1 феврал куни VI тошкент халқаро марафонида Иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш Жараёни бошланади

1 февралдан бошлаб йилнинг энг кутилган спорт тадбирларидан бири  — 21 апрелда бўлиб ўтадиган VI Тошкент халқаро марафонига рўйхатдан ўтиш бошланади. Пойтахт анъанавий баҳор мавсумининг югуриши доирасида югуриш спортининг 5,5 мингдан ортиқ ҳаваскорларини қабул қилади.

Пойгачи Льюис Ҳемилтон Mercedes’ни Ferrari’га алмаштиради

Mercedes пилоти Льюис Ҳемилтон азалий рақиб бўлган Ferrari таркибига ўтадиган бўлди.Ҳемилтон шартномасини бекор қилиш вариантини фаоллаштирганини тасдиқлади немис жамоаси.

Гулистонда Корея университети филиали очилади

Мулоқот давомида 2023 йил декабрь ойида вилоят вакилларининг мазкур университетга ташрифи, эришилган дастлабки келишувларнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Сон Же Мун Сирдарёда университет филиалини ташкил этиш таклифини билдирди.

Абдулла Арипов Олмаотада қозоғистонлик ҳамкасби билан учрашди

Жорий йил 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати делегацияси Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши ва рақамли форумда иштирок этиш учун Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрига ташриф буюрди. Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов раислигида икки мамлакат ҳукуматлари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

26 йилдан сўнг саратонга чалиниш ҳолатлари 77 фоизга кўпаяди – ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти онкологик касалликлар бўйича ўтказилган янги тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унда қайд этилишича, 2050 йилга келиб, дунёда саратонга чалиниш кўрсаткичлари йилига 20 миллиондан 35 миллион ҳолатга кўпайиши мумкин.

Сирдарёда фуқаро ўзиники бўлмаган ерни 46,5 минг АҚШ долларига сотаётганда ушланди

Сирдарё, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди. Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшовчи, 1990 й.т.

Тошкентдаги метрода қизга шилқимлик қилган эркакка суд ҳукми ўқилди

31 ёшли фуқаро суд жараёнида электропоезд ичида қизни йиқилиб тушмаслиги учун елкасидан ушлаб қолганлигини айтиб, ҳаракатини тан олмаган.  Маълум қилинишича, 1993 йилда туғилган фуқаро M.A.

Қашқадарёда канални реконструкция қилиш жараёнида 150 та дарахт қўпориб ташланди

Дарахтлар кесилиши натижасида ўсимлик дунёсига 1,1 млрд сўмдан кўп зарар етказилгани аниқланди. Қашқадарёда “To‘palang HPD Holdin” МЧЖ масъуллари томонидан "Денов-Новқат" каналини реконструкция қилиш жараёнида канал қирғоғига экилган жами 150 та дарахт илдизлари билан қўпорилганлиги аниқланди.

1 июлдан бошлаб барча коммунал хизматларга ягона ҳисоб-рақам орқали тўлов тизими жорий этилади

2024 йил 1 июлдан бошлаб, исталган коммунал хизматга ягона ҳисоб-рақам орқали тўлов тизими жорий этилади. Бу ҳақида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ хабар бермоқда.

ChatGPT o‘zbek tilini o‘rganmoqda: We Digital dan Uzbek Expert bilan

2023-yilning noyabr oyida We Digital agentligi marketing va kreativ sohasida vazifalarni samarali bajarish uchun sun’iy idrokni (SI) audio-, videokontent va matnlarga integratsiya qiluvchi SI laboratoriyasini ishga tushirdi. Matnlarni tuzish, savollarga javob berish va tabiiy suhbatni imitatsiya qila oladigan ilg‘or sun’iy idrok texnologiyasi ChatGPT bazasida ishlab chiqilgan Uzbek Expert chat-boti ushbu laboratoriyaning loyihalaridan biri bo‘ldi.

Энди 1000 та умумтаълим мактабида «Смарт синфлар» ташкил этилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида «Ҳанcом аcадемй» раҳбарияти билан «Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида ахборот коммуникация технологияларига ихтисослаштирилган “Смарт синфлар” ташкил этиш» ҳамкорлик лойиҳасини амалга ошириш юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Унда вазир Ҳилола Умарова, «Ҳанcом аcадемй» Бош директори Кван-Хон Ли, ижрочи директори Пак Кинхён ҳамда ташкилотнинг Ўзбекистондаги расмий вакили Ли Санг Ил ва вазирлик масъуллари иштирок этишди.

Дам олиш кунларида Бўстонлиқдаги тоғли ҳудудларда автомобиллар ҳаракати "бир томонлама" ташкил этилади — харита

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Билдирсой ва Чимён каби дам олиш жойларига борувчи ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди. Яқинлашаётган дам олиш кунларида Бўстонлиқнинг тоғли ҳудудларида йўлнинг маълум қисмида ҳаракат "бир томонлама" ташкил этилади.

Тошкентда ёш болага куч ишлатиб, мажбуран машинасига "тиққан" ИИО ходимларига ҳайфсан берилди — видео

Ижтимоий тармоқда тарқалган ходимлар ёш болани хизмат машинага ўтиргизаётгани акс этган видеога расмий изоҳ берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимлари бир болани машинага мажбуран тиқиб олиб кетиши акс этган видео тарқалганди.

