UFC чемпиони Ислом Махачевнинг жорий йил учун режалари малум бўлди. Россиялик жангчи промоушингдаги навбатдаги жанги Жастин Гейтжига қарши бўлишини айтди.
Ўзбекистон терма жамоасининг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди. Терма жамоамиз сўнгги бора Сент-Луис шаҳрида ўтказилган ўртоқлик учрашувида АҚШ терма жамоасига мағлуб бўлган.
Давактив агентлиги "Шарқ" нашриёти биносининг маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилиши ортидан тарқалган турли хабарларга муносабат берди. Аввалроқ, “Шарқ” нашриёти бинолари маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилгани сабаб ўз қиёфасини сақлаб қолмаслиги тармоқларда кенг муҳокама қилинди.
Ушбу келишув баёни томонлар ўртасида авиақатновлар ҳажмини ҳафтасига 100 тага (ҳар икки мамлакат авиакомпаниялари томонидан 50 тадан) олиб чиқиш, парвозлар географиясини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон ва Хитой авиакомпаниялари учун икки мамлакатнинг исталган шаҳарларига парвоз этиш имкониятини яратиш, шунингдек, хизмат кўрсатувчи 3 та авиакомпания сонини чексиз авиакомпанияларга ўзгартиришни назарда тутади. Мазкур келишув Хитой Халқ Республикаси авиацияси маъмурияти томонидан мамлакат қонунчилигига мувофиқ ички келишув жараёни тугатилгандан сўнг жорий йилнинг апрель ойида икки мамлакат авиация ҳукуматларининг қўшимча учрашуви якунларига кўра кучга киради.
Варшавада таниқли полшалик саёҳатчи, этнограф ва ўлкашунос Леон Баршчевскийнинг ўзбек халқининг XIX аср охирига оид тарихига бағишланган фотокўргазмаси очилди. “Дунё” АА хабарига кўра, кўргазма Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси томонидан Зигмунт Ян Румла номидаги шаҳар кутубхонаси ва Леон Баршчевскийнинг невараси ҳамда архиви эгаси Игор Строецкий билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида таксичини ўлдирган 24 ёшли судланувчига ҳукм ўқилди. Маълум қилинишича, қотиллик 2023 йилнинг 21 август куни соат 22:00 ларда Мирзо Улуғбек туманининг “Феруза” маҳалласида содир бўлган. 23 ёшли марҳум ҳайдовчи Т.Б.
Ҳукумат qarori bilan “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейига ўқувчиларни саралаб олиш тартиби такомиллаштирилди. “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейига умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаб-интернат мактабларининг 9-синфини тамомлаганлик тўғрисидаги шаҳодатномага эга, соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишга яроқли деб топилган ҳамда ҳаққоний ва шаффофлик тамойилларига асосланган саралаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган Ўзбекистон Республикасининг эркак жинсли фуқаролари ўқишга қабул қилинади.
Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнирида бугун 9-тур баҳслари ўтказилмоқда.Турнирнинг Мастерс гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 9-турда нидерлендиялик Йорден Ван Форрестга қарши оқ доналарда ўйнади.
Тошкент шаҳридаги туман ҳокимлари, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимининг 60 та қарори судда ҳақиқий эмас деб топилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати маълум қилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари миллий қадриятларимиздан бири бўлган лафз ва ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ўртасида қандай боғлиқлик борлигини эконометрик ёндашув асосида таҳлил қилди. Ҳар бир инсон ҳаётида лафз шубҳасиз муҳим аҳамиятга эга.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистон 2017-2022 йилларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)дан бири — “Умумқамровли ва адолатли сифатли таълимни таъминлаш ҳамда барчага бутун умри давомида таълим олиш имкониятини рағбатлантириш” бўйича қандай натижаларга эришганини таҳлил қилди. БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари рейтингига мувофиқ Ўзбекистон 2023-йилда 166 та мамлакат орасида 69-ўринни эгаллади ва 2022-йил билан таққослаганда ўз ўрнини 8 поғонага яхшилади.
“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тартиби белгиланган. Кредит қуйидаги шартлар асосида ажратилади: — бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан; — 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга; — бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда.
Ижтимойи тармоқларда Тошкентдаги автоцентрларнинг бирида одамларни алдаб кетишгани айтилган видеомурожаат тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uz’га маълумот берди.
