Муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд оилаларга Президент совғалари топширилди

Давлатимиз раҳбари баҳорнинг илк кунларида Хоразм вилоятига ташрифи чоғида вилоятда ишсизликни камайтириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш бўйича аниқ муддатли топшириқ берган эди. Президент Халқ қабулхонаси айни шу топшириқ ижроси бўйича ўзига бириктирилган Шовот ва Ҳазорасп туманларида иш олиб борди.

Туркияда террорчиликда гумон қилинганларни оммавий ҳибсга олиш ишлари давом этмоқда

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консуллиги Туркияга боришни режалаштирган ватандошлар учун тавсияномаларни эълон қилди. Ижтимоий тармоқларда ИШИД халқаро террорчилик гуруҳига мансубликда гумон қилинган 70 киши Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олингани ҳақида хабар тарқалди.

Ҳалок бўлган ўзбекистонликларни олиб келиш учун махсус борт Қозоғистонга учиб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг топшириқларига асосан ЙТҲ оқибатида халок бўлганларни Ватанимизга олиб келиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошчилигида махсус борт бугун, 4-апрел куни соат 10:25 да Қозоғистон Республикасига учиб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.

Халқ банки пенсия олувчиларнинг 3%да кузатилган техник ҳолат бўйича тушунтириш берди

Халқ банки тизимида пенсия маблағларининг юкланиши жараёнида техник носозлик юзага келганлиги сабабли баъзи мижозларнинг банк карталарига кирим қилинган маблағлар «бекор қилинган» ҳолати юзага келган. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар қилди.

Бокс. Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги 20 апрель куни ўтказилиши ҳақида хабар берган эди. Шу куни чарм қўлқоп устамиз АҚШда франциялик Пьерре Хуберт Дибомбе (22-0-1) билан тўқнаш келади.

Теннис. Надаль Монте-Карло, Барселона ва Мадриддаги турнирларни ўтказиб юбориши мумкин

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Монте-Карло, Барселона ва Мадриддаги турнирларда иштирок этмаслиги мумкин. Sport.es хабарига кўра, дунёнинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси белидаги ноқулайлик туфайли яна олти ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин.

Айрим мактабларда фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади

Президентнинг «Ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда: чет тилини билиш бўйича камида В2 даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчилар томонидан фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади;   математика, физика, кимё, биология, табиий фанлар (science), информатика ва ахборот технологиялари фанларидан дарсларни чет тилида олиб борган ўқитувчиларга тариф ставкасига нисбатан 100 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.  Президент мактабларининг маҳаллий ўқитувчиларига уларнинг тариф ставкасига нисбатан 350 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш тартиби жорий этилади.

Қозоғистонда ЙТҲда вафот этган ўзбекистонликларни ватанга олиб келиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди

Ўзбекистон ФВВ ва ТИВ марҳумларни ватанга қайтариш бўйича барча зарур чора-тадбирлар кўрилаётганини маълум қилди. Қозоғистоннинг Актобе вилоятида содир бўлган ЙТҲда вафот этган ўзбекистонликларни ватанга олиб келиш ва дафн этиш маросимларини ўтказиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.

Оғир атлетика. Париж Олимпиадасининг 120 та лицензияси учун кураш Таиландда давом этмоқда

Хабар берганимиздек, шу кунларда Таиланднинг Пхукет шаҳрида оғир атлетика бўйича Париж-2024 Олимпия ўйинларининг рейтинг очколарини тақдим этадиган Жаҳон кубоги ўтказилмоқда.Кечаги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нигора Абдуллаева -55 килограмм вазнда супачага чиқди.

Рекордларни севувчи, Карлсенни огоҳлантирган, энг ёш гроссмейстерга айланган Нодирбек Абдусатторов

Шахмат тарихида фақат бир нечта гроссмейстерлар 20 ёшга тўлгунга қадар дунёнинг кучли бешлигидан жой олишга муваффақ бўлган.Яқиндагина ушбу муваффақиятга эришган Нодирбек Абдусатторов Chess.com мухбири билан суҳбатда шахмат вундеркиндидан суперюлдузигача бўлган йўли ҳақида гапириб берди.

Янги Тошкент қандай бўлиши акс этган айрим кадрлар намойиш қилинди

Президент иштирокида Янги Тошкентда илк иншоотлар қурилишини бошлаш маросими бўлди. Президент рамзий тугмани босиб, бинолар қурилишини бошлаб берди.

Ички ишлар вазирлиги фуқароларни терактларга чақирувчи хабарлар тарқатилишидан огоҳлантирди

Бундай хабарларни олувчилар шахсий маълумотларни тарқатиш билан қўрқитиб, пул мукофоти учун жамоат жойларига ҳужум қилишга даъват этилади. Ўзбекистон ИИВ хабарига кўра, охирги вақтларда дунёнинг турли мамлакатларида содир этилган террорчилик ҳаракатларидан сўнг, республика ҳамда қўшни давлатлар фуқароларига интернет ижтимоий тармоқлари орқали пул мукофоти эвазига савдо ва кўнгилочар марказлар, мактаблар ва бошқа жамоат жойларини миналаштириш таклиф қилинган хабарлар келиб тушмоқда.  Бу каби провокацион хабарлар асосан Telegram мессенжери орқали юборилиб, унда номаълум шахслар турли миқдорда пул тўлаш, қурол-яроғ билан таъминлаш ва ҳаракатлар режасини юборишга ваъда берилмоқда.

