24 ёшли эркак одам кўплиги сабаб унинг қўли қизнинг белидан пастки қисмига тегиб кетганлигини айтган. Тошкентда метрода ўзига нотаниш бўлган қизга тегажоғлик қилган эркакка суд ҳукми ўқилди.
"Технофест-2024" кўргазмаси май ойи бошида пойтахтдаги "Ғалаба боғи" мажмуасида бўлиб ўтади. Мудофаа вазирлиги томонидан жорий йилнинг 2-3 ва 4 май кунлари пойтахтда жойлашган "Ғалаба боғи" мажмуасида илк бор мудофаа саноатига оид "Технофест-2024" кўргазмаси ўтказилади.
Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларидан Жиззах шаҳрига тепловозда бориш мумкин бўлади. Сентябрдан бошлаб Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларини Жиззах шаҳри билан боғловчи “Иржар – Дўстлик – Жиззах” йўналишида тепловоз қатнови йўлга қўйилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Рамазон ҳайитининг биринчи куни 10 апрелга тўғри келиши ҳақидаги қарорини инобатга олиб, жорий йилнинг 10 апрель куни пойтахтдаги 125 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИББ хабар берди.
Пойтахтда юк автомобилларининг ҳаракатланиши 2 кунга тўлиқ чекланади. Бу хақда Тошкент шаҳар ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистонда томорқа ерларига сифатли аутсорсинг хизмати кўрсатиш даражасини таҳлил қилди. Томорқа аутсорсинги — бу томорқадан фойдаланишда ишлаб чиқаришнинг бир қисмини бошқа ихтисослашган ташкилотга бериш орқали сифатга эришиш бўлиб, бундай тизим ривожланган мамлакатларда яхши йўлга қўйилган.
Ҳайит намози ўқиладиган масжид атрофидаги кўчалар ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Рамазон ҳайитининг биринчи куни 10 апрелга тўғри келиши ҳақидаги қарорини инобатга олиб, жорий йилнинг 10 апрель куни пойтахтдаги 125 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда.
Рамазон ҳайити ўтказилиши сабаб хавфсизлик чораларини кўриш режалаштирилган. Рамазон ҳайити муносабати билан хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида Тошкент шаҳрига юк автомашиналарининг кириши ва шаҳарда ҳаракатланиши тўлиқ чекланади.
Грузия Парламенти Раиси Шалва Папуашвили бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди. Жорий йилнинг 8 апрель куни Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Грузия делегацияси билан учрашув ўтказди.
Ҳайит куни жамоат транспорти бепул хизмат кўрсатади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасида Рамазон ҳайити байрамини осойишта ва юқори кайфиятда ўтказишга бағишлаган видеоселектор йиғилишида маълум қилинган.
Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 426 нафар шахс афв этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳрида барпо этилган Киберспорт аренасида ёшлар билан учрашди. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарорига мувофиқ, киберспорт турлари оммалаштирилмоқда.
Афв этилганларнинг 11 нафари чет эл фуқаролар, 50 нафари аёл, 13 нафари 60 ёшдан ошган эркаклар, 157 нафарини ёшлар. Президент “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
10 апрель куни Ўзбекистондаги барча масжидларда Рамазон ҳайити намози ўқилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкентда байрам намози вақти соат 06:10 га тўғри келишини маълум қилди.
Охирги беш йилда Жиззах вилоятига 4 миллиард доллардан ортиқ инвестициялар кириб келган. 50 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 861 миллион долларлик экспорт қилинган.
Мазкур заводда уч йилда Kia, Chery ҳамда Haval брендлари остида 23 турдаги 36 мингта автомобиль ишлаб чиқарилди. Қайд этилишича, “ADM Jizzakh” масъулияти чекланган жамияти саноат зонасида самарали фаолият юритаётган корхоналардан бири.
Сербиялик теннисчи Новак Жокович тарихдаги энг кекса ATP рейтинги етакчисига айланди. 7 апрел ҳолатига кўра, Жокович 36 ёш-у 321 кунлик.
У андижонлик фуқаро билан гаплашиб, унинг буйрагини Тожикистонда сотиб бермоқчи бўлган. Наманган вилояти ИИБ хабарига кўрa, вилоятнинг Косонсой туманида яшовчи шахс Андижоннинг Булоқбоши туманида яшовчи фуқаро билан гаплашиб, унинг бир буйрагини сотиб беришга келишган. Келишувга кўра, улар Тожикистонга бориши ва жарроҳлик амалиёти ўша ерда ўтказилиши керак бўлган.
Президент фармонига кўра, Рамазон ҳайити муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олиш куни белгиланган. Булар: — 10 апрел, чоршанба — Рамазон ҳайити куни; — 11 апрел, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни; — 12 апрел, жума — 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 13 апрел, шанбадан кўчирилган дам олиш куни; 13 апрел, шанба — барча учун иш куни саналади; 14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ автобус саройларига бириктирилган автобуслар иш фаолияти вақти маълум қилди. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ хабарига кўра, байрам кунлари "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ автобус саройларига бириктирилган автобус йўналишларининг фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилади: 10 апрель, чоршанба – Рамазон ҳайити куни.
Лойиҳа уч босқичда 9, 12 ва 16 қаватли бўлган 105 та кўп қаватли уйни қуришни назарда тутади. Шавкат Мирзиёев маҳаллий аҳолига имтиёзли ипотека асосида уй-жой сотиб олиш имкониятини бериш бўйича топшириқлар берди.
“Рамазон Ҳайити” айёми кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда пойтахт метрополитени матбуот хизмати хабар қилди.
«Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ-59-сон, 04.04.2024 й.) қабул қилинди. Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилади: — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (Агентлик); — Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида 4 штат бирлигидан иборат бўлган Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўлими (Бўлим); Шунингдек, қуйидагилар киритилади: — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари – Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори лавозими; — Ўзбекистоннинг Буюк Британия, БАА, Венгрия, Германия, Латвия, Полша ҳамда Япония давлатларидаги дипломатик ва консуллик муассасалари штат жадвалига қўшимча равишда 1 та штат бирлигидан иборат меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе лавозими.
Тошкент маҳаллаларини "қизил"дан "яшил тоифа"га киритиш бўйича йўл харитаси тақдим этилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, пойтахтдаги секторлар, ободонлаштириш корхоналари, маиший хизмат кўрсатиш, идора ва бошқармалар раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ Чилонзор туманидаги "Кўтарма" маҳалласида бўлди.
Байрам кунлари метро поездларининг ҳаракати вақти маълум қилинди. “Рамазон Ҳайити” айёми кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.
Мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг Рамазон ҳайитини ўтказишга оид бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлисида Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Ўзгидромет ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Маълум қилинишича, бугун кундузи республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат 22-27даража, жанубда 30 даражагача бўлади.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Халқ қабулхонаси бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи жойларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаётган масалаларни ўрганиш ва ҳал этишда амалий кўмак кўрсатиш, «маҳалла еттилиги» фаолияти, ёшлар билан ишлаш тизмини самарали ташкил этиш ҳамда томорқадан унумли фойдаланиш бўйича хонадонбай ўрганишлар олиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари – Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилоятида ўрганишлар олиб борди.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.