Жума куни эрталаб АҚШнинг шарқий қирғоқларида содир бўлган 4,8 магнитудали зилзиладан зилзила Ню-Ёрк ва унинг атрофида сезилди. Зилзила эпицентри Ню-Жерси штатининг Ливан шаҳрида, Ню-Ёркдан 64 км ғарбда жойлашган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан вазирлик ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Нартаев Агзам Орумбаевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Темиров Алишер Сматиллаевич Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. А.
Open Budget портали орқали 2 254 та маҳалла учун 11,7 миллион нафар фуқаро овоз берди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 2024 йил 1-мавсуми якунланди.
Уларни олиб ташлаш мозаика ва паннолар моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари рўйхатига киритилганидан кейин бошланди. Тошкентда мозаикали композицияли бинолардан реклама баннерларини демонтаж қилиш ишлари бошланди.
2023 йилда Ўзбекистон Республикасида доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 74,7 ёшни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда қулай инвестициявий муҳитни яратиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ва уларнинг натижасини таҳлил қилди. 2023-йилда мамлакатимизда асосий капиталга инвестициялар 2017-йилдагига қараганда 2,2 маротаба ортиб, 352,0 трлн.
Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани ҳокими ўринбосари йиғилиш ўтказиб, ташкилот раҳбарларини Open Budget'га овоз беришга мажбурлади. Сўконғич "замҳоким" жаримага тортилди.
Интернет тармоғининг миллий сегментида 3,2 миллиондан дан ортиқ киберҳужумлар кузатилган. 2024 йил 1-чорак ҳолатига кўра мониторинг жараёнида давлат органлари ва ташкилотларнинг 19 та веб-ресурсларида 70 та заифлик ва камчиликлар аниқланиб, бартараф этилди, дея хабар бермоқда “Киберхавфсизлик маркази” хабар бермоқда. Қайд этилишича, ушбу вақт мобайнида Интернет тармоғининг миллий сегментида 3,290,860 дан ортиқ киберҳужумлар кузатилди.
Хўжаобод туманида инсон ўлими билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилди.
Маданият вазирлиги ҳолат сабабини очиқлади. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Artdocfest Asia доирасида Украинадаги уруш ҳақидаги «Шарқий фронт» фильми намойиши тўхтатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
2024 йилнинг 10, 11, 12, 13 апрель кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида Afrosiyob электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабар бермоқда.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, жорий йилнинг 5-7 апрель кунлари кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши кутилмоқда. Жумладан: Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида; Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида; Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида; Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида; Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида; Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида; Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида; Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида; Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон қуролли кучлари 2024 йилда “Биз бирмиз – 2024” қўшма машғулотларини ўтказади. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлигига таяниб, Armiya.az хабар берди.
“Рамазон Ҳайити” сабаб 10-13 апрель кунлари "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида электропоезднинг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. “Рамазон Ҳайити” байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 10, 11, 12, 13 апрель кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида Afrosiyob электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, бугун 5 апрель куни Тошкент вақти билан 04:36 да Қозоғистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 41,36 градус шимолий кенглик; 69,02 градус шарқий узунлик.
Америкалик астронавтлар «Артемида III» миссияси доирасида 2026 йилда Ой юзасига кресс салат, ўрдак ўти ва Brassica rapa карамини экишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.
Ер қимирлаши Зангиота тумани ва пойтахтнинг иккита туманида 2 баллгача бўлди. Бугун, 5 апрель куни Тошкент вақти билан 04:36да (Гринвич бўйича 23:36 да) Қозоғистонда зилзила содир бўлди.
Москвада расмийлар Қурбон ҳайити куни мусулмонларга ҳайит намозини уйда ўқишни тавсия қилди. Қайд этилишича, Москва Миллий сиёсат ва минтақалараро алоқалар департамент вакиллари Москва префектларига мактуб йўллаган.
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга Ақтўбе вилоятида рўй берган автомобиль ҳалокатида вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига билдирилган чуқур ҳамдардлик учун самимий миннатдорлик билдирди. Бу ҳақида Мирзиёевнинг Матбуот котиби хабар берди.
Эртага, 5 апрель куни Қозоғистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга ташриф буюради. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) март ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди. Дўстматов ўз вазн тоифасида биринчи ўринга кўтарилди, Холматов эса 3 поғона пастлади.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2017-2023 йилларда асосий турдаги кимё ва газ-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш суръатини таҳлил қилди. 2017-2023 йилларда кимё саноати хомашёни қайта ишлашни чуқурлаштириш ва янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилаётган бир шароитда ривожланди.
Жорий йилнинг 4 апрель куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммадали Искандарийни қабул қилди. Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари, хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ҳамкорликни, шунингдек, парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
ФИФА 4-апрел куни терма жамоалар рейтингини янгилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси хабар берди.
Бундай тадбиркорлик субъектларига 1,5 триллион сўмгача кредитлар ажратилиб, кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш харажатлари қопланади. Дипломатик миссиялар ўз фаолиятини хорижда ташкил қилади.
Ҳозиргина оғир атлетика бўйича Таиланддаги Жаҳон кубогининг эркаклар ўртасида -73 кг вазн тоифасида «С» гуруҳ баҳслари якунланди. Эътиборлиси, унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Достон Ёқубов силтаб кўтаришда 178 кг натижа билан биринчи ўринни эгаллади.
Сизда чиқиндиларни бошқариш соҳаси ҳамда тизимдаги ташкилотлар фаолиятига тегишли аниқ ва конкрет масалалар юзасидан таклифлар, шикоятлар, мурожаатлар борми? Унда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика марказининг 1205 ҳамда 1275 ишонч рақамларига қўнғироқ қилинг!
Биринчи ўрта вазнда WBA чемпиони Исроил Мадримов (10-0-1, 7 КО) дунёга машҳур BoxRec бокс статистика сайти рейтинги пешқадамига айланиб олди. “Мир Бокса” промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилиб келаётган 29 ёшли чарм қўлқоп устаси ўтган ойда вакант бўлиб турган WBA камари учун кечган жангда мағлубият нималигини билмай келаётган россиялик Магомед Курбановни техник нокаутга учратган эди.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 383,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 17 553 дона енгил автомобил импорт қилган. Енгил автомобил импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12 527 тага ошган.
Қозоғистоннинг Актобе вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради 24kz. Самара-Чимкент йўлининг Маржонбулоқ қишлоғи яқинида юк машинаси ва микроавтобус иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Натижада микроавтобус ҳайдовчиси ва унинг 7 нафар йўловчиси ҳалок бўлган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.