Президент Юнусобод туманидаги реконструкция қилинган 5-мактабга борди — фото

Давлат раҳбари айни пайтда 2 минг 600 афарга яқин ўқувчи таҳсил олаётган мактабда яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 5-умумтаълим мактабида бўлди.

Юзлаб пенсионерларнинг нафақаси картага тушганидан сўнг яна қайта "бекор қилинди"

Халк Банк содир бўлган воқеанинг сабабини тушунтирди ва ҳар бир кишининг пенсияси 5 апрелгача ҳисобланишини билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Facebook'да юзга яқин фуқаро пенсия ҳисобига тушганидан сўнг бир неча дақиқа ўтиб бекор қилингани ҳақида ёзишган.

Жондор туманида кўприк синиши оқибатида юк машинаси дарёга қулаб тушди

Бухоро вилояти Жондор туманида кўприк синиши оқибатида юк машинаси дарёга қулаб тушгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бу ҳақда Жондор тумани ҳокимлиги ҳабар берди.

Ўзбекистонда зилзилалар ҳақида олдиндан хабар берувчи миллий дастур қачон ишга тушади?

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур мобил дастурнинг қачон ишга тушиши ва у қандай ишлаши ҳақида маълумотлар берди. Ўтган йилнинг май ойида президентнинг тегишли қарори қабул қилиниб, унда янги мобил илова орқали кучли зилзилалар ҳақида тезкор хабар бериб турилиши маълум қилинганди.

Энг намунали маҳаллага Президент совғаси сифатида электромобиль совға қилинади

Давлатимиз раҳбари яна бир муҳим масалага тўхталиб ўтди. Табиат уйғонган бугунги кунларда ҳамма жойларда мевали ва манзарали дарахтлар, гул, райҳон кўчатлари экиш жадал кетмоқда.

2024 йил 1 июлдан маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши мониторингини ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этади

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-149-сон, 02.04.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан 2024 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно) қуйидагича ажратилади: 33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида; Ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун; Ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз; 10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз.

“UNIVERSAL SUG‘URTA” АЖнинг лицензияси бекор қилинди

АЖ илгари тузилган суғурта шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини белгиланган тартибда бажариши шарт бўлади. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг тегишли қарорига асосан “UNIVERSAL SUG‘URTA” АЖ умумий суғурта соҳасининг 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16 ва 17 класслари бўйича ихтиёрий суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2022 йил 7 июлдаги 031932-сонли лицензияси 2 апрелдан бекор қилинди.

Ўзбекистонда энг намунали маҳаллага электромобиль совға қилинади — президент

Дарахт экиш бўйича маҳаллар ўртасида танлов ўтказиб, йил якуни бўйича президент совғаси берилади. Шавкат Мирзиёев мамлакатда дарахт экиш бўйича энг намунали маҳаллага электромобиль совға қилиш ташаббусини билдирди.

Пойтахтдаги 12 та туман бир-бири билан туташиб кетган, уларнинг иқтисодий чегараси йўқ — Шавкат Мирзиёев

Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Оғир атлетика. Нигора Абдуллаев жаҳон кубогида 5-ўринни эгаллади

Таиландда ўтаётган оғир атлетика бўйича Жаҳон кубогида Нигора Абдуллаев иштирокини якунлади. -55 кг вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз бешинчи ўринни эгаллади.

Хусусий боғча, мактаб ва шифохоналар сони бўйича Юнусобод пойтахтдаги етакчи туманлардан бирига айланди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Тадбиркорлар учун Амир Темур шоҳ кўчасидаги давлат ташкилотларининг эски биноларини реконструция қилиш таклиф этилади

Ушбу лойиҳа тадбиркорлар сонини кўпайтиради ва янги иш ўринлари яратади. Амир Темур шоҳ кўчасининг олти километр қисмида тадбиркорларнинг учун давлат ташкилотларига тегишли бўлган эски биноларни реконструкция қилиш таклиф этилади.

Ўтган вақт давомида у ҳам ўрганди, тажриба тўплади — Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов ҳақида

Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Фарғонада 20 ёшли сохта Миллий гвардия ходими ушланди

У Қўриқлаш бошқармасининг дала кийимида банк биноси ичида юриб, ўзини ходим сифатида таништирган. Жорий йилнинг 2 апрель куни соат 09:30 атрофида Марғилон шаҳрида жойлашган Бизнесни ривожлантириш банкида Қўриқлаш бошқармасининг дала кийимида банк биноси ичида юрган нотаниш шахс аниқланган.

Хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг асосий натижаси

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2017-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий натижаларини таҳлил қилди. Хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиши иқтисодий ўсиш, аҳоли (айниқса ёшлар) бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини оширишда катта аҳамиятга эга.

Осиё хотин-қизлар форумига тайёргарлик ишлари бошланди

Жорий йил 2 апрель куни Олий Мажлис Сенатида Осиё хотин-қизлар форумини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ташкилий қўмита аъзолари, сенаторлар, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тошкент шаҳрига ҳоким тайинланди

Бугун, 3 апрель куни Шавкат Умурзаков Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.  Эслвтиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил 24 март куни Ш.Умурзаковни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлаган эди.

Ўзбекистонда уч ойда 4562 та жиноят фош этилди — Бош прокуратура

АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар, кўрилган чоралар ҳақида маълумот берди.  Маълум қилинишича, ўтган уч ойда кўрилган чоралар натижасида республикадаги маҳаллаларнинг 7 762 тасида (82,2%) жиноят қайд этилмади, 1 364 таси (14,4%) жиноятчилик барқарор сақланиб қолинишига ва камайишига эришилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.