик билан Россия жамиятини террорчиларнинг Марказий Осиёга мансублиги билан "портлатишни" режалаштиришган. Бунинг акси чиқди ...
АҚШда 5 май, якшанба тонгида профессионал бокс мусобақаси бўлиб ўтди.Унинг марказий жанги мексикалик Сауль “Канело” Алварес (61-2-2, 39 КО) ҳамда унинг ватандоши Ҳайме Мунгия (43-1, 34 КО) ўртасида кечди.
Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзия техник ҳамкорлик дастури (MTCP) доирасида Куала-Лумпур шаҳрида ташкил этилган махсус ўқув курсини муваффақиятли тамомлади. 22-30 апрель кунлари бўлиб ўтган ўқувлар Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатия ва ташқи алоқалар институти томонидан илк бор Марказий Осиё давлатлари вакиллари учун ташкил қилинди.
Ижтимоий тармоқда Мирзо Улуғбек туманидаги мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи болаларга қўпол муносабатда бўлаётгани ва болаларни урган тасвирланган видео тарқалди. Бош прокуратуранинг маълум қилишича, содир бўлган ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча БМТ Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ижрочи котиби Татяна Молчан билан учрашди. «БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) Ижрочи котиби Татяна Молчан хоним билан учрашишдан мамнунмиз, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида.
Андижонда 8 ёшли қизалоқни поезд уриб юборди. Поезд ҳаракатланаётган вақтда қизалоқ назоратсиз қолдирилган.
Миллий гвардия отлар қўшинлари ва ички ишлар органлари иштирокидаги отлар паради “Мардлик – миллат фахри ва ифтихори” шиори остида ўтказилди. Отлиқ қўшинлари тўлиқ ўқ-дорилар билан Амир Темур майдонини айланиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармонига мувофиқ электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш ва тармоққа улаш тартиб-таомилларини соддалаштирилди. Бунда юридик шахслар томонидан электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш ва тармоққа улаш учун рухсат олиш жараёнлари соддалаштирилган ҳолда, 1 ойдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Россиянинг Киров шаҳри полицияси Ўзбекистонда одам савдосида гумонланаётган 21 ёшли мигрантни қўлга олди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб “Lenta” хабар берди.
Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Тошкент—Андижон пулли йўлини яратиш ишлари якунига етиб қолганини маълум қилди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Натижаларни 2024 йил 30 сентябрга қадар текшириш мумкин. Бугун, 4 май куни Тошкент вақти билан соат 21:00 дан бошлаб Diversity Visa Programm 2025 (Green Card) натижаларини текшириш мумкин бўлади.
Зўравонлик ҳолатларида ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг 3 босқичли янги тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларга маҳалла даражасида кўрсатиладиган хизматлар йўқ.
Нодирбек Абдусатторов Швецияда ўтказилган «Теpе Sigeman 2024» турнири чемпиони бўлди. Етти нафар шахматчи иштирок этган турнирни ҳамюртимиз мағлубият билан бошлаганди (Коробовга қарши ўйинда).
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) апрель ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди. Ушбу рейтингдан 8 нафар боксчимиз ўрин олган: Ҳасанбой Дўсматов - (минимал вазн) 1-ўрин (ўтган ойда ҳам 1-ўрин эди) Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн) - ўтган ойдаги сингари 1-ўрин; Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн) - 9-ўрин (ўтган ойда 10-ўрин эди); Отабек Холматов (ярим енгил вазн) - 3-ўрин (у ўтган ойда 4-ўринда эди); Ботир Аҳмедов (супер енгил вазн) - 9-ўрин (ўтган ой 7-ўринда эди); Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн) - ўтган ойдаги сингари 1-ўрин; Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн) - вазн чемпиони; Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) - 4-ўрин (ўтган ой 5-ўринда эди).
Хитой компанияси Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш соҳасини ўрганади ва заводнинг дастлабки лойиҳасини ишлаб чиқади. 2 май куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва China CAMC Engineering компанияси раиси Ван Бо ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Ижтимоий тармоқларда 1 майдан бошлаб камералар яна бир қоидабузарликни қайд қилишни бошлаши ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Шавкат Мирзиёев 3 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгаши мажлиси доирасида Европанинг бир қатор етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда “Suez” компанияси раиси ва бош директори Сабрина Суссан, “Arsenale Group” компанияси бош директори Паоло Барлетта, “Airbus” корпорациясининг Европа бўйича президенти Йохан Пелисье ҳамда “Linde” компаниясининг Европа ва Яқин Шарқ бўйича президенти Оливер Пфанн қатнашди.
Мамлакатда сўз эркинлиги ёмон аҳволда дея баҳоланмоқда. Дунё бўйича сўз эркинлиги рейтинги эълон қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.