Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов Ўзбекистонда россиялик урушни тарғиб қилувчи хонандаларга ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини айтганди. Аввалроқ, Ўзбекистон Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов Ўзбекистонда санъат учун ҳеч қандай тўсиқ йўқлиги ва уруш тарафдори бўлган россиялик хонандаларнинг Ўзбекистонда режалаштирилган концертига ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини айтганди.
"Адолат" СДПдан президентликка номзод Робахон Махмудова нархларни сунъий кўтариш ва сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқаришга қарши туриш ҳамда ҳайвонларни асраш ҳақида таклифлар берди. "Адолат" СДПдан президентликка номзод Робахон Махмудова самарқандлик сайловчилар билан учрашувда сайловолди дастуридан ўрин олган саноат ва тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга оид ғоя ва мақсадларига алоҳида тўхталди.
Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси маданият вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедовнинг Григорий Лепснинг концерти ҳақидаги интервьюси бўйича баёнот берди. Дипломатик миссия бундай гастролларни қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон имижига таҳдид эканини таъкидлаб, қарши чиққан фаолларга миннатдорлик билдирди.
Фақат мустаҳкам темир-бетон материалига туман ҳокимлигидан, қолган ишлар ўзининг жамғармасидан амалга оширилган. Сурхондарёда саховатпеша инсон – Раҳмат Эшбоев Ҳаж зиёрати учун тўплаган маблағини қишлоқни иккига ажратиб турган чуқур сой устига кўприк қурилиши учун сарфлаган.
Ўзбекистон президентлигига номзод бу ҳаракатларга асло йўл қўймаслик кераклигини айтди. Президентликка номзод тошкентлик сайловчилар билан учрашувда Швецияда Қуръони Карим ёқиб юборилганига муносабат билдирди.
Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръони карим ёқиб юборилгани ҳақида гапириб, буни ёвуз ҳаракат деб атади ва кескин қоралади. «Биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, турли миллат ва халқларнинг диний қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишга мутлақо қаршимиз», — деди у.
ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев пойтахтга 1200 та электробус олиб келиниши ва уларнинг жамоат транспортидаги улуши 50 фоизга етказилишини айтди. «Дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган бирорта автобус қолмайди», — деди номзод.
Президентликка номзод “хавфсиз ва равон йўл” тамойилини кенг жорий қилиш таклифини берди. Тошкентлик сайловчилар билан учрашувда Шавкат Мирзиёев йўл-транспорт бошқарувини рақамлаштириш ҳисобига “хавфсиз ва равон йўл” тамойилини ҳам кенг жорий қилишни маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев тошкентлик сайловчилар билан учрашувда “яшиллаштиришга” оид режалар ҳақида таклифлар берди. Пойтахтда 100 километр велосипед йўлаклари, 32 та сайилгоҳ, 30 та яшил ҳудуд ва хиёбонлар барпо қилинади.
Бош прокуратура мазкур йўналиш бўйича қишга қабул қилиш танловида иштирок этувчи номзодларга мурожаат қилди. Бош прокуратура хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 апрелдаги 143-сонли қарори билан тасдиқланган Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларидан келиб чиқиб, бакалавриатининг “Тергов фаолияти” йўналиши бўйича махсус психологик танлов ҳамда ёзма имтиҳон (диктант) 2023 йил 12 июль куни Нукус шаҳри Тошкент шаҳар ва вилоятлар марказларида ўтказилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон вилоятларидан бирида банк филиали раҳбари ўз қизига шилқимлик қилган. Бу ҳақда зўравонликка қарши Nemolchi.Uz.
Келтирилишича, улар кучукча жўжа билан ўйнаб, уни ўлдирганлиги учун бу ҳолатни содир қилган. "Меҳр ва Оқибат" жониворларни ҳимоя қилиш жамиятининг маълум қилишича, уларга кучук боласининг ўлдирилиши билан боғлиқ видео хабар келиб тушган.
21 ёшли кассир пенсия, моддий ёрдам каби тўловлар учун очилган пластик карталардан салкам 22 млн сўм пулларни ечиб олган. Бухородаги банк ходими одамларнинг пластик карталаридан пулларини ўғирлаб олгани аниқланди.
Фотоэлектр станциясида йилига қўшимча 1,9 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш мақсадида қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси фойдаланишга топширилди.