“Аҳоли саломатлиги — 2030” стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра: Педиатриянинг барча йўналишларида диагностика, даволаш, профилактика ва реабилитация бўйича ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш, жумладан, болалар хирургиясидаги — нейрохирургия, кардиохирургия, оториноларингология, офтальмология ва ортопедия каби соҳаларни ривожлантириш режалаштирилмоқда. Шу мақсадда: — ҳар йили 3 минг нафаргача болада туғма юрак нуқсони ҳамда бош миядаги патологик ўзгаришлар (жумладан, гидроцефалия) бўйича жарроҳлик амалиётларини ўтказиш;— йилига камида 110 нафар бемор бола учун транспедикуляр тизим (фиксаторлар) тўпламларини қўллаган ҳолда сколиоз ва умуртқа поғонасининг бошқа патологияси бўйича жарроҳлик операцияларини бажариш;— суяк кўмиги трансплантацияси амалиётини жорий этиш кўзда тутиляпти.
Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари Мингбулоқ, Ғазалкент кўчаларига Темур Малик кўчаси орқали ҳаракатланишлари мумкин. Жорий йилнинг 23 январь соат 13:00 дан 26 январь соат 24:00 га қадар Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Дўрмон йўли кўчаси бўйлаб замонавий йўл ётиқ чизиқларини чизиш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланади.
Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари Мингбулоқ, Ғазалкент кўчаларига Темур Малик кўчаси орқали ҳаракатланишлари мумкин. Жорий йилнинг 23 январь соат 13:00 дан 26 январь соат 24:00 га қадар Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Дўрмон йўли кўчаси бўйлаб замонавий йўл ётиқ чизиқларини чизиш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланади.
Тошкент шаҳри атмосфераси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан 15 та автоматик станция орқали мониторинг қилинади. Мониторинг давомида ҳаводаги чанг, олтингугурт диоксиди, азот диоксиди, азот оксиди, углерод оксиди, фенол, фтор водород, аммиак, формалдегид, оғир металлар, ПМ10 ва ПМ2,5 майда зарралари кузатилади.
Жорий йилнинг 23 январь соат 13:00 дан 26 январь соат 24:00 га қадар Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Дўрмон йўли кўчаси бўйлаб замонавий йўл ётиқ чизиқларини чизиш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
“Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–18-сон, 20.01.2024 й.) қабул қилинди. Фармон билан Ёшлар ишлари агентлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидан Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.
Божалар гўёки аёлга жин кириб олган дея, ундан жинни чиқармоқчи бўлиб, турли хил темирлар билан аёлни уришган. Тошкент вилояти Оққўрғон туманида бир аёлнинг ичига жин кириб олган дея, уни чиқармоқчи бўлиб, аёлни ўлдириб қўйган икки эркакка суд ҳукми ўқилди.
Жорий йилнинг 22 январь куни АҚШ пойтахтида буюк олим Абу Райҳон Беруний сиймоси акс этган ёдгорлик очилди. Бюст Ўзбекистон элчихонаси олдида ўрнатилди.
Бугун, 23 январь куни футбол бўйича Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати «В» гуруҳи 3-турида Ўзбекистон МТЖ ўзининг азалий рақиби ҳисобланган Австралия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу баҳс Доҳадаги «Al-Janub» стадионида бўлиб ўтади.
Бюст Ўзбекистон элчихонаси олдида ўрнатилиб, икки давлат ўртасидаги илмий кўприк эканлиги қайд этилди. Жорий йилнинг 22 январь куни АҚШ пойтахтида буюк олим Абу Райҳон Беруний сиймоси акс этган ёдгорлик очилди.
Бунга газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлган. Бугун, 23 январь куни Янгиҳаёт, Олмазор, Миробод туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “I.F.” МЧЖ дорихонаси сотувчиси К.Т. ҳеч қандай ҳужжатсиз “I.P.” МЧЖга тегишли “Eаsecol BABY” савдо белгиси остидаги 453 дона қалбаки биологик актив қўшимча воситаларини сотувга қўйганлиги аниланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Шавкат Мирзиёев 22 январь куни соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида аҳоли саломатлигини таъминлаш, тиббиёт сифатини ошириш бўйича кўплаб вазифалар белгиланган.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Сергели ва Янгиҳаёт туманларида атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи корхоналар фаолияти юзасидан экологик мониторинг ўтказганини маълум қилди. Мониторинг давомида Чилонзор туманида жойлашган атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифасига мансуб 70 та корхонага, жумладан, бетон, ун маҳсулотлари, керамика ва кафель, мато-газлама ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналарга чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилди.
“Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акциясига старт берилди. Ҳуқуқий акция Адлия вазирлиги томонидан 2024 йилнинг 20 январидан 20 мартига қадар ўтказилади.
Канадада 21 январь, якшанба куни UFC 297 турнири бўлиб ўтди.Марказий жанг ўрта вазн чемпиони Шон Стрикленд ва даъвогар Дрикус дю Плесси ўртасида кечди.
Актёр ва режиссёр 90 ёшида оламдан кўз юмди. Ўзбекистон халқ артисти, актёр ва режиссёр Турғун Азизов 90 ёшида вафот этди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.