Педагоглар судга шикоят қилганда давлат божи тўламайди

Президент томонидан имзоланган “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга қуйидаги қўшимчалар киритилди: Педагог ходимлар – касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади.  Шунингдек, педагог ходимлар – касбий фаолиятини амалга ошириш давомида педагог ходимларнинг ҳуқуқларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан Маъмурий судларга шикоят қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Тошкентдаги иссиқхонларнинг бирида автомобиль шинаси ёқилиб, атмосферага заҳарли газлар чиқарилди — видео

Шунингдек, мазкур иссиқхонанинг чанг-газ ушлаб қолувчи фильтрлаш мосламаси ҳам носоз эканлиги аниқланган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида корхоналардан атмосферага заҳарли газлар чиқарилаётгани ҳақида хабар тарқалди.

Айримларга педагогик фаолият билан шуғулланиш тақиқланди

Президент томонидан имзоланган “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонунга кўра, қуйидаги шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди: қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар; қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар; педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлган шахслар; психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар. Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади.

Сурхондарёда ўқувчилар тошли, қиялик йўлларда мактабга бораётганига изоҳ берилди — видео

Вилоят ҳокимлиги интернетда тарқалган мактаб ўқувчиларининг мактабга бориш йўли ҳақидаги видеога изоҳ берди. Қатор сайт ва телеграм каналларида Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Карш” маҳалласидаги мактабга борувчи йўл бўйича видеомурожаат тарқалди.

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги марказига янги директор тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Надирханова Наталья Суратовна Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақида вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Президентга металлургия соҳасидаги режалар бўйича ахборот берилди

Президент Шавкат Мирзиёев 1 февраль куни металлургия корхоналарини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Навоий кон-металлургия комбинати, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, Ўзбекистон металлургия комбинати ҳамда “Навоийуран” давлат корхонаси мамлакатимиз иқтисодиётида катта ўрин тутади.

Тошкентдаги иссиқхоналардан бирида автомобиль шиналари ёқилгани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида корхоналардан атмосферага заҳарли газлар чиқарилаётгани ҳақида видео тарқалди. Қайд этилишича, ҳолат Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Бектемир тумани инспекторлари томонидан ўрганилган.

Осиёнинг энг кучли оғир атлетикачилари Тошкентда жам бўлишди

Эртага пойтахтимизда оғир атетика бўйича Осиё чемпионати старт олади. Қитъамизнинг 34 мамлакатидан 239 нафар спортчи иштирок этадиган мазкур мусобақа олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Энди педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини давлат ўз ҳимоясига олади

Педагогларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, меҳнатига яраша ҳақ тўлаш тамойиллари белгиланди. Қонун билан педагогларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, фаолиятининг асосий кафолатлари, меҳнатига яраша ҳақ тўлаш, рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тамойиллари белгиланди.  Қонунга кўра, педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади.

Боксчиларимиз Болгарияга жўнаб кетишди

Ўзбекистон бокс миллий терма жамоаси 2-12 февраль кунлари Болгариянинг София шаҳрида Халқаро  ўқув-машғулот йиғинларини олиб боришади.Тўлқин Қиличев бошчилигидаги боксчиларимиз ушбу кунлар давомида, аньанавий тарзда бўлиб ўтадиган 75 Халқаро «Strandja» турнирида ҳам иштирок этадилар.

Сафина Саъдуллаева Германиядаги турнирда совриндор бўлди

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина Саъдуллаева Германияда ўтган халқаро мусобақада совриндор бўлди. Котбус шаҳри мезбонлик қилган "nternational Jump Meeting Cottbus" турнирида баландликка сакраш дастурида қатнашган ҳамюртимиз 1.86 метр билан бронза медалини қўлга киритди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда шахсий томорқа хўжаликларининг роли қандай?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда шахсий томорқа хўжаликларининг ролини таҳлил қилди. Бугун Ўзбекистонда 5,5 миллиондан ортиқ оила ўз томорқа хўжалигига эга.

Германия ўзбекистонликларга 50 минг иш ўрни таклиф қилмоқда

Номзодларга 9 тадан ортиқ иш ўринлари ва минг, икки минг евродан бошланувчи маош таклиф этиляпти. Германия ўзбекистонликларни бир қатор соҳа бўйича ишга таклиф қилмоқда.

Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (55-сон, 30.01.2024 й.) билан Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Президентнинг тегишли қарори билан 2024 йил 1 февралдан қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилган.

Самарқандда хизмат кийимида маст юрган ИИБ ходими ишдан олинди

Ижтимоий тармоқларда ички ишлар формасидаги маст эркак видеоси тарқалди. Вилоят ИИБ матбуот котиби вазиятга ойдиндик киритди.  Билдиришича, Қўшрабод тумани ИИБ профилактика инспектори лавозимида хизмат қилган (ИИОга хизматга 2023 йил 20 ноябрда қабул қилинган) катта сержант З.С.

"7 компаниямни сотдим: Magic City, Crafers, Mediapark" — Жаҳонгир Ортиқхўжаев (видео)

Тошкентни собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзининг 7 та компаниясини сотганини маълум қилди. Улар орасида таниқли Magic City, Crefeers кабилар бор.

Қозоғистонда 12 баллик зилзила бўлиши ҳақидаги хабарлар ростми?

ФВВ ижтимоий тармоқда тарқалган хабарларга муносабат билдирди. Бугун ижтимоий тармоқларда Қозоғистон Алмата шаҳрида яқин кунларда 12 баллик зилзила содир бўлиши кутилаётгани бўйича хабарлар тарқалди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.