Март ойидан буён компания раҳбари вазифасини бажариб келаётган Баҳодиржон Сидиқов «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси этиб тайинланди. Унинг ўринбосарлари Одил Темиров ва Рустам Шеров масъулият соҳаси ўзгартирилган ҳолда лавозимларига қайта тайинланди.
4 июнда Ҳаж зиёрати учун Саудия Арабистонига жўнаб кетган ўзбекистонлик ҳожилар ватанга қайтишди. Жорий йилнинг 4 июнида Ҳаж зиёрати учун Саудия Арабистонига жўнаб кетган зиёратчилар Ўзбекистонга қайтиб келишди.
Кеча, 2023-йил 4-июл куни, Лангфан – Қашқар – Иркештам – Ош – Тошкент янги мултимодал йўналишида контейнерли блок-пойездини жўнатиш маросими бўлиб ўтди. Лангфандан (Хитой) ҳаракатланувчи биринчи пойезд (таркибида қурилиш материаллари бўлган 41та вагон) сафарга чиқди.
Бу линиялар Tracker ва Onix ишлаб чиқаришда фойдаланилувчи CSS-Prime янги авлод двигателларининг блоклари ҳисобланади. Бу авлод двигателларини йиғиш 2022 йилда бошланган эди.
Робахон Махмудова тадбиркорларни кредитлашда фоиз ставкалари тижорат ставкасида, яъни имтиёзли бўлмаса, уларни мақсадсиз ишлатилган деб, жавобгарликка тортиш амалиётига барҳам бериш таклифини берди. 4 июль куни “Адолат” социал-демократик партиясидан президентликка номзод Робахон Махмудова жиззахлик сайловчилар билан учрашди.
Ўзбекистон президенти ШҲТнинг онлайн саммитидаги нутқида конструктив ва ишончга асосланган мулоқотни йўлга қўйишга кучли эҳтиёж борлигини маълум қилди. У ШҲТнинг яхши қўшничилик, ишонч ва трансчегаравий шериклик кодексини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди.
Йигит ҳушсиз ҳолатда сувдан чиқариб олинган, бироқ ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. 3 июль куни соат 16:30да Россиянинг Нижнекамск шаҳрида Кама дарёси бўйидаги шаҳар пляжида чўкиб кетаётган 1998 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси сувдан олиб чиқилди.
Мазкур жиноят иши доирасида фуқароларга жами 5,1 млрд сўм моддий зарар етказилгани аниқланган. Kompromatuzb Telegram-канали билан боғлиқ жиноят иши юзасидан жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг иш юритувига келиб тушган.
2023/2024 ўқув йилида давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди. Айрим соҳаларда мақсадли қабул параметрлари учун алоҳида квоталар ажратилган.
Баҳодир Жўраев «Иссиқлик электр станциялари» компаниясининг бошқаруви раиси этиб тайинланди. Сардор Исақулов эса унинг биринчи ўринбосари бўлди.
Ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлган видео юзасидан вилоят ИИБ расмий изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда йигит ва қиз Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида жойлашган муқаддас қадамжолардан бири бўлган "Пойи Калон" мажмуаси (Минораи Калон, Масжиди Калон ва Мир Араб мадрасаси) олдида маданиятсиз хатти-ҳаракатлар билан рақсга тушгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, ОТМ танлаш имконияти яратилади. 2023/2024 ўқув йилидан абитуриентларга “давлат гранти” ёки “таълим йўналиши” устуворликларидан бирини танлаш ва танлаган устуворлиги бўйича бакалавриат таълим йўналишлари кетма-кетлигида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.
Коллеж ва техникумларга давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари 2 бараварга оширилади. “Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Февраль ойидаги зилзилалардан катта талафот кўрган Туркиянинг Ҳатай вилоятида аҳолига 57 та модулли уй топширилди. Улар Ўзбекистон фуқаролари маблағлари ҳисобидан сотиб олинган.
Тангалар 1,5 минг йиллик тарихга эга. Олимлар тангаларнинг пул муомаласидаги даражасини ўрганишмоқда.
Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январ-май ойларида ҳудудлар кесимида ташқи савдо айланмаси ҳажми (AQSH доллари): — Қорақалпоғистон Р. – 201 млн.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.