Ўртоғини тўйида Spark томида "сайр" қилганлар жазога тортилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Фарғонада бир нечта йигитлар ҳаракатланиб кетаётган Spark устида чиқиб олишгани акс этган видео тарқалди.
Рус сиёсатчиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш ҳақидаги баёнотидан сўнг Россия элчиси Олег Мальгинов Ўзбекистон ТИВга таклиф этилди. Унга бу каби чиқишлар провокацион бўлиб, икки халқ ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги билдирилди.
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев UFC-299 турнирида жанг қилмоқчи. Бу ҳақида Махачевнинг менежери Ризвон Магомедов билан суҳбатда бўлган журналист Игор Лазорин маълум қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисини сайловдаги «ишончли ғалабаси» билан табриклади. 10−12 декабрь кунлари ўтказилган сайловларда 89,6 фоиз овоз йиғган ас-Сиси кетма-кет учинчи муддатга Миср президенти этиб сайланди.
Россиялик сиёсатчи Захар Прилепин СССРга тегишли бўлган барча ҳудудларни тиклаш таклифи билан чиқди. У мисол сифатида Ўзбекистонни қўшиб олиб, у ерда рус тилини ўргатиш кераклигини айтди.
Ҳозирги вақтда ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб бориляпти. Бугун соат 14:13 да водий вилоятлари истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли "Л-524" электр узатиш тармоғида носозлик юзага келди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан телефон орқали мулоқотда уни Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий қутлади. Сайловчиларнинг фаол иштироки ва овоз бериш натижалари дўст Миср халқи амалдаги давлат раҳбарининг сиёсати ва ислоҳотлар дастурини кенг қўллаб-қувватлаётганидан далолат экани қайд этилди.
Тошкент вилояти Пискент туманида паррандачилик фермасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2023-йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида таклиф этилган уй-жой ижара нархларини таҳлил қилди. 2023-йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўртача таъмирланган уй-жой учун ижара нархлари тушишда давом этган бўлса, тўлиқ таъмирланган уйлар учун бироз кўтарилган.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан “Ўзбекистон кўчмас мулк ва ипотека бозори” ҳисоботи тайёрланди. Ҳисобот Бизнесни ривожлантириш банки ҳомийлигида тайёрланиб, республика бўйича уй-жой нархлари, кўчмас мулк бозорининг жорий ҳолати, келажаги ҳамда фундаментал ва иқтисодий омилларга асосланган пуфак хавфи тўғрисидаги таҳлиллар билан биргаликда 5455 киши ва 141 та қурилиш компанияси иштирокида ўтказилган сўров натижаларини ҳам ўз ичига олади.
Фариддин Насриев Ўзбекистоннинг Эрондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди Бунгача у 2018-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консуллигини бошқарган.
Электр тармқоларига уланиш учун электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари ўрнатиш ишлари 2024 йил 1 январдан бошлаб юридик истеъмолчиларнинг ва 2024 йил 1 апрелдан бошлаб маиший истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бу ҳақда Ҳукумат қарори лойиҳасига кўриб чиқилмоқда.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 57,3 млрд АҚШ долларига етган. Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида): — Хитой – 12,2 млрд— Россия – 8,8 млрд— Қозоғистон – 4 млрд— Туркия – 2,8 млрд— Корея – 2,1 млрд— Туркманистон – 970 млн— Германия – 962 млн— Қирғиз Р.
Ёқилғи-энергетика учун тўлов интизомини мустаҳкамлашни такомиллаштириш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди. “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлаш такомиллаштириш тўғрисида”ги вазирлар маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Жорий йилнинг 20 декабрь куни Тбилиси шаҳрида 3 карра Олимпия ўйинлари ғолиби, айни дамда Грузия оғир атлетика федерацияси президенти ҳисобланган Кахи Кахиашвилига бағишланган «Кахи кубоги» очиқ турнири бўлиб ўтди. Таъкидлаш керакки, ушбу халқаро мусобақа 1994 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.
Натижада истеъмолчиларга 300 млн сўмга яқин зарар етказилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан "Ўзэнергоинспекция" билан ҳамкорликда назорат харидлари ўтказилган.
Сенатнинг 48-ялпи мажлисида Элза Шамсутдинова ва Баходир Эргашев 10 йил муддатга, Анвар Элмурадов эса муддатсиз даврга Олий суд судьяси этиб сайланди. 8 нафар судья лавозимидан озод этилди.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов YouTube`даги «Ўзи нима гап?» лойиҳасига берган интервьюсида 2024 йилдан энергоресурсларга бўлган ички эҳтиёжни 100 фоиз қоплаш вазифаси қўйилганини билдирди. «Агар буни бажаролмасак, нафақат мен, балки тизимдаги барча масъуллар ишлашга нолойиқмиз», — деди у.
Ўзбекистондаги биринчи хусусий олий ўқув юрти Тошкент Кимё халқаро университети ректори Жанпўлат Худойбергенов 45 ёшида вафот этди. Тошкент халқаро университети KIUT ректори, (Тошкентдаги собиқ Yeoju техника институти) Жанпўлат Шамуратович Худойбергенов 45 ёшида пойтахтда вафот этди.
Уларнинг айтишича, АҚШда асосан Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун рейдлар бошланган. АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 119 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди, дея хабар бермоқда UzReport телеканали Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига таяниб.
Тошкент вилоятининг маъмурий маркази Нурафшон шаҳрида «Янги йил» арчаси қуриб, безатилди. Бунинг учун вилоят ҳокимининг тегишли фармойишига кўра, вилоят маҳаллий бюджетининг жорий йил 3-чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 700 миллион сўм миқдорда маблағ ажратилган.
Бош вазир Абдулла Арипов барча давлат ташкилотларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан янги йил байрами муносабати билан байрам дастурхони ёзиш ва корпоратив йиғилишлар ўтказишни тақиқлади. Ўзбекистонда ҳукумат топшириғи билан давлат ташкилотларига янги йил муносабати билан корпоратив байрамлар ўтказиш тақиқлангани ҳақида хабар тарқалди.
Ўтган 11 ойда 5,5 мингта кибержиноят содир этилган бўлса, шундан 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ва ўғирлик жиноятлари ҳисобланади.Бугунги кунда мамлакатимизда 50 га яқин тўлов тизими бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳам киберхавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги қайд этилди.
Эрондаги ёқилғи қуйиш шохобчаларининг деярли 70 фоизи киберҳужум натижасида бугун ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
Фариддин Насриев Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси бўлди. У шу пайтгача Қозон шаҳридаги бош консулликни бошқариб келаётганди.
Иқтисодий ривожланишга тўсқинлик қилувчи асосий омиллардан бири бу яширин иқтисодиётдир. Яширин иқтисодиёт моҳиятига кўра, фуқароларининг солиқларни тўлашдан бўйин товлаши, шу сабабли давлат томонидан олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг заифлашиши натижасидир.
Ҳолат вилоят ИИБ назоратига олинган ва терговга қадар суриштирув ҳаракатлари бошлаб юборилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда мактабда эркак ўқитувчи бошланғич синф ўқувчисини калтаклагани акс этган видео тарқалди.
Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Ҳиндистон хизматлар соҳасидаги бизнес семинари ўтказилади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси Бойсун туман бўлимига арча дарахтлари ноқонуний тарзда кесилганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Хабарга кўра, Бойсун давлат ўрмон хўжалиги “Хомкон” бўлимида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Кореянинг Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти ва Персонални бошқариш вазирлиги